Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet135/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Пигментнинг хиллари


Табиий бўр — бўёқчилик ишларида бўр грунтовкалар, шпаклевкалар, шунингдек, сувли ҳар хил бўёқлар, асосан елимли аралашмалар тайёрлашда ишлатилади.
Кимёвий таркиби жиҳатидан олганда, у тоза калсий карбонатдир. Унда фақат оз миқдорда темир оксидлари ва қум учрайди. Ишлаб чиқариш усулига қараб бўр ҳар хил бўлади. Йирик бўр кондан қазиб олинган ҳолида ҳар хил катталикдаги бўлаклардан иборат бўлади. Тўйинган бўр олиш учун йирик бўр тегирмонларда тортилади. Бўр чанги олиш учун янчилган бўр ҳаво сепа­раторларидан ўтказилади. Сепаратордан ўтган бўр сувда лойқатиб тозалаб олинса, тозаланган бўр ҳосил бўлади.
Бўёқчилик ишларида тозаланган бўр ёки унинг чангини ишлатиш маъқул. Чунки бўр туйилган ҳолатда ишлатиладиган бўлса, унга қум аралаштириш зарурдир.
Бўр пигменти қўшилган бўёқнинг беркитувчанлиги 100—120 г/м2. Бўрни ҳар қанақа пигментга аралаштириш мумкин, бу жиҳатдан олганда бўр таркибида ишқор бўладиган бошқа оқловчи моддалардан катта фарқ қилади. Бўрни исталган пигмент билан ишлатиш учун унга оҳак аралашмаган бўлиши керак.
Ҳавойи оҳак оқ пигмент сифатида ҳам ишлатилади. Бунинг учун энг тоза оҳакни танлаб олиш керак, акс ҳолда, ундаги аралашмалар оҳакнинг рангига таъсир этади. Оҳак замазканинг баъзи навларини ва линолеум ёпиштириладиган бўтқани тайёрлаш учун ҳам ишлатилади.
Каолин — оқ тупроқ, сувли бўёқ аралашмалар тайёрлаш учун ишлатилади. Шипларни ва деворнинг юқори қисмларини каолин билан оқлаш мумкин. Бунда, каолинга елим қўшмаса ҳам бўлади, чунки у жуда кам кўчади. Бўр аралаштирилган колерларга бўялиш ва техник сифатларини яхшилаш учун каолин қўшилади. Каолин қўшилган колер анча мойлироқ бўлади, бўёқ бир текис чиқади. Каолин қўшилмаган колерга қараганда мўйқалам билан яхшироқ бўялади.
Тайёр бўёқларнинг қуруқ аралашмаларини тайёрлашда тўлдиргич сифатида бўр ўрнига туйилган оҳактош ва мармар чиқиндиси ишлатилади. Туйилган оҳактош ҳам, мармар чиқиндиси ҳам ўзининг физик хоссалари жиҳатидан бўрдан кескин фарқ қилади, чунки туйилган оҳактош ва мармар чиқиндисини майдалашдан ҳосил бўлган мармар кукуни кристалл тузилишга, бўр эса аморф тузилишга эгадир.
Қорилган мой бўёқлар тайёрлашда уларни арзонлаштириш учун тўлдиргич ашё сифатида оғир шпат-барий сулфиддан иборат бўлган оқ рангли табиий моддадан ишлатилади. Оғир шпат мойга қўшилганда худди бўр каби ўзининг оқ рангини йўқотади, лекин мой бўёқларга озроқ оғир шпат қўшилса, уларнинг бўяш-техник хоссалари ёмонлашмайди, аммо бўёқнинг беркитув­чанлиги кескин камайиб кетади. Оғир шпат кислоталарда ҳам, ишқорларда ҳам эримайди. Шунинг учун бўёққа оғир шпат қўшилган ёки қўшилмаганлигини билиш жуда осон.
Рух белиласи — рух оксидидан (ЗнО) иборат бўлган оқ кукун. Рух белила бўёғи атмосфера таъсирига жуда чидамли бўлмаганлиги сабабли, у кўпинча бинонинг ички қисмидаги буюмлар юзасини бўяшда ишлатилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish