Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Рэспубликадаги пардозбоп табиий



Download 323,01 Kb.
bet45/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Рэспубликадаги пардозбоп табиий
тошни қайта ишлаш

Тошларни қайта ишлаш Ўзбекистон учун ўзига хос кўп йилларга тенг тарихга эга. Мамлакатимизда ихтисослашган махсус йирик корхоналарда тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш ўтган асрнинг 60-йилларидан бошланди. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг, аниқроғи 1995—1996-йилларда, кўпгина муас­саса ва шахсий фирмалар Италиянинг замонавий технологияларини олиб келдилар. Натижада, табиий тошларни қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш саноати юксала бошлади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йилдаги махсус қарорига кўра тош қазиб олувчи ва уларни қайта ишловчи барча корхоналар эскириб қолган техник базасини янги машина ва асбоб-ускунлар билан алмаштириш вазифаси қўйилди. Натижада, 1998-йилдан бошлаб «Ўзқурилишашё» ОAУ га қарашли корхоналар, Навоий Тоғ-металлургия комбинати, «Ўзав­тойўл» консерни, Ўзбекистоннинг Aмерика, Aвстрия, Aнглия ва Греция давлатлари билан тузилган қўшма корхоналар, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда хусусий корхоналар ўзларининг моддий базасини чет эл ускуналари билан жиҳозлаш ишларини бошлаб юбордилар.
Ҳозир фаолият кўрсатаётган барча корхоналарни йирик, ўрта ва кичик гуруҳларга бўлсак 16 та йирик корхонада 2000-йилнинг бошларида табиий тошдан ишланган пардозбоп тоштахта миқдори 855 минг м2 ни ташкил этди. Республикамиздаги ўрта қувватга эга бўлган 9 та корхонада 180 минг м2 мармар тошлари ва 70 мингдан кўп майда корхона ва цехларда 100 минг м2 пардозбоп мармарлар ишланди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 2000-йилнинг бошларига келиб 1 млн. 125 минг м2 қоплама табиий тош ашёлари ишлаб чиқарилди. Республикамиздаги корхоналарнинг иш унумини 2 марта ошириш имконияти яратилди.
Республикамиздаги барча корхоналар қуйидаги йўналишлар бўйича фаолият кўрсатмоқдалар: табиий тош қоплама буюмлар ишлаб чиқарадиган корхоналар; мармар гранит ва травертин блоклари; шағал, қум, чақиқ тош, харсангтошлар; шиша, сопол, фосфор, чинни буюмлари саноати учун хомашё — дала шпати ва доломит тошлари; омихта эм учун озиқа уни; пардозбоп майда тошлар ва мармар харсанглари; табиий тош, нақшбоп (мозаика), полбоп ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқа­рувчи корхоналардир.
Хорижий давлат технологиялари билан жиҳозланган Қашқадарё ва Самарқанд мармар AУ лари тоғ жинсларини олмос — арқон арраси ёки сувнинг юқори босимида кесувчи машиналардан фойдаланмоқдалар. Уларнинг имконияти 15 минг куб метргача мармар харсангларини арралаб блоклар тайёрлаш. Лекин республика­мизнинг бундай блокларга бўлган эҳтиёжи фақатгина 78 минг м3 ни ташкил этади.
Ғозғон мармари бутун дунё бўйича кўпгина давлатларга таниш. Лекин ўзининг тўла қувватга эга бўлган имкониятидан фойдаланмаяпти. Мармар захираларини ўрганиш, борларидан тўлиқ фойдаланиш учун тоғ конларибоп машина ва ускуналарни хориж­дан (тендр асосида) сотиб олиш йўли билан, тоғ жинсларини қайта ишлаш ва самарали ашёлар ишлаб чиқаришни 3,5-4 баробар ошириш мумкин.
Халқ хўжалиги учун энг қимматли кварс, дала шпати кон­центрати, озуқа уни каби хомашёлар, шунингдек, шиша, чин­ни, сопол ва чорва озуқалари ишлаб чиқарувчи корхоналар Марказий Осиёда ягона — бизнинг Республикамизда мавжуд.
Болтиқбўйи, Беларуссия, Россия, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатларга бизнинг республикамиздан жуда кўп миқдорда пардозбоп йирик мармар қуми (мраморная крошка), озуқа уни юборилар эди. Умуман, республикада табиий тош ашёларини ишлаб чиқариш 1990-йилга нисбатан анча камайди. Бунга сабаб: корхоналардаги машина, асбоб ва ускуналар моддий ва маънавий томондан эскирди; озуқа уни, доломит тоши, майдаланган мар­мар, кварс, дала шпатига бўлган талаб тубдан камайди; айрим табиий тош ашёларининг сифати Европа стандартлари талабини қон­дирмаяпти.
Республикада ойнабоп шишалар, шиша идишлар, автомобил шишалари учун асосий хомашё — кварс, дала шпати концентра­тини ихтисослашган «Лангар» AУ ишлаб чиқаради. Уюшманинг иш унуми йилига 50 минг тоннани ташкил этади. Ўзбекистон республикаси ҳар хил рангли табиий тош ашёларини чиқариш учун етарли захираларга эга. Ҳозирги кунга келиб ҳар хил муассислар ёрдамида республикада 33 та мармар конлари, 18 та гранит ва габбро, 1 та травертин ва оҳактошлар, 2 та туф ва пардозбоп қумтош конлари топилган, уларнинг хоссалари ҳар томонлама ўрганилган. Республикамиз конларида 80 млн метр кубдан зиёд қопламабоп табиий тош захиралари бор. Ишлаб чиқаришга тайёр бўлган табиий тош ашёлари жами 44,7 млн м3 га тенг, шулардан 25,2 млн м3 ни мармар, 17,3 млн м3 ни гранит ва габбро, 2,2 млн м3 ни қумтош захиралари ташкил этади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон шаҳарларида саноат ва уй-жой бинолари қуриш ва уларга пардозбоп қоплама ашёларни кўплаб ишлатиш, шунингдек, халқаро талабларни қондирувчи кўприк, автойўл ва темирйўллар қурилиши жадал суръатларда ривожланиб Республикамиз капитал қурилишларида ажойиб ашё — табиий тошлар кўплаб қўлланила бошланди. Қурилиш учун зарур бўлган табиий тош ашёларини қидирув ишлари Ўзбекистонда яхши йўлга қўйилган. Ҳозиргача топилган қазилма бойликлар захиралари қурилиш талабларини бир неча ўн йилларгача қондиради.


Синов саволлари

1. Тоғ жинсларининг такрибий қисми, пардозбоп хилларини баён қилиб беринг.


2. Чуқурдаги яхлит чўкинди ва метаморф тоғ жинслари, хоссалари ва ишлатилиши ҳақида гапириб беринг.
3. Пардозбоп тоғ жинсларининг меъморчиликдаги ўрни.
4. Иншоотларнинг ички ва ташқи қисмини пардозлашда қандай жинслар ишлатилади?
5. Шаҳар хиёбонларини пардозлашда қандай табиий тошлар ишлатилади?
6. Тоғ жинсларининг асосий хоссалари ҳақида гапириб беринг.
7. Пардозбоп тоғ жинсларига қандай ишлов берилади?
8. Ўзбекистондаги асосий пардозбоп тоғ жинслари нималар?

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish