Физиологикфункциялар Физиологик функциялар — ҳаёт фаолиятининг мосланиш учун аҳамиятли белгиларидир. Организм турли функцияларни ўтай туриб ташқи муҳитга мослашади ёки муҳитни ўз эҳтиёжларига мослаштиради.
Ҳужайра, тўқима, орган ёки организмнинг ҳар қандай физиологик функцияси тирик мавжудотларнинг тур ёки индивидда ривожланиши тарихи — филогенез ва онтогенезнинг натижасидир. Бу ривожланиш процессида тирик структураларнинг муайян функциялари пайдо бўлади ва улар миқдор ҳамда сифат жиҳатидан ўзгаради. Модомики шундай экан, ҳар бир айрим функциянинг вужудга келиши ва ривожланишини, яъни функциогенезни ўрганиш физиологиянииг муҳим вазифасидир.
Модда ва энергия алмашинуви тирик организмнинг асосий функциясидир. Бу процесс организмда ва унинг барча структураларида доимо ва бетўхтов рўй бериб турувчи химиявий ва физикавий ўзгаришлардан, моддалар ўзгаришидан ва энергия алмашинувидан иборат.
Моддалар алмашинуви, ёки метаболизм ҳаётнинг зарур шартидир. Тирик ўликдан, тирик мавжудотлар олами анорганик оламдан моддалар алмашинуви билан фарқ қилади. Анорганик оламда ҳам моддалар ўзгариб ва энергия алмашиниб туради, бироқ тирик организм билан ўлик табиатда бу процесслар бир-биридан принципиал фарқ қилади. Бу фарқиинг моҳиятини Ф. Энгельс «Табиат диалектикаси»да жуда яхши таърифлаб берган: «Анорганик жисмларда ҳам моддалар шундай алмашинуви мумкин, аслда ҳамма ерда химиявий таъсирлар гарчи жуда секин бўлсада воқе бўлгани учун ҳамма ерда-ҳам моддалар шундай алмашиниб туради. Бироқ фарқ шундаки, анорганик жисмларда моддалар алмашинуви уларни парчалайди, органик жисмларда эса моддалар алмашинуви уларнинг яшаши учун зарур шартдир». Моддалар алмашинуви тирик протоплазманинг яшашига срдам беради ва унинг ўзидан янгиланиб туришига сабаб бўлади, моддалар алмашиниб турар экан, ҳаёт ҳам мумкин бўлади. Моддалар алмашинувининг тўхташи оқибатида организм ўлади, протоплазма емирилиб кетади, протоплазмага характерли бўлган химиявий бирикмалар, аввало оқсил бирикмалар парчаланиб, ҳеч аввалги ҳолига қайтмайди.
Қолган барча физиологик функциялар — ўсиш, ривожланиш, кў-пайиш, овқатланиш ва овқатни ҳазм қилиш, нафас олиш, секреция ва ҳаёт фаолияти ташландиларини чиқариш, ҳаракат, ташқи муҳитнинг ўзгаришига жавобан рўй берувчи реакциялар ва шу кабилар модда алмашинувига боғлиқ. Ҳар қандай физиологик функция моддалар билан энергия алмашинувининг маълум йигиндисига асосланади. Бу сўз айрим ҳужайра, тўқима, орган ёки бутун организмнинг функцияларига бирдай тааллуқли.
Ҳар қандай функция бажарилаётганда организм ҳужайраларидаги физик-химиявий процесслар ва химиявий ўзгаришлар натижасида структура ўзгаришлари рўй беради. Баъзан бу ўзгаришларни микроскопик текширишда аниқласа бўлади. Бунда цито- ва гистохимиявий усуллар қимматли маълумотлар беради. Бу усулларнинг моҳияти шундаки, ҳужайра ва тўқималарда баъзи моддаларнинг жойлашуви ҳамда турли функция бажариластганда шу моддаларнинг ўзгариши махсус реактивлар билан аниқланади. Ҳужайра структурасининг ўзгаришини баъзан оптик микроскопда аниқлаб бўлмайди, чунки бундай ўзгаришлар субмикроскопик (яъни оптик микроскопда кўриш мумкин бўлган чегарадан ташқарида) бўлади. Ажрим қилувчи қобилияти оптик микроскопникига нисбатан каттароқ бўлган электрон микроскоп бундай ўзгаришларни аниқлашга ёрдам беради (электрон микроскоп тасвирпи 100 000 — 200 000 марта катталаштиради). Мускул қисқарган вақтда мускул ҳужайрасида, нерв охири нерв импульсини нервланувчи органга ўтказаётганда шу нерв охирида рўй берувчи субмикроскопик ўзгаришларни электрон микроскопда кузатиш мумкин бўлди. Ҳар қандай физиологик функция ҳужайра структурасининг ўзгаришига чамбарчас боғлиқ деган тасаввур гистохимиявий ва электронмикроскопик текширишлар оқибатида тасдиқланди. Структуранинг ўзгаришлари қайтар, тез тикланадиган бўлади. Айрим ҳоллардагипа улар қайтмас ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мисол учун секреция (яъни ҳужайрадан турли моддалар чиқиши)нинг икки тури мавжудлигини кўрсатамиз: улардан бирида ҳужайра муайян моддаларни чиқарганига қарамай бутун қолади, иккинчисида ҳужайра қисман ёки бутунлай парчаланади.
Организм, унинг орган ва ҳужайралари бажарадиган турли функцияларга асос бўлувчи процессларнинг табиатини тушуниш учун модда ва энергия алмашинувининг ғоят қисқа вақт (миллисекундлар ва ҳатто микросекундлар) ичидаги жуда кичик ўзгаришини ўрганиш жуда муҳим. Бунинг боиси шуки, ҳужайраларнинг кўнчилик муҳим функциялари миқдор жиҳатидан жуда кичик бўлган шу процессларга боглиқ. Модомики шундай экан, жуда кичик миқдордаги ва тез ўтувчи физикавий ва химиявий процессларни аниқлашга имкон берувчи сезгир ва аниқ текшириш усулларини ишлаб чиқиш физиология учун ғоят муҳим. Олимларни янги текшириш усуллари билаи қуроллантирган физика, химия ва техниканинг замонавий муваффақиятларидан фойдаланиш физиологияга шу жиҳатдан жуда кўп янгилик берди. Масалан, температурани ўлчашда электр усулларининг сезгирлигини ошириб, нерв толасидан бир нерв импульси ўтаётганида қанча иссиқлик ҳосил бўлиши аниқланди; бунда температура атиги 2.10-6° (1 градуснинг икки миллиондан бир бўлаги!) қадар ортади. Нерв имплуьсларининг ўтиши моддалар алмашинувининг оз бўлсада кучайишига боғлиқ эканлиги шу тариқа кўрсатиб берилди. Электрон кучайтиргич ва осциллографларнииг қўлланилиши туфайли нерв толалари ва уларнинг охирларида микровольтларга тенг келадиган электр потенциаллари фарқини ўлчаш ва шу йўл билан организм тўқималарига баъзи нервларнинг таъсир этиш механизмини аниқлаш мумкин бўлди. Химиянинг янги усуллари организмда оз миқдорда ҳосил бўлувчи ва унга 1·10-8 коицентрацияда таъсир кўрсатувчи қўпчилик химиявий бирикмаларнинг структурасини аниқлаш имконини яратди, бунинг натижасида организмдаги ҳужайра ва тўқималарнинг ўзаро химиявий таъсирини чуқурроқ тушуниш мумкин бўлди. Организм функциялари химиявий, физикавий, шу жумладан, механик ўзгаришларда намоён бўлиши билан бирга, уларни ана шу ўзгаришларнинг бирортасидан иборат деб бўлмайди, чунки ҳаётий функциялар химиявий, физикавий процессларнинг ўзаро боғлиқ бўлган мураккаб мажмуаси, бирлигидан иборат. Физиолог ҳар қандай тирик объект — айрим ҳужайра ёки юксак даражадаги мураккаб о р г анизмни ўрганар экан, физикавий, химиявий ва морфологик текширишларда олинган маълумотларни синтезлаши лозим, чунки организм механика, физика ва химияни ўзида, бир бутун қилиб бирлаштирувчи олий бирликдир» (Ф. Энгельс).