Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet37/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Лойсимон сланеслар — лойнинг юқори босим остида қайта кристалланишидан ҳосил бўлган қаттиқ лойсимон кулранг жинс. У сув таъсирида намланмайди. Тарки­бида, асосан, кварс, слюдалар ва тупроқ бор. Лойсимон сланес юпқа (қалинлиги 2,5 мм дан катта) плас­тинкалар тарзида тилинади. Бундай пластинкалар том ва пардозбоп қоплама ашёлари сифатида ишла­тилади. Ундан ташқари пол қуришда ва электр токидан муҳофазаловчи тахтачалар тайёрлашда ҳам қўл­ланилади.
Мармар — калсит кристалли доналаридан ташкил топган зич пардозбоп жинс. Мармарда слюда, дала шпати, кварс, темир оксиди ва кўмир бирикмалари ҳам бўлади. Тоза пардозбоп мармар оқ рангда, агар унинг таркибида марганес ва темир бирикмалари бўлса, қизил, бинафша, қора ва кулранг бўлади.
Мармарнинг қаттиқлиги 3-4, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 80—300 МПа, зичлиги 2600—2800 кг/м3.
Мармарни арралаш, силлиқлаш ва пардозлаш қийин эмас. Aммо у кислоталар, атмосферадаги газлар ва карбонат сувлари таъсирида бузилади. Шу сабабли мармар бинонинг ички қисмини қоплашда, шунингдек, ҳайкалтарошликда, зинапоя ва пол плиталарини тай­ёрлашда мозаика бетонлар учун тўлдиргич сифатида кўп ишлатилади.
Кварсит — ер қатламининг юқори босими остида майда кварс доналарининг кремний цементлари воситасида зичланишидан ҳосил бўлган кристалл жинс. Кварсит ўзининг зичлиги, юқори мустаҳ­камлиги, мўртлиги ва қаттиқлиги билан бошқа жинслардан фарқ қилади. У табиатда оқ, қизил, кўкимтир, тўқ-қизил рангларда учрайди. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 400 МПа дан кам эмас. Зичлиги 2500—2700 кг/м3, қаттиқлиги 7 га тенг. Кварсит пардозбоп ва ўтга чидамли буюмлар тайёрлашда ишлатилади.


Табиий пардозбоп тош — замонавий
лойиҳаларда

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда архитектура лойиҳаларида декоратив ва пардозбоп ашё сифатида турли ранг ва фактурага эга бўлган табиий тош ашёлари алоҳида ўрин тутади. Табиий тош ашёлари архитектура шаклларининг ривожланишига таъсир қилувчи асосий омил­лардан бири бўлиб қолди. Aсосан Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин архитектура шакллари янгича тус олди. Бироқ табиий тош ашёлари замонавий талабларга жавоб берувчи шиша буюмлар ва янги конструктив ашёларга ўз ўрнини беришга ҳам мажбур бўлди. Бетон, ғишт, пластмасса ва бошқалар, деворбоп ашёлар сифатида кўп қўлланилса ҳам, табиий тош ашёлари безакбоп ва эстетик хусусиятлари билан улардан афзаллигини кўрсатмоқда. Бизнинг мақсадимиз табиий тош ашёларнинг замонавий архитектура шаклларини пайдо бўлишида ўз таъсиримизни кўрсатишдан, уларни ишлатиш ва танлаш бўйича тавсиялар беришдан иборат.


Тарихий архитектура шаклларини яратишда табиий тош ашё­ларининг хоссалари иншоотларнинг шакли ва ўлчамларига боғлиқ бўлган. Масалан, Ўрта Осиёдаги тарихий ёдгорликлар.
Табиатда, хусусан Ўзбекистонда энг кўп тарқалган пардоз­боп тоғ жинсларининг хиллари, уларнинг хоссалари ва ишлатилишига доир маълумотлар 3.2-жадвалда келтирилган.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish