Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000



Download 2,47 Mb.
bet24/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78
Bog'liq
методичка 1

Томирлари бураб, эзиб қўйиш. Усулдан камдан-кам, майда вена томирлари жароҳатланганида фойдаланилади. Вена томири қисқич билан қисилиб, бир муддат шундайлигича қолади. Бироз вақт ўтгач, томирни ўз ўқи бўйлаб бир неча маротаба айлантирилади ва сўнгра қисқич ечиб олинади. Бунда қон томири максимал даражада шикастланиб, оқибатда тромбланиб, ишончли тарзда ёпилиб қолади.
Жароҳатни тампонлаш, сиқувчи боғич. Жароҳатни тампонлаш ва сиқувчи боғич қўйиш – қон кетишини вақтинчалик тўхтатишга қаратилган усуллар бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида батамом усул бўлиши ҳам мумкин. Сиқувчи боғични ечгач (одатда у 2-3 суткага қўйилади) ёки тампон олингач (одатда у 4-5 суткага қолдирилади) қон жароҳатланган қон томирларида юзага келган тромблар воситасида тўхташи мумкин.
Шу ўринда, абдоминал хирургиядаги ва бурун қонашидаги тампонада масаласига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.
а) Абдоминал хирургиядаги тампонада. Қорин бўшлиғида жойлашган аъзолар устидан хирургия амалга оширилишида қон кетишини тўхтатиш ва қуруқ жароҳатни таъминлаб “қориндан чиқиб кетиш”га эришиб бўлмаган ҳолларда қон кетаётган жойга тампон тиқилиб, бир учи ташқарига чиқарилади ва асосий жароҳат тиқилади. Бу жуда камдан-кам ҳолларда жигар тўқималаридан қон кетиши, яллиғланиш соҳасидаги вена ва капилляр қон томирларидан қон кетиши ва шу кабиларда учрайди. Тампонлар 4-5 сута давомида ушлаб турилдаи ва одатда улар олингандан сўнг қон кетиши қайталанмайди.
б) Бурундан қон кетишида тампонлаш. Бурундан қон кетишида тампонлаш танлов усули ҳисобланади. Зеро, бундай ҳолатда қон кетишини тўхтатишнинг бошқа усуллари билан механиқ тарзда қон кетишини тўхтатишнинг деярли иложи йўқ. Олдинги ва орқа тампонада турлари мавжуд. Олдинга тампонлаш бурун тешиги орқали амалга оширилади, шунингдек, орқа тампонлаш усулининг схемаси 11-расмда кўрсатиб берилган. Тампон 4-5 суткадан кейин олинади. Бунда деярли ҳар доим мустаҳкам гемостазга эришишнинг имкони бўлади.
Қон томирини эмболлаш. Ушбу усул эндоваскуляр хирургия услубиётига киради. У ўпка артерияси тармоғи ва қорин бўшлиғи аортаси тармғи учларидаги қон кетишини бартараф этишда фойдаланилади. Бунда Сильдингер услуби бўйича сон артерияси катетерланади, каттетер қон кетиши соҳасига юборилади, сўнгра контрастли суюқлик юборилади. Кейин рентген орқали суратлар олиб борилиб (ташхис босқичи), жароҳатланиш жойи аниқланади. Сўнг катетер билан жароҳат жойига қон томиридаги ёриқни ёпиб, тезлик билан унда тромбоз ҳосил қилувчи сунъий эмболь (спираль, кимёвий модда: спирт, полистирол) юборилади.Ушбу усул кам травматик, жиддий хирургия аралашувининг олдини олишга имкон беради. Лекин бу усулни қўллайдиган ҳолатлар чекланган, бундан ташқари, бунинг учун махсус асбоб-ускуналар ва малакали ходимлар керак бўлади.
Эмболлаш усулидан нафақат қон кетишини тўхтатишда, балки хирургия амалётидан олдин ножўя асоратларнинг (масалан, буйрак ўсимтасиси бўлганида нефрэктомияда “қуруқ буйрак” бўлиши учун буйрак артерияси эмболланади) олдини олиш учун профилактик мақсадда ҳам фойдаланилади.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish