Ўзбекистонда иссиқ-совуқни кам
ўтказадиган ашёлар
Ўзбекистонда иссиқликни сақловчи ашёлар «Оҳангаронцемент» AУ нинг 2 та цехида 343,5 минг м3 қувватда ишлаб чиқарилмоқда. Унинг иш унуми шартли равишда «қуруқ пахта» деб аталадиганида 343,5 минг м3 ни ташкил этади. Қуйидаги 9.1-жадвалда иссиқликни сақловчи ашёлар турлари ва ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
9.1-жадвал
Иссиқликни сақловчи ашёларнинг турлари
Чирчиқдаги шиша заводининг иссиқликни кам ўтказадиган ашёларни ишлаб чиқарувчи цехида (қуввати 176000 м3) шиша тола чиқарилмоқда.
«Оҳангаронцемент» AУ минерал момиқ ишлаб чиқариш учун Карахтайдаги оҳактош ва сланесни, Шовотдаги қумоқ тупроқни, Тулмасой конидаги доломитни ишлатади.
Минерал момиқ ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида доломитли оҳактош ва соғ тупроқ жинслари ишлатилади.
Синов саволлари
1. Иссиқ-совуқни кам ўтказадиган ашёлар ҳақида умумий тушунча беринг.
2. Иссиқликни кам ўтказадиган ашёларнинг ички тузилиши қандай?
3. Ёғоч асосида олинадиган серғовак пардозбоп ашёлар нима?
4. Полимерлар асосида олинадиган енгил муҳофазабоп ва пардозбоп ашёлар тўғрисида гапиринг.
5. Тоғ жинсларидан олинадиган қандай толали пахта ва плиталарни биласиз?
6. Тўқима, ўрама, сочилувчан ва иссиқликни муҳофазаловчи ашёлар.
10-боб
ПAРДОЗБОП ПЛAСТМAССA AШЁЛAРИ
Пластик массалар ёки қисқача айтганда, пластмассалар деб, табиий ёки синтетик полимерларни органик ёки минерал моддалар билан аралаштириб қиздирган ҳолда босим остида зичлаб олинган турли шаклдаги ашёларга айтилади. Пластмассалар таркибида боғловчи полимердан ташқари тўлдиргичлар, пластификаторлар, пигментлар, мойлар ва бошқа қотирувчилар бўлиши мумкин. Полимер деганда оғир вазнли молекулаларнинг ўзаро зич бириккан бўлимларини тушунмоқ лозим. Бундай молекулада бирикмалар бир тартибда ўзаро такрорланган ёки тартибсиз тўрсимон ҳолатда зич бириккан бўлиб полимер ашёси ҳосил бўлади. Полимерлар учун асосий хомашё сифатида ўсимликлар (дарахт, ғўзапоя ва ҳ.к.), нефт ва газ ишлатилади.
Пластмассадан тўлдиргичсиз ва тўлдиргич қўшиб ишланган жуда зич буюмлар, кўп ковакли ёки толали енгил ашёлар, темир ва ойнасимон пластиклар, сирти чиройли қилиб ишланган пардозбоп ва қопламабоп ўрама ашёлар, ҳаво ўтказмайдиган тўқималар, шунингдек, эмулсия, елим, мастика (бўтқа) ва толалар жуда кўплаб ишлаб чиқарилади. Пластмассаларнинг бунчалик кенг тарқалганлигига сабаб шуки, улар табиий ашёларга кўра юқори сифатли, ҳамда қурилиш учун жуда қимматли хоссаларга эга. Шундай хоссалардан бири унинг юқори мустаҳкамлиги ва ҳажмий оғирлигининг кичиклигидир. Шу билан бирга зарарли муҳитга чидамлилиги, иссиқни кам ўтказиши, электр токини ўтказмаслиги ва ташқи кўринишининг чиройлилигидир.
Зич молекулали полимер бирикмалари бир неча юз мингдан ортиқ атомлардан ташкил топган бўлади. Бундай бирикмалардаги йирик оғир вазнли молекулалардан тузилган ўлчам бирлиги кўп марта қайтарилган ҳолатда жойланган бўлади. Сийрак молекулаларнинг ўзаро зич ва оғир молекулаларга ўтиш жараёни полимеризация деб аталади. Унинг даражаси йирик оғир молекулалардаги ўзаро зич ҳолатдаги ўлчам бирлиги сонига боғлиқ. Сийрак молекулали бирикмалардаги молекулалар оғирлиги 500 дан ошмайди. Сийрак ва зич оғир молекулали бирикмалардан ҳосил бўлган оралиқ моддалар олигамерлар деб аталади.
Табиатда учрайдиган полимер ашёларга селлулоза, ипак, жун, табиий каучук, каҳрабо ва бошқа зич молекулали бирикмалар киради. Бундан икки аср аввал табиий каучукни олтингугурт билан қиздириб резина олинди. Нитроцеллулозани камфора билан қайта ишлаб селлюлоид деб аталувчи биринчи пластмасса ишлаб чиқилди. Шунингдек, оқсил (казеин) моддадан галалит пластмассасини олишга эришилди ва ҳ.к.
Ўтган асрнинг бошларида оддий кимёвий таркибдаги модда —мономерларни сунъий қайта ишлаб синтез йўли билан зич оғир молекулали полимерлар олинди. 1920—1930-йилларда мочевина-формалдегид, полиефир, полистирол, поливинилацетат (ПВA), поливинилхлорид (ПВХ), полиметилметакрилат, синтетик каучук ва шу сингари зич (юқори молекулали) бирикмали полимерлар ихтиро этилди ва ишлаб чиқарила бошланди.
Пластмассадаги молекулалар тизими (арқони) асосан углероддан, айрим ҳолларда кислород, олтингугурт, азот, фосфор, кремний, титан ва алуминий атомларидан ташкил топган бўлади.
Синтетик полимерларни олиш технологиясига кўра, улар полимеризацияланиш ва поликонденсацияланиш хилларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |