ФИЗИОЛОГИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ Одам ва ҳайвонлар организмининг ҳаёти фаолиятини билишга цивилизация ривожлана бошлаган вақтдаёқ уриниб кўрилган. Қадимин Хитой, Ҳиндистон, Юнон. Рим философлари ва врачларининг замонимизгача етиб келган асарларида баъзи анатомикфизиологик тасаввур-лар учрайди. Уларда айрим тўғри фикрлар билан бир қаторда жуда кўп фантастик муҳокама ва янглишликлар мавжуд. Қадимги вақтда ҳайвонларда эксперимент ўтказишга уриниб кўришгаи бўлса ҳам, орга-низм илмий асосда текширилмаган. Урта асрларда ҳам организм илмий асосда текширилмаган бу даврда табиатни билишга Уриниш, жумладан одам организмининг тузилиши ва фуикцияларини ўргаиишга уриниш дин томонидан шафқатсиз таъқиб этилган.
XV//—XVIII асрларда экспериментал физиологиянинг майдонга келиши ва ривожланиши Экспериментал тадқиқот усулини татбиқ этадиган физиология фани ипглиз врачи, анатоми ва физиологи Вильям Гарвей ишларидап бошла-нади. Гарвей қон айланишни кашф қилиб, Ф. Энгельс сўзлари билан айтганда «физиологияни (одам, шунингдек ҳайвонлар физиологиясини) фанга айлантирди». Гарвей «Ҳайвонларда юрак ва қон ҳаракатини анатомик текшириш» номи билан 1628 йили нашр килинган машҳур асарида кўн кузатишларга ва тажрибаларга асосланиб қон айланишининг катта ва кичик доиралари ҳақида, юракнинг организмда қонни ҳаракатга келтирувчи орган эканлиги ҳақида тўғри тасаввур берди. Қон айланишининг кашф этилиши физиологиянинг ривожланиши учун кучли туртки бўлди. Уни ўша замон идеологиясида содир бўлган тўнтариш ва ўша замон ижтимоий ҳаётидаги ҳодисалар йириндиси тақозо қилган эди.
XVI—XVII асрлар Европада ижтимоин иқтисодий формациялариинг алмашиниш даври бўлиб, феодализм ўрнига каннтализм мандонга келди. Капитализмнинг майдон-га келиши савдо алоқаларининг кенгайишига, хомашё олинадиган ва товарлар соти-ладиган янги бозорларнинг очилишига, денгиз кемачилиги ва алоқа воситаларининг ривожланишига боглиқ эди. Булар эса астрономия, математика ва механнка каби фанларнинг ривожланишига ёрдам берди. Вақт ва фазода ориентировка қилиш (йўл топа билиш) учун зарур бўлган бу фанларнинг ривожланиши идеологияда бурилиш ясади, бу эса барча фанларнинг, жумладан, физиологиянинг ривожланишида ўз ак-синн топди. Илмий тадқиқотларга янгича муносабат ўша замониинг дунёқарашида рўй берган ва замоннинг инқилобий руҳини акс эттирган революция меваси эди. Об-рўсининг зўри билан тафаккурни бўғиб ва йўқ нарсани кўришга мажбур этиб келган қадимги олимларнинг асарларига ва динга ишонишга путур етиши ва илмий тадқи-котда аниқ кузатиш билан тажрибага асосланган индуктнв методнинг фанга кенг жорий қилиниши илмий тадқиқотларга янгича муносабатнинг сабаби ва айни вақтда оқибати бўлди.
Уз идеялари билан табииётнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатгаи материа-лист философ Бэкон янги йўналиш жарчиси бўлиб чиқди. Бэкон қарашларига яраша, Гарвей «ҳар бир фан қандай бўлмасин, унда синчиклаб кузатиш ва ссзги билан тез-тез маслаҳатлашнб туриш лозим» ва «бошқа одамларнинг тажрибаларига суяниб қол-май, ўз тажрибаларимизни ўтказишимиз лозим, бусиз табииётнинг бирор соҳасида ҳам ҳеч ким тадқиқотчи бўла олмайди» деган эди. Шу қарашлар асосида физиологик процессларни текширишнинг экспериментал усуллари яратилди, бу усуллар эса янги илмий кашфиётларга сабаб бўлди.
Уша замонда ҳам, кейинги даврда ҳам одам гавдасининг тузилишини ва функция-сини текшириш, анатомия ва физиологияни ўрганиш амалий медицинанинг эҳтиёжлари билан анча жадаллашди. Уша вақтда Европада алоқа воситаларининг ривожланиши хсмашё олинадиган ва товарлар сотиладиган янги бозорларни ўзлаштириш мақсадида узоқ саёҳатларга чиқипг, аҳолининг олис юртларга кўчиб бориши, шаҳарларнинг ўсиши оқибатида юқумли касалликлар кўпайиб кетди. Эпидемиялар ривожланишининг олди-нн олиш чораларини ишлаб чиқиш, шунингдек касалликларни даволаш усулларинн тппиш медицина олдида вазифа бўлиб турар эди, бу эса одам гавдасининг тузилиши ва функцияларини ўрганиш заруратини туғдирди.
Аввалига анатомия, кейинчалик эса физиология ривожлана бошла-ди, чунки организм ва органлар функциясини тушуниш учун уларнинг тузилишини билиш шарт. XVI асрда анатомия асосчиларидан Везалий, шунингдек Сервет, Коломбо, Фаллопий ва бошқа анатомлар ўтказган тадқиқотлар физиологик кашфиётларга, жумладан қон айланишининг кашф этилишига замин ҳозирлади. Кейинчалик ҳам физиологиянинг ютуқлари, айниқса, унинг фан сифатида ривожланган биринчи даври (XVII—XVIII асрлар) анатомия муваффақиятлари билан чамбарчас боглангап. Масалан, лимфа томирларининг кашф этилиши туфайли лимфа айланиш процесси аниқланди; Лсвенгук ва Мальпигий капил-лярларни топганлиги қон айланиши ҳақидаги тасаввурлар тўғрилигини исботлади ва модда алмашинувида қоннинг ролини тушунишга асос бўлди; безлариинг тузилишини ўрганиш туфайли уларнинг функцияси-ни текшириш мумкин бўлди.
XVII асрнинг биринчи ярмида француз философи Р. Декарт рефлексни кашф этганлиги физиологиянинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлди.
Декартнинг тахминича сезги органлари таъсирланганда мияга борувчи нсрв ип-лари тарангланади ва миянииг ички юзасида жойлашган тешиклар очилиб, улар ор-қали мия қоринчаларидаги «ҳайвон руҳлари» чиқади. Аланга заррачасига ўхшаш бу «руҳлар» нервлар орқали мускулларга келиб, уларпинг қисқаришига сабаб бўлади. Декартнинг фикрича одамнинг баъзи реакциялари. масалан, оёқни оловдан тортиб олиш Декарт тасвир этган механизмга кўра рўй беради. Декартнинг назарида, одам-нинг ихтиёрий ҳаракатлари гавдада миянинг юқорн ортиғи — эпифизда руҳ борлигига боғлиқ. Таъсиротга жавобан организмнинг кўрсатадиган реакциялари табиатига Декарт-ьинг қарашлари ҳозирги вақтда жуда содда бўлиб кўринса ҳам, XVIII аср олими
Декарт рефлектор актни ва рефлекс вақтида нерв импульси ўтадиган йўлни тасвир ьтганлигини тан олмай бўлмайди. «Рефлекс» иборасннинг ўзига келсак уни XVIII аср охирнда чех олими Г. Прохаска жорин қилган.
Физиология ривожланишининг бу даврида анатомик йўналиш ҳукм-рон эди. Бироқ ривожлана бошлаган фпзика ва химия билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар ўша вақтда ҳам физиология учун бир қадар аҳа-мият касб этди: текширишнинг физик усулларипи физиологияга жорий қилишга ва организмда рўй берадиган ҳодисаларни механика, физика ва химия қонунлари билан тушунтиришга уриниб кўрилди.
XVII аср фанида иатрофизия ва иатрохимия мактаблари деб ном олган икки йўналиш майдонга келди. Иатрофизиклар механика ва фи-зика қонунлари барча ҳаётий ҳодисаларни тўла тушунтириб бера ола-ди деб ҳисоблашди. Масалан, «ҳайвонлар ҳақида» деган асар ёзган Д. А. Борелли «ҳайвонлар ҳаракати механик ҳодисалар оқибатида, улар орқали ва шу ҳодисалар асосида содир бўлади» ва «барча ҳаётий процесслар анатомия, физика ва математикага асосланади» деб айтди.
XVII—XVIII асрларда ўтказилган ва механика, физика, химии би-лан боғланган тадқиқотлардан қуйидаги ишлар физиология учун катта аҳамиятга эга бўлди. Д. А. Борелли нафас ҳаракатларининг механиз-мини, диафрагманинг ролини ўрганди ва томирлардаги қон ҳаракатини ўрганишга гидравлика қоиунларинн татбиқ этди; С. Гелс қон босимини аниқлади; X. Р. Шейнер кўзга оптика нуқтаи назаридан қаради, кўз-даги муҳитларнинг нур синдириш қобилиятини ўргапди ва кўриш сез-гиларининг ҳосил бўлишида кўз тўр қаватининг ролиии аниқлади; Р. Реомюр ва Л. Спалланцанн овқат ҳазм бўлишининг химизми билан шуғулланди; А. Л. Лавуазье нафас процесслари ҳақидаги тасаввур-нинг илмий асосларини яратди ва организм сарфлайдиган энергия миқ-дорини П. С. Лаплас билан бирга биринчн марта ўлчади; А. Ғаллер қўзгалувчанлик ва сезувчанлик ҳодисаларини бнринчи бўлиб мукаммал текширди; Л. Гальвани биоэлектр ҳодисаларини кашф этди ва электро-физиологияга асос солди. Уз замонипинг қарашларидан анча ўзиб кет-ган буюк рус табиатшупоси М. В. Ломоносовнинг фақат кейинчалик қадр тоиган кашфиётлари физиология учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1748 йили М. В. Ломоносов табиатнинг умумий қонунп — модда ва ҳаракатнинг сақланиш қонунини таърифлаб берди, XIX асрда бу қонун организмда модда алмашинуви ҳамда энергиянннг ўзгаришини ўрганган энг муҳим физиологик тадқиқотларга асос бўлди. Ломоносов физиология учун физиканинг ва айниқса, химиянинг аҳамиятини комил ишонч билан исботлаган эди. У физиолог, «ҳайвон гавдасининг ҳаракат-ланиш сабабларини физикадан билиб олиши лозим» ва «медик химия-ни етарлича билмай туриб врач бўла олмайди» деб таъкидлади.
XVII—XVIII асрларда метафизик тафаккур ҳукмрон эди: ривожла-ниш (тараққиёт) фапга ёт бўлиб, табиатнинг барча ходисаларига дои-мий ва ўзгармас деб қараларди. Фаннинг метафизиклиги ўша вақтда ҳукмрон бўлган механистик тасаввурларда ва XVIII аср охирида гул-лаб яшнаган идеалистик, виталистик концепцияларда ўз ифодасшш топди. Бу идеялар физиологик проблемаларни ўрганишда чуқур из қолдирди. Организм — машинадир деб даъво қилган Ламетри каби баъ-зи физиолог ва философларнинг асарларида механнцизм яққол иамоён бўлди.