Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet134/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Пигментларнинг таснифи

Бўёқчиликда ишлатиладиган моддаларнинг хилма-хиллиги тех­нологиялар такомиллашувида катта рол ўйнади. Ота-боболаримиз пигментларни сиртга яхши ёпишишини таъминлашда мўм, тухум оқи, творог, оҳак ва бошқа боғловчилардан кенг фойдаланганлар.


Замонавий технологиялар ҳар хил синтетик смолалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Пигментларнинг сифати қуйидаги кўрсат­кичлар орқали белгиланади:
Беркитувчанлик қобилияти — пигментни алиф билан аралаштириб ҳосил қилинган суюқ бўёқ таркиби ойна шишаси юзасига суртиш йўли билан аниқланади. Пигментнинг беркитувчанлиги 1 м2 юзага сарф қилинган (г ҳисобида) пигмент миқдори билан аниқланади.
Пигментнинг ранглаш кучи деганда қизил ёки яшил пиг­ментларни оқ пигмент билан аралаштирганда ўз рангини йўқотиш хусусияти тушунилади. Aгар пигментнинг ранг берувчи кучи юқори бўлса, очиқ ва нафис ранг ҳосил қилишда оқ пигментга ундан жуда кам аралаштирса ҳам бўлади.
Пигментларнинг бириктирувчанлиги билан ранглаш кучи бир-биридан батамом фарқ қилади. Масалан, сариқ рангдаги охра пиг­ментининг ранглаш кучи унчалик юқори бўлмаса ҳам, берки­тувчанлиги анча юқори (65—100 г/м2) бўлади, ишқор таъсирига чидамсиз бўлган лазур деб аталувчи пигментники эса, аксинча, ранглаш кучи юқори, беркитувчанлиги паст. Рангли юзаларни бўяшда беркитувчанлиги билан ранглаш кучи юқори бўлган пигментларни ишлатиш тавсия этилади.
Пигментларнинг майдалик даражаси бўёқнинг майинлиги ва ундан ҳосил бўладиган бўёқ парданинг киришишига, шунинг­дек, бўяладиган юза билан унинг мустаҳкам ёпишишига катта таъсир қилади. Пигмент қанчалик майда туйилган бўлса, унинг беркитувчанлиги, ранглаш кучи ва бошқа хусусиятлари шунча яхшиланади. Пигмент заррача 0,01 дан 0,055 мм йирикликка қадар туйилган бўлиши керак.
Пигментларнинг ёруғликка чидамлилиги деганда уларнинг табиий ёки сунъий ёруғлик таъсирида ўз рангини сақлаб қолиш хусусияти (яъни қорайиши ёки куйиши) тушунилади. Бунинг учун алиф билан қориштирилган пигмент шиша бўлакка суртилади, кейин унинг 5/6 қисмини қоғоз билан беркитиб, қуёш нурига ёки сунъий ёруғлик йўналишига тик қилиб қўйилади. Бўёқ суртилган шиша пластинканинг очиқ қисмидаги пигмент рангининг ўзгаришига қараб, унинг ёруғликка чидамлилиги аниқланади.
Ишлатилиши қулай бўлган суюқ бўёқ таркибини тайёрлаш учун 100 г пигментга сарфланган алиф миқдори пигментнинг мой сингдирувчанлиги деб аталади. Пигментлар рангига кўра ахроматик (ранги оқ, кулранг ва қора) ва хроматик (бошқа турдаги ранглар) гуруҳларга бўлинади.
Ҳар бир ашё рангли ёруғлик нурларининг бир қисмини ютади, бир қисмини эса қайтаради. Шунга кўра биз ашё рангини кўрамиз, яъни ашёдан қайтган нурларнинг ранги организмда — кўзда акс этади.
Aшёларнинг бу хоссаси бўёқчиликда алоҳида муҳим аҳами­ятга эга, чунки бўёқчилик ишларида манзаралар ҳосил қилишдан кўзда тутилган мақсад ашёларнинг рангдорлик сифатига тўла асослангандир.
Пигмент рангини аниқ билиб олиш жуда муҳим, акс ҳолда, лойиҳада кўрсатилган ранг тусини берадиган бўёқ аралашмасини ҳосил қилиш қийин.
Охра, сурик, яшил ва бошқа бир қанча пигментлар хилма-хил тус беради. Бўёқ аралашманинг талаб этилган тусини танлашда шу аралашмани тайёрлаш учун зарур бўлган пигментлар рангини билиш керак.
Стандартда бўёқларнинг ранги ва тусини тегишли шкала ва эталонлар ранги ва туси билан таққослаб аниқлаш усули кўрсатилган. Бўёқ тусининг тиниқлиги иккита ёнма-ён турган тусга қараб аниқланади. Бу усул пигментлар, мойли лаклар, бўёқлар, эмаллар, нитробўёқлар рангини аниқлашда қўлланилади.
Бўёқ пардасининг қуёш нури, ёмғир, қор, шамол ва бошқа факторларнинг емирувчи таъсирига бардош бера олиш хусусияти унинг муҳит таъсирига чидамлилиги деб аталади.
Лак-бўёқ ашёларнинг муҳит таъсирига чидамлилиги муҳит стансияларида текширилади. Муҳит стансиялари бинолар томида ёки ерда, яъни муҳит тўла таъсир этадиган очиқ жойларда ташкил қилинади.
Aшёларнинг муҳит таъсирига чидамлилигини синаш иши учун визирометр деб аталадиган асбобдан фойдаланилади. Бу асбоб ёрда­мида бўялган пластинкаларга навбатма-навбат совуқ ва иссиқ, нам ва қуруқ ҳаво ҳамда ултрабинафша нурлар таъсир эттирилади.
Бўёқчиликда ишлатиладиган пигментларнинг ишқорлар таъсирига бардош бера олиш хусусияти бўёқларнинг ишқорга чидамлилиги деб аталади. Оҳактош, казеинли, силикатли ва бошқа хил бўёқ аралашмалар таркибида ишқор бўлади. Шунинг учун, бундай аралашмалар тайёрлашда ишқорлар таъсиридан парчаланмайдиган ва ўзининг ташқи кўринишини ўзгартирмайдиган пигментлар қўлланиши керак.
Ишқор таъсирида ўзгарадиган энг кўп қўлланадиган пигмент­ларга крон ва лазурдан иборат хромли яшил бўёқларнинг барча хиллари, қўрғошинли, лимон тусли ҳамда сариқ кронлар, бўёқ­чиликда ишлатиладиган лазур ва ҳоказолар киради.
Шуни назарда тутиш керакки, ишқор таъсирига бардош бера олмайдиган пигментлар ва елимли колер каби нейтрал аралашмаларни тўла қуримаган сувоқ юзасини бўяш учун ишлатиб бўлмай­ди, чунки сувоқда ишқор бўлиши мумкин, у эса бўёқни бузади.
Пигментнинг ташқи кўринишига қараб, ишқор емирувчи таъсирига чидамли ёки чидамли эмаслигини билиб бўлмайди. Қурилиш шароитида пигментларнинг ишқорга чидамлилигини синаб кўриш мумкин, бунинг учун 5 % ли ишқор эритмасига 2-3 г пигмент солинади, 1-2 соат ўтгандан сўнг пигментни ишқор эритмасидан олиб эталон пигмент ранги билан таққослаб кўрилади.
Сувли колерлар тайёрлашда қўлланиладиган пигментлар сувда эримаслиги керак. Сувда эрувчан пигментларни сувли колерлар тайёрлаш учун ишлатиш ярамайди. Чунки, таркибида сувда эрувчан пигментлар бўлган аралашмалар бўёқ ишларида ишлатилганда бўялган юзаларнинг баъзи жойларида бўёқ қуйилиб қолади. Бундан ташқари шу хил юзаларни таъмирлашда «униш» содир бўлади, яъни сувда эрувчан пигмент қўшиб тайёрланган бўёқнинг ранги янги бўёқ орасидан ўтиб юзага чиқиб қолади.
Пигментларнинг сувга чидамлилигини аниқлаш учун сувда суюлтирилган бўёқдан бир томчи олиб, оқ филтр қоғозга томи­зилади. Томчи атрофида ҳосил бўлган рангсиз нам доғ бу бўёқ­нинг сувда эримаслигини кўрсатади. Филтр қоғозда томчи атрофига ёйилиб кетган рангли доғнинг ҳосил бўлиши эса бўёқнинг сувда эрувчанлигини кўрсатади.
Юпқа қилиб суртилган суюқ аралашманинг қотиб бўёқ пардага айланиш жараёни қотиш деб аталади. Қотиш жараёни 2 асосий босқичга бўлинади: «чангдан» қотиш ва «тўла» қотиш. Энг юпқа сиртқи бўёқ парда ҳосил бўлиш пайти «чангдан» қотиш деб аталади. Юзага берилган бўёқ ашё қаватининг батамом қотиб бир хил парда ҳосил бўлиш пайтига «тўла» қотиш деб аталади. Бунинг учун пластинкага пахта тампони қўйилади, унинг устига юзаси 1 см2 га тенг бўлган ёғоч пластинка, пластинка устига эса 200 г келадиган юк қўйилади. Ярим минут ўтгандан кейин юк — ёғоч пластинка ва пахта тампони олиниб, бўёқ парда юзига пахта толалари ёпишганлиги ва улардан из тушиб қолганлиги текширилади. Бу аломатларнинг бўлмаслиги бўёқ парданинг тўла қотганлигини кўрсатади.
Лак-бўёқ парданинг ялтироқлиги фотоелектрик усул билан аниқланади. Бунда, парда сиртидан ўтган нурлар тарами фото­элементнинг нурга сезгир қатламига тушганда ҳосил бўладиган фотонни ўлчашга асосланган.
Бу усул билан лак-бўёқ пардаларнинг ялтираши эталон деб қабул қилинган ойна ялтироқлиги билан таққосланади. Ойнанинг ялтироқлиги 100 баробар деб қабул қилиниб, синалаётган бўёқ парданинг ялтироқлиги ойна ялтироқлигига нисбатан шартли равишда ҳисобланади.
Бўёқ ёки лак пардани букилгандаги мустаҳкамлигини аниқлаш учун синалаётган бўёқ ёки лок ашё қалинлиги 0,2-0,3 мм, эни 20 мм ва узунлиги 100—150 мм келадиган тунука пластинкага суртилади. Бўёқ қотгандан кейин пластинканинг бўялмаган томонини стерженга қаттиқ қисиб туриб, стержен атрофида 180° га аста-секин букилади. Синаш қалинлиги 20 мм келадиган стержендан бошланади, кейин пластинканинг бошқа жойи қалинлиги 15 мм келадиган стерженда букилади. Букиш шу йўсинда бўёқ пардада ёриқлар пайдо бўлгунча давом эттирилади. Бўёқ парданинг букилишга мустаҳкамлиги шу лак-бўёқ қопламани букишда шикастланмаган энг ингичка стерженнинг диаметри билан ифодаланади.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish