Резорбтив таъсирли гемостатик воситалар
Резорбтив таъсирли гемостатик воситалар касал танасига шикастланган қон томиридаги тромбланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида юборилади.
Бунда ишлатиладиган асосий дори воситалари:
1. Фибринолиз ингибиторлари (эпсилон-аминокапрон кислотаси).
2. Кальцийли хлорид – гипокальциемияда қўлланилади, зеро кальций ионлари қон қуйқаланиши тизимининг омилларидан биридир.
3. Тромбопластин жараёнини тезлаштирувчи моддалар – дицинон, этамзилат (бундан ташқари, улар қон томирлари ўтказувчанлигини ва микроциркуляцияни меъёрлаштиради).
4. Махсус таъсирли моддалар. Масалан, бачадондаги қон кетишида питуитриннинг қўлланилиши бачадон мушаклари қисқаришига олиб келади, бу эса қон томирларидаги ёриқларнинг қисқариши ва оқибатда қон кетишини баратаф этиш учун замин яратади.
5. К витаминининг синтетик аналоглари (викасол). Танада протромбин синтезини келтириб чиқаради. Айниқса, жигар иш фаолиятидаги бузилишларда қўлланилиши тавсия қилинади (масалан, холемик қон кетиши ҳолатларида).
6. Қон томирлари деворларининг ўтказувчанлигини меъёрлаштирувчи моддалар (аскорбин кислотаси, рутин, карбазохром).
Биологик усуллар
Маҳаллий таъсир усуллари
Маҳаллий биологик усуллар икки хил турга бўлинади:Тананинг ўз тўқималаридан фойдаланиш ва келиб чиқиши биологик бўлган воситалардан маҳаллий фойдаланиш.
а) Тананинг ўз тўқималаридан фойдаланиш
Бунда кўпгина ҳолларда ёғ тўқималари (қоринёғ тутами) ва тромбопластинга эга бой бўлган мушак тўқималаридан фойдаланилади. Ушбу тўқималарнинг бўш парчасини ёки қийқими қон томири поясида керакли жойга маҳкамланади. Бунда муайян тампонланиш таъсири юз беради.
Шундай қилиб, қорин бўшлиғидаги капилляр қон кетишида, жигарда паренхиматоз қон кетишида, масалан, қон кетиши жойига қоринёғ тутами бириктирилади. Найсимон суяк трепанациясида эса юзага келган бўшлиқ энг яқиндаги мушакдан олинган тўқима билан тўлдирилади ва ҳоказолар.
б) Келиб чиқиши биологик бўлган воситалардан маҳаллий фойдаланиш
Қоннинг гомо- ва гетероген плазмалари (аввало қонни қуюқловчи омиллар) қўлланилади, айрим ҳолларда шахсий гемостатик фаолликка эга бўлган коллаген билан биргаликда.
Асосий дори воситалари:Тромбин – фақатгина маҳаллий тарзда қўлланилади (!). восита кукун, эритма ёки бошқа гемостатик воситалар таркибида (гемостатик губка, гемостатик пахта ва ҳоказолар) ишлатилади. Бошқа биологик ва кимёвий воситалар билан биргаликда қорин соҳасида қон кетишида қўлланилади (эпсилон-аминокапрон кислотаси, тромбин ва фибриноген воситаларининг совутилган аралашмаси).Фибриноген – тоза ҳолатда маҳаллий гемостатик восита сифатида қўлланилмайди. Тромбин билан биргаликда маҳаллий гемостатик воситалар, фибрин елими таркибига киритилади. Ушбу воситалар одатда тромбин, фибриноген, кальций тузи, қон қуйқаланиши тизимининг XII омили кабилардан ташкил топиб, ex tempore алоҳида таркибий тузилмаларидан тайёрланади. Елимлар кенг қўлланилади, хусусан улар шилиниш жойларини елимлашдан тортиб жигар, талоқ, ўпкалардаги қон кетишларини тўхтатишга қадар ишлатилади. Турли номланишлар билан ишлаб чиқарилади (“Тиссель”, “Берипласт”, “Тиссукол”, “Фибринклебер”).Гемостатик губка – лиофилланган плазма. Унинг турли кўринишдаги турлари қўшимча тромбин, кальций ионлари, айрим ҳолларда – фибринолиз ингибиторлари (таркибида аминакапрон кислотаси бўлган гемостатик губка), антисептиклар (биологик антисептик тампон), тўқимали асосга (гемостатик дока) эга бўлиши мумкин. Ушбу воситалар паренхиматоз ва капилляр қон кетишларини тўхтатиш учун қўлланилади, етарлича юқори гемостатик фаолликка эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |