Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


ФИЗИОЛОГИЯНИНГ УМУМИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ ВА АСОСИЙ



Download 13,93 Mb.
bet9/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   493
Bog'liq
fizi

ФИЗИОЛОГИЯНИНГ УМУМИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ ВА АСОСИЙ ФИЗИОЛОГИК ТУШУНЧАЛАР
ОРГАНИЗМ ФУНКЦИЯЛАРИ
Физиология тирик организм ва қисмларининг фуикциясини ўрганади. Шунинг учун, физиологияни баён қилишдан аввал «организм» ва «функция» тушунчаларига тўхтаб ўтишимиз керак.
Организм
Организм — органик оламнинг мустақил яшай олувчи, ўз-ўзини бошқара олувчи ва ташқи муҳитнинг турли ўзгаришларига бир бутун система сифатида жавоб бера олувчи бирлигидир. Организм ўз атрофидаги ташқи муҳит билан ўзаро таъсир этиб тургандагина яшай олади ва шундай ўзаро таъсир натижасида ўз-ўзидан янгиланиб туради. И. М. Сеченов таъкидлаганидек, «организмнинг яшашига ёрдам берадиган ташқи муҳит бўлмаса, организмнинг бўлиши мумкин эмас».
Ҳар қандай организмнинг характерли белгиси шуки, унинг структуралари муайян тарзда ташкил топган. Оддий тирик организмлар — вирусларда уларни ташкил қилувчи оқсил молекулалари ва нуклеин кислоталар ташкил топган, холос. Бу ерда организм ташкилотининг молекуляр даражаси ҳақида гапириш мумкин. Парамеция сингари анча юқори ташкил топган бир ҳужайрали организмлар мураккаброқ структураси билан таърифланади: ҳужайра ичида ядро, митохондриялар, юза ва протоплазма ичидаги мембраналар, вакуолалар дифференциалланади. Бу ерда организм ташкилотининг молекуладан юқори, ҳужайра даражаси бор, унда ҳужайра ичидаги ҳар хил тузилмаларнинг функциялари дифференциалланади (табақаланади). Масалан, ҳаракат функциясини ҳужайра ичидаги қисқарувчи фибриллалар, хивчинлар ва киприкчалар бажаради; баъзи ҳужайраларда овқат ҳазм қилиш ва чиқарув функцияларини вакуолалар ўтайди ва ҳ. к.
Кўп ҳужайрали организмларнинг эволюцион ривожланиш процессида ҳужайралар дифференциалланади, яъни уларнинг катталиги, шакли, тузилиши ва функцияси фарқ қила бошлайди. Бир хил дифференциаллашган ҳужайралардан тўқималар ҳосил бўлади, ҳужайраларнинг тузилиш жиҳатдан бирлашуви, морфологик ва функционал хоссаларининг умумийлиги ва хуайраларнинг узаро таъсири тўқималарнинг характерли белгисидир. Турли тўқималар ўз функцияларига кўра ихтисослашади, яъни ҳаёт фаолиятининг турли процессларини бажаришга мослашади. Масалан, мускул тўқимаси ҳаракат функциясини бажаришга ихтисослашган бўлиб, характерли хоссаси қисқарувчанликдир, бсз тўқимаси ўз ҳужайраларининг баъзи химиявий бирикмалар (гормонлар, ферментлар ва ҳ. к.)ни ҳосил қилиши ва ажратишига ихтисослашган. Тўқималарнинг юксак даражада дифференциаллашган ҳужайралари фаолиятнинг муайян турини бажаришга мосланиш билан бир қаторда ҳамма ҳужайралар учун умумий функциялар: модда алмашииуви, овқатланиш, нафас олиш, чиқарув функцияларини ҳам бажа-ради. Тўқимани ҳосил қилган ҳужайралар ўзаро таъсир этиб туриши, тўқималар тузилишининг мураккаблиги ва функцияларининг ихтисослашгаилиги уларнинг морфологик ва функционал жиҳатдан ўзига хос бўлишини тақозо қилади, бу эса тирик организм ташкилотининг тўқима даражаси ажралиб чиқишига асос бўлди.
Организмлар тараққиёти (тур за индивид ривожланиши)нинг маълум босқичида турли тўқималардан тузилган органлар ҳосил бўлади. Органлар — турли тўқималарнинг структура ва функция жиҳатдан ўзига хос бирлашуви билан таърифланувчи анатомик тузилмадирлар. Улар бутун организмнииг яшаши учун зарур фаолиятнинг мураккаб турларини бажаришга ихтисослашган ишчи аппаратлардан иборат. Масалан, юрак қонни веналардан артерияларга ҳайдовчи насос вазифасини ўтайди, буйраклар модда алмашинувининг охирги продуктларини организмдан чиқариб ташлаш ва қондаги электролитлар концентрациясини доим бир хилда сақлаш функцияларини, кўмик — қон яратиш вазифасини бажаради.
Организмда структура ва функция жиҳатидан турлича органлар мавжудлиги организм ташкилотининг орган даражаси ҳақида гапиришга имкон беради.
Фаолиятнинг бирор мураккаб актини бажаришда қатнашувчи органлар йиғиндисидан анатомик ёки функционал бирлашма — органлар системаси вужудга келади. Гавданинг барча органлари фаолиятини бошқарувчи нерв ва эндокрин системалар, локомоция (фазода силжиш), нафас, қон айланиш, рвқат ҳазм қилиш, чиқарув, кўпайиш органларининг системалари шулар жумласидандир. Организмдаги бошқа ҳамма системаларнинг ҳолатини ва фаолиятини бирлаштириб, бошқариб турадиган ва унинг ташқн муҳитда юриш-туришини белгилаб берадиган нсрв системаси алоҳида роль ўйнайди. Яхлит организм фаолиятининг бирор турини бажаришга ихтисослашган органлар системасининг мавжудлиги ташкилотнинг система даражасини белгилаб беради.
Тирик организмлар ташкилотининг санаб ўтилган ҳар бир даражаси фақат шу даражага хос бўлган ва бошқа даражаларни ўрганиш орқали тушуниб бўлмайдиган физиологик қонуниятлар билан таърифланади. Тирик организм ташкилотининг турли даражалари — молекула, ҳужайра, тўқима, орган, система даражаларини ўрганиш ва шунда тадқиқотчилар оладиган барча маълумотларни синтезлаш зарурки, буни уқтириб ўтмоқ керак. Сабаби шуки, мураккаб тузилган (мураккаб ташкилотга эга бўлган) тирик организм бир бутун яхлит мавжудотдир, унда барча структуралар, ҳужайралар, тўқималар, органлар ва уларнинг системалари бир-бирига уйғун бўлиб, бутун, яхлит организмга бўйсунган.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish