Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Тупроқнинг таркиби ва унинг эриш ҳарорати



Download 323,01 Kb.
bet35/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Тупроқнинг таркиби ва унинг эриш ҳарорати
Бархан қуми майда ва сирти силлиқ шаклда бўлади. Бундай қумдан бетон конструкциялари ишланса, цемент харажати 15-30% гача ошади.
Қумда тупроқ миқдори 10% дан кам бўлса — тупроқли қум, 10% дан кўп бўлса — қумли тупроқ деб аталади.
Қумнинг ўртача зичлиги 1500 кг/м3 га тенг. Уни силкитиб зичланганда зичлиги 1600—1700 кг/м3 га етади. Қум қанчалик майда бўлса, намлигининг ортиши билан ҳажми ҳам шунчалик ортади. Қум қабул қилишда, унинг намлиги 1 дан 3% гача бўлса, унинг ҳажмини 10% га камайтириб олиш лозим, агар намлиги 3 дан 10% гача бўлса ҳажми 15% камайтирилади. Қиш шароитида очиқ ерда сақланган қумнинг ҳажми ҳар вақт 15% камайтириб олинади. Қуруқ қумнинг иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0,3-0,4 Вт/м  град.
Рангли тоғ жинсларини туйиб олинган қумлар пардозбоп бетон ва қоришмалар учун майда тўлдиргич сифатида ишлатилади. Обдан туйилган кремний қумлари цементлар учун актив гидравлик қўшилма сифатида ҳам ишлатилади.
Шағал — ҳар хил тоғ жинсларининг парчаланишидан ҳосил бўлган сочилувчан жинс. Ташқи кўриниши бўйича шағалнинг сирти силлиқ, юмалоқ шаклда бўлиб, йириклиги 5—80 мм га тенг. Зичлиги 2700—2900 кг/см3, ҳажмий массаси 1600—1800 кг/см3 га тенг.
Келиб чиқишига кўра, шағал юмалоқ, игнасимон, тухум ва юпқа патниссимон шаклларда учрайди.
Табиатда кўп учрайдиган харсанг тошлар тоғ жинсларининг парчаланишидан келиб чиққан, табиий шароитда силлиқланган, йириклиги 150 мм дан катта бўлган жинс. Майдаланган харсанг тошдан чақилган тошлар — шебен олинади ва бетонлар учун йирик тўлдиргич сифатида ишлатилади.
Сочилувчан жинсларнинг ер қатламининг юқори босими остида ўзаро цементланишидан ҳосил бўлган қумтош — табиий цементлар воситасида қумнинг зичланиши ва ниҳоят цементланишидан ҳосил бўлган мустаҳкам жинсдир. У таркибидаги боғловчи модданинг хилига кўра лойли, кремнийли, оҳактошли, гипсли, битумли қум­тошларга бўлинади.
Лой воситасида зичланган лойли қумтошлар сувга чидамсиз бўлади.
Майда кремнийли алюмосиликатлар (цементлар, опал, халседон) билан қумлар аралашмасининг зичланиши натижасида пардозбоп кремнийли қумтошлар ҳосил бўлган. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 100—500 МПа, ҳажмий зичлиги 2400—2600 кг/м3.
Кремнийли қумтош кислотага чидамлидир, аммо уни ишлаш қийин. Қурилишда қумтош пардозбоп бетонлар учун тўлдиргич, йўлка ва зиналар учун плиталар сифатида ишлатилади. Кремнийли қумтошнинг айрим хиллари пардозланган ҳолда қоплама плита сифатида ҳам ишлатилади.
Оҳакли қумтош табиий оҳак воситасида қумнинг зичланишидан ҳосил бўлган. Бундай қумтош кислотага чидамсиз, аммо уни ишлаш осон.
Гипс — юмшоқ (қаттиқлиги 2), зичлиги 2100—2200 кг/м3 га тенг бўлган минерал. Кимёвий таркиби бўйича гипс икки мо­­лекула сувли калсий сулфатдан ташкил топган (CаСО4  2Ҳ2О). Тузилиши бўйича гипс оддий йирик кристалл (гипс шпати) ва ингичка толали (селенит ва донадор гипс) хилларга бўлинади.
Табиий гипс қурилишда ишлатилмайди, аммо у гипс боғловчи моддалар олишда асосий хомашё сифатида катта аҳамиятга эга. Унинг мустаҳкамлиги ва чидам­лилиги катта бўлмаганлиги учун девор ва пардозбоп қоплама ашёлар сифатида кам ишлатилади.
Гипс захиралари айниқса Ўзбе­кистонда кўп тарқалган.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish