Ж елатин дори воситалари
Желатин дори воситаларига желатиноль, модежель, геможель, гелофузин, плазможель каби дори воситалари киради. Ушбу гуруҳга кирувчи дастлаб пайдо бўлган ва энг кўп тарқалган дори воситаси бўлиб желатиноль ҳисобланади.
Желатиноль – бу озуқа желатинининг изотоник натрий хлорид эритмасида (молекуляр массаси 15000-25000) қисман парчаланган 8%ли эритмасидир. Желатиноль таркибида қуйидаги бир қатор аминокислоталари бўлган оқсил моддаси ҳисобланади: глицин, пролин ва бошқалар. Унинг даво таъсири асосан қон томирига тезлик билан тўқималар суюқликларини жалб қилувчи коллоид-осмотик босим билан боғлиқдир. Гемодинамик дори воситаси сифатида желатиноль ва унга ўхшаш дори воситаларининг декстран дори воситаларига қараганда таъсири кучсизроқ. Улар қон томиридан тезроқ чиқиб кетади ва ҳужайрадан ташқари муҳитга тарқалади. Желатиноль заҳарли эмас, апирогенли, антиген реакцияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмайди. Дори воситасининг асосий қисми буйраклар томонидан чиқариб ташланади.
Қўллаш учун кўрсатилган ҳолатлар ўткир гиповолемия, турли хил шоклар ва интоксикация кабилар ҳисобланади. Дори воситасини ўткир буйрак касалликлари ва ёғли эмболия касалликларида қўллаш тақиқланади.
2.Оксиэтилкрахмал асосида тайёрланган дори воситалари
Охирги йилларда АҚШ, Германия ва Япония каби давлатларда оксиэтилкрахмал эритмалари бўлмиш плазмостерил, плазмотонин, волекс, НАЕС-стерил каби воситалардан фойдаланиш кенг тарқалган.
Бундай гуруҳга кирувчи (давлатимизда ишлаб чиқарилувчи) дори воситалари оксиамал ва волекам кабилар МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилади. Таркиби жиҳатидан, ушбу эритмалар ҳайвонлар тўқималари гликогенига ўхшаш бўлиб, қон томирида амилолитик ферментлар томонидан парчаланиши мумкин. Оксиэтилкрахмал асосида тайёрланган эритмалар ножўя асоратларни келтириб чиқармайдиган, яхши гемодинамик таъсир кучига эга.
3.Заҳарлардан тозаловчи эритмалар
Заҳарлардан тозаловчи сифатида таъсир қилувчи қон ўрнини босувчилар организмни заҳарловчи моддалардан ўзаро боғлаш, нейтраллаштириш ва чиқариб ташлаш йўли билан тозалайди. Ушбу дори воситаларига поливинилпиролидон (перистон-Н, неокомпенсан, плазмодан, колидон) ва паст молекулярли полизед спирти эритмаси кабиларни киритиш мумкин.
Полидез – поливинил спиртнинг натрий хлориднинг изотоник эритмасидаги 3%ли эритмаси. Молекуляр массаси – 10000-20000 га тенг. Буйраклар томонидан 24 соат давомида тўлиқ чиқариб ташланади. Полидез асосан венага томчилаб перитонит, ичак ёпилиб қолиши, ўткир панкреатит, ўткир холецистит, ўткир йирингли инфекциялар, қўйиш касалликлари, жигар шикастланиши ва бошқа шу кабилар заҳарланиш ҳолатларида юборилади. Катталарга 200-500 мл., болаларга эса оғирлигига нисбатан 5-10 мл./кг ҳисобида белгиланади. Дори воситасини тезроқ юборишда касалда бош айланиши ва кўнгил айниши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |