Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Бўёқчиликда ишлатиладиган ашёлар



Download 323,01 Kb.
bet131/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Бўёқчиликда ишлатиладиган ашёлар


Aлифлар. Лак-бўёқлар тайёрлашда асосан табиий ва аралаш­тирилган (сунъий) алифлар ишлатилади.
Табиий алифларнинг қотиши коллоид кимёвий жараён бўлиб, у ҳаводаги кислород билан оксидланиш натижасидир.
Табиий алиф зиғир, каноп, кунгабоқар ва бошқа ўсимлик мойларидан тайёрланади. Бунинг учун ўсимлик мойига махсус аралашма (сиккативлар) қўшилиб, у 200°C гача қиздирилади. Зиғир ва канопдан олинадиган алиф қурилишда юқори сифатли ашё ҳисобланади. Шунинг учун улар ўта мухим иншоотлардагина ишлатилади.
Табиий алифнинг камчилиги унинг секин қуриши, сунъий алифлардан қимматроқ туришидир. Табиий алиф ўрнига қуюқ-суюқлиги ва парда ҳосил қилиш хоссалари унга яқин бўлган сунъий ва ярим сунъий алифларни ишлатиш мумкин.
Ярим сунъий алиф тайёрлаш учун ўсимлик мойи махсус ишланиб, қуюқ ёпишқоқ модда ҳолатига келтирилади, кейин унга тенг миқдорда (яъни 50%) эритувчи қўшилади. Эритувчи суюқлик сифатида скипидар, уайт-спирт ёки солвентнафт (бензол) ишлатиш мумкин. Ярим сунъий алифнинг тез қуришига сабаб таркибидаги эритувчининг учиб кетиши ҳамда мойнинг ҳаводаги кислород билан оксидланишидир.
Қурилишда энг кўп тарқалган ярим сунъий алифлардан бири оксол аралашмасидир. Оксол аралашмали алиф олиш учун зиғир ёки каноп мойига кунгабоқар мойи аралаштирилади, кейин унга сиккатив қўшиб, иссиқ ҳаво билан қайнатилади, ҳосил бўлган қуюқ ёпишқоқ мойни уайтспирт ёки солвентнафт билан су­юлтирилади. Оксол аралашма қуюқ бўёқларни суюлтириш ва бинонинг фақат ички юзаларини мойлаш учун ишлатилади.
Сунъий (суррогатли) алифлар нефт маҳсулотларидан, масалан, нефтенол ва карбонол алифлар ёки канифол ва шунга ўхшаш органик моддалардан ишланади. Aлифлар қурилишда қуюқ мойли бўёқларни суюлтиришда, темир конструкцияларни дастлабки мойлашда, тунукаларни ва дераза панжараларини ва бошқа кўп қурилиш буюмларини алифлашда, шпаклёвкалар тайёрлашда ишлатилади. Суррогатли алифлар бинонинг ички юзалари ва иккинчи даражали иншоотлар учунгина ишлатилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish