Ё. Н. Файзиев,А. М. Ашурметов, А. Ж. Хамраев,М. Н. Агзамова, М. Д. Ахмедов, Билим соҳаси ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш-500000 Таълим сохаси соғлиқни сақлаш -510000


Парэнтерал озуқаланиш учун дори воситалари



Download 2,47 Mb.
bet34/78
Sana13.05.2022
Hajmi2,47 Mb.
#603075
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78
Bog'liq
методичка 1

4.Парэнтерал озуқаланиш учун дори воситалари


Парэнтерал озуқаланиш учун дори воситалари айрим касалликлар ошқозон-ичак аъзоларидаги хирургия амалёти, йирингли септик касалликлар, жароҳатланиш, нурланиш ва термик шикастланишлар, хирургия амалётидан кейинги ножўя асоратларнинг (перитонит, абсцесс ва ичак тешилиши) юзага келиши, шунингдек, ҳар қандай йўл билан келиб чиққан гипопротеинемия натижасида касал умуман ёки қисман овқатланиш имконидан маҳрум бўлган ҳолатларда қўлланилиши кўрсатилган. Парэнтерал озуқаланиш оқсилли дори воситалари, ёғли эмульсиялар ва углеводлар воситасида таъминланади. Оқсилли дори воситалари организмга аминокислоталарнинг келиб тушишига кўмаклашса, ёғли эмульсиялар ва углеводлар организмни оқсилларни ўзлаштириш учун керак бўладиган энергия билан таъминлайди.


Оқсилли дори воситалари
О қсилли дори воситалари ичида оқсил гидролизатлари ва аминокислоталар аралашмалари ажратиб кўрсатилади.
Оқсил гидролизатларини олиш учун манба сифатида казеин, йирик шохли моллар қонидаги оқсиллар, мушак оқсиллари, шунингдек донор қони эритроцитлари ва қуйқалари хизмат қилади. Оқсил гидролизатларини олишда унинг дастлабки хом ашёсига, ферментатив ёки ишқорли гидролиз ёрдамида ишлов берилади.
Бунда энг кўп қўлланиладиган дори воситалари казеин гидролизати, гидролизин, аминокровин, амикин, аминопептид, фибриносол, аминозол, аминон, амиген ва бошқа шу кабилардан иборат.
Оқсил гидролизатлари секинлик билан, дақиқасига 10-30 томчи тезликда томчилаб, турли йўллар билан: вена томири ичига, зонд орқали ошқозонга ёки ўн икки бармоқ ичакка юборилади. Юбориладиган гибролизатлар ҳажми суткасига 1,5-2 литрни ташкил қилиши мумкин. Оқсилли гидролизатларнни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар сифатида ўткир гемодинамик бузилиши (шок, салмоқли қон йўқотилиши), юрак фаолиятини таъминлаб бера олмаслик, бош миясига қон қуйилиши, буйрак ва жигар етишмовчилиги, тромбоэмболик ножўя асоратлар ва бошқалардир.
Алоҳида гуруҳ эритмаларига пептидларни парчалаш зарурати мавжуд бўлмаганлиги сабабли организмда енгиллик билан ўзлаштириладиган аминокислоталар ташкил қилади, улардан кристаллик аминокислоталар аралашмасининг афзаллиги бўлиб, уларни олиш технологияси оддийроқлиги, аминокислоталарнинг тегишли жойлардаги жойлашуви зичлиги, аминокислоталар билан ҳар қандай нисбат кўрсаткичида дори воситаларини ҳосил қилиш ва аралашмасига электролит, витамин ва энергетик қўшимчаларни қўшиш имконияти. Асосий дори воситалари: полиамин, инфузал, инфузамин, вамин, морамин, фреамин ва бошқалар. Аминокислотали аралашмалари ҳам парентерал озуқланишда венага томчилаб дақиқасига 20-30 томчи тезлигида кунига 800-1200 мл. миқдорида юборилади. Уларни зонд орқали ошқозон ёки ўн икки бармоқ ичакка юбориш ҳам мумкин.
Ҳар қандай оқсилли дори воситаларини қўйишда уларнинг биологик синов текширувини ўтказиб кўриш лозим.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish