Қон кетишига қарши кўрашнинг махсус усуллари. Қон кетишини тўхтатиш бўйича механиқ усулларга алоҳида турдаги хирургия амалиётлари ҳам киради: талоқдаги паренхиматоз қон кетишидаги спленэктомия, ошқозон ярасидан ёки ўсимтасидан қон кетишида ошқозон резекцияси, ўпкадаги қон томиридан қон кетишидаги лобэктомия ва ҳоказолар.Махсус усуллардан бири – бу жигар касаллигининг кўплаб учраб турадиган асорати бўлмиш, портал гипертензия синдроми билан биргаликда кузатиладиган қизилўнгач веналари варикоз кенгайишида юзага келадиган қон кетишида зонд-обтураторининг қўлланилишидир.
Одатда иккита манжет билан таъминланган, пастдагиси кардияга маҳкамланадиган, тепадагиси эса шиш бўлганида қизилўнгачдаги қон кетаётган венелар шишини қайтарувчи Блэкмор зондидан фойдаланилади.
Қ 22-расм. Каррель усули бўйича қон томириниш тикиш техникаси
он томири чоки ва қон томирларини қайта тиклаш. Қон томири чоки – хирургнинг махсус тайёргарлигини ва муайян асбоб-усукуналарни талаб қилувчи етарлича мураккаб усул. Ушбу усул қон ҳаракатининг ёпиб қўйилиши касалнинг ҳаёти учун нохуш оқибатларга олиб келиши эҳтимоли мавжуд бўлган йирик магистрал қон томирлари жароҳатига ишлов беришда қўлланилади. Чокларнинг қўлда бажариладиган ва механиқ турлари мавжуд. Охирги пайтларда асосан қўлда амалга ошириладиган чоклар қўлланилмойда.
Каррел усули бўйича қон томирини тикишнинг схемаси 22-расмда ифодалаб берилган. Қўл билан тикишда атравматик йўқолиб кетмайдиган тикиш материалидан (қон томири ҳажмига қараб №№ 4/0-7/0 ўлчамли иплар) фойдаланилади.
Қон томири деворининг шикастланиши хусусиятидан келиб чиқиб уларга ишлов беришнинг турлича усулларидан фойдаланилади: ёнлама тикиш, ёнлама ямоқ, “учма-уч” қилиб анастомозли резекция қилиш, протезлаш (қон томирини алмаштириш), шунтлаш (қон айланиши учун айланма йўл ҳосил қилиш) (23-расм).
Қон томирларини протезлаш ёки шунтлаш ёрдамида қайта тиклашда одатда аутовена ёки синтетик материаллардан фойдаланилади. Қон томиридаги бунақа хирургия амалёти қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ю 23-расм. Қон томирлари жароҳатланишидаги хирургия аралашув а – ёнлама ямоқ қўйиш; б – “учма-уч” қилиб анастомозли резекция қилиш; в – синтетик протез ёрдамида протезлаш; г – аутовена ёрдамида шунтлаш.
Шуни таъкидлаш жоизки, қон томиридан қон кетишини тўхтатишга қаратилган барча усуллар ичидан қон томирини тикиш (ёки қон томирини тиклаш) энг мақули ҳисобланади. Фақатгина шу йўл билан тўқималарнинг қон билан таъминланиши тўлиқ тарзда сақланади. Физик усуллар. Қон кетишини тўхтатишга доир механиқ усуллардан бошқа усуллар ҳақида гап кетганда айтиб ўтиш керакки, уларнинг барчаси фақатгина майда, паренхиматоз ва капилляр қон томирларидан қон кетишида қўлланилади, чунки ўрта ва йирик ҳажмли қон томирлари, айниқса, артерия қон томирларидан қон кетишини фақатгина механиқ йўл билан тўхтатиш мумкин.
Физик усуллар бошқача қилиб термик усул деб ҳам аталади, чунки улар паст ёки юқори ҳарорат имкониятларидан фойдаланишга асосланган.