Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet23/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Ёғочнинг зичлиги деярли ҳам­ма жинслар учун бир хил, яъни у ўрта ҳисобда 1,54 г/см3 га тенг. Ёғоч­нинг ҳажмий оғирлигини аниқлаш учун, унинг намлиги 12% га келтирилади. Бунинг учун ёғоч намунаси намлигини 20% гача қуритиб олинган кўрсаткичларни қуйидаги формулага қўйиб ёғочнинг 12% га келтирилган намликдаги ҳажмий оғирлиги ҳисобланади:


П120  Пw0 (1  0,01(1  К0)(12  W))

Бунда: П120 — 12% намликдаги ёғочнинг ҳажмий оғирлиги, г/см3; Пw0 — намлиги W % бўлган ёғочнинг ҳажмий оғирлиги, г/см3; W — ёғочнинг намлиги, %; К0 — ёғочнинг киришиш коеффициенти; тилоғоч, қора қайин ва оқ қайин ёғочи учун 0,6; бошқа жинсли ёғочлар учун 0,5 га тенг.


Кўпгина ёғоч жинсларнинг ҳавойи қуруқ ҳолатдаги ҳажмий оғирлиги 1 дан кичик бўлади. Ҳажмий оғирлигига кўра барча ёғочларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: енгил ҳажмий оғирлиги 450—650 кг/м3 (кедр, пихта, арча, арғувон, қарағай, тоғ терак ва ҳ.к.); ўртача — 650—750 кг/м3 (акас, оқ қайин, қора қайин, эман, нок, каштан, тилоғоч, заранг, шумтол); оғир — 760—1280 кг/м3 (хурмо, граб, шамшод, писта дарахти, қора дарахт).
Ҳажмий оғирлик кўрсаткичи орқали ёғочнинг физик-механик хоссалари тўғрисида тушунча олиш мумкин. Ёғочнинг ҳажмий оғирлиги қанча кичик бўлса, у серғовак бўлиб, пишиқ бўлмайди. Ҳажмий оғирлик катта бўлганда бунинг акси бўлади. Ёғочнинг ҳажмий оғирлик кўрсаткичи ёрдамида ундан ишланган конструк­сиянинг оғирлигини, ташиш учун сарфланадиган транспорт хара­жатларини ва ҳ.к. аниқлаш мумкин.
Ёғоч қуриганда кичрайиш (киришиш) ва тоб ташлаш хоссаларига эга. Ёғоч толалари тўйинган (ёғоч намлиги 20—28% га камайган) нуқта даражасига етгандан кейин ёғочда бундай ҳолатлар бошланади. Ёғоч толаларининг тўйинган нуқта даражаси ёғочдан ишланган буюмлар ёки тахталарни қуритишда катта аҳамиятга эга. Чунки қуриш жараёнида ёғочдан аввал эркин ҳолатдаги сув, кейин гигроскопик, ва ниҳоят, моддаларнинг парчаланиши ҳисобига кимёвий бириккан сув буғланиб кетади. Эркин ҳолатдаги сув йўқолгунга қадар ёғоч хоссалари ўз­гармайди. Гигроскопик ва кимёвий бириккан сувларнинг йўқолиши натижасида, ёғочда ҳажмий ва чизиқли киришиш бошланади, зичлиги ва пишиқлиги ортади. Ёғоч ҳужайраларидаги ва ҳужайралари орасидаги намликнинг йўқолиши ҳужайра найчалари, толалари ва пардаларини ўзаро яқинлаштиради, натижада ёғочнинг умумий ҳажми кичраяди.
Ёғочнинг киришиш кўрсаткичини аниқлаш учун ҳажми ва томонлари ўлчанган нам намунани турғун вазнгача қуритиб, яна ҳажми ва томонлари қайта ўлчанади ва қанчага киришганлиги аниқланади.
Ёғоч ҳамма томони бўйлаб бир хил киришмайди. Қайси жинсли ёғоч бўлмасин у толалари бўйлаб энг кам, яъни 1 метрга 1 мм (0,1—0,4%) тангентал кесими бўйлаб энг кўп (6—12%) киришади.
Бир меъёрда ва секин қуритилган ёғоч бутун ҳажми бўйлаб бир хилда киришади: бунда ёриқлар сони ҳам анча кам бўлади.
Ёғоч томонлари бўйлаб турлича киришади, ёғочда ички кучланишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Тез қуритилган тўрт қиррали ёғоч тўсинидаги ёриқларни 2.11-расмда кўриш мумкин.
Ғўла ёғочлар қуриганда уларнинг диаметри, тахта ҳамда тўсинлар қуриганда эса эни ва қалинлиги кичраяди, аммо бўйи деярли қисқармайди. Дарахт танасининг ўзагидан узоқроқ қисми­дан тилинган тахталар ўрта қисмидан тилинган тахталарга қараганда кўпроқ тоб ташлайди. Бу ёғочнинг йиллик қатламларини кўпроқ қуриши натижасида ҳосил бўлади.
Тасвир (текстура) — ёғочнинг ҳар хил йўналишда кесилган юзаси чиройи. Ёғоч қайта ишлангандан кейин, унинг юзаси­даги тасвир яна ҳам очилади, қандай кесилиши ва зичлигига қараб ўзгаради.
Ҳар бир жинсдаги ёғочнинг ўзига хос тасвири бор. Пардозбоп ашёлар ва мебеллар ишлаб чиқаришда эман, чинор, қора қайин, нок каби дарахт жинслари алоҳида ўрин тутади. Ёғоч юзасини силлиқлаб, кейин лок суртилса, унинг тасвири янада очилади. Чириш жараёни бошланган ёғочда, унинг ялтироқлиги ва тасвири йўқола бошлайди.
Ёғоч иссиқ-совуқни ўзидан кам ўтказади. Бу ёғочнинг ғоваклигига, толалари йўналишига, намлигига, шунингдек, ҳажмий оғирлигига боғлиқ. Ёғочнинг ҳажмий оғирлиги катта, намлиги юқори бўлса, бўшлиқларида ҳаво кам бўлади, бинобарин, ёғоч иссиқ-совуқни кўпроқ ўтказади. Ёғоч иссиқ-совуқни толалари бўйлаб кўндаланг йўналишдагига нисбатан 2 баробар кўп ўтказади.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish