Иссиқ-совуқни кам ўтказувчан анорганик ашёлар. Минерал пахта тоғ жинслари базалт (мергел, оҳак-гил сланеслари, доломит, оҳактош) ёки темир рудасини эритганда ажралиб чиқадиган тошқолларни юқори ҳароратда суюқ ҳолатга айлантириб олинади. Диаметри 0,75—1,5 м бўлган шахта ўчоқларда эриган тоғ жинси босим остида унинг остки қисмидаги 20—30 мм ли тешикдан буғ ҳолида пуркалиб чиқади. Бунда ингичка ип сингари сочилиб чиққан суюқ эритма тезда қотиб, узунлиги 5—60 мм ва диа-метри кўпи билан 12 микрон (1 микрон 1/1000мм) келадиган толаларга айланади. Толалар совигандан кейин тўрсимон транспортёрга ўтади, бунда чигалланган ип сингари тартибсиз жойлашган толалардан пахта қатлами ҳосил бўлади.
Ғовак шиша олиш учун эриган шишага бўр, туйилган қум, кул ва ҳоказолар қўшиб кўпиртирилади ва ичи ғовак доналарга бўлинади. «Шишабисёр» деб аталувчи шиша доналари боғловчилар воситасида қолипларга қуйилади. Шиша донали қоришма қуйқа ҳолатда, плита ёки бўтқа сифатида чиқарилади.
Кўпиртирилган шиша эритмаси ёки кўпик полимер смоласи билан шиша доналарини қориштириб олинган енгил пардозбоп қоплама ашёнинг иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти кичик ва етарли даражада мустаҳкам бўлади.
Совелит — плита, силиндр, ярим силиндр ёки бошқа шаклдаги буюм бўлиб, асосан саноат ўчоқлари, қувурлари ва шунга ўхшашларни муҳофаза қилишда пардозбоп ашё сифатида ҳам ишлатилади. У асбест билан магний ва калсий тузлари, ҳамда доломит тоғ жинсидан олинади. Бунинг учун куйдирилган доломит қайноқ сувда сўндирилади, ҳосил бўлган доломит сутини карбонат кислотаси билан тўйинтириб, қоришма асбест билан аралаштирилади. Ранг бериш керак бўлса пигмент қўшилади. Ҳосил бўлган бўтқа муҳофаза қилинадиган сиртларга суртилади ёки буюмлар қолипланади. Қолипдан олинган совелит буюмлар 500—600°C да қиздирилади. Ҳажмий оғирлиги 350—400 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0,065—0,074 Вт/(м °C). Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,15—0,2 МПа. Совелитдан томонлари 5001703050 мм га тенг бўлган пардозбоп плиталар тайёрланади.
Вулканит — тоғ жинсларидан трепел, диотомит ёки вулқон кули (50—60 қисм оғирлигида), оҳак кукуни (18—20 қисм оғирлигида) ва асбест (20—25 қисм оғирлигида) қоришмасидан ишланган плитани автоклавда қотириб олинган иссиқ-совуқни ўтказмайдиган ашёдир.
Ясси вулканит плиталарининг узунлиги 500 мм, эни 1700 мм, қалинлиги 20—50 мм, қуруқ ҳолдаги ҳажмий оғирлиги кўпи билан 450 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти 0,065—0,778 Вт/(м °C), эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси, 0,3—0,5 МПа га тенг.
Вулканит асбестли буюмлар ичида қурилишда энг кўп ишлатиладиганидир. У 600°C дан юқори ҳароратда ишлатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |