Қисқариш процессида иссиқлик ҳосил бўлиши ва қисқариш энергияси Мускул тўқимаси ишлаётган вақтда унда иссиқлик ҳосил бўлишини Г. Гельмгольц ва В. Я- Данилевский XIX асряинг иккинчи ярмида очиқ равшан кўрсатиб беришди. Кейинчалик А. Хилл ва ҳамкорлари юксак даражада сезувчан асбоблар яратишга муваффақ бўлдилар. Бу асбоблар эса мускуллар билан нервларнинг тинчлик ҳолатида ва қўзғолиш вақтида уларда ҳосил бўладигая иссиқликни қайд қилиш ҳамда ўлчаш имконини берди.
А. Хилл иссиқлик ҳосил бўлишини келиб чиқиши ва авж олиш вақти жиҳатидан икки асосий фазага ажратди. Биринчи фаза иккинчисига нисбатан тахминан 1000 баравар калтароқ бўлиб, бошланғич иссиклик ҳосил бўлиши деб аталади. Бу фаза мускулнинг қўзғолиш пайтидан бошланиб, бутун қисқариш давомида, шу жумладан бўшашиш фазасида ҳам давом этади. Иссиқлик ҳосил бўлишининг иккинчи фазаси мускул бўшашгач бир неча минут мобайнида рўй беради ва кечикувчи, ёки тикланиш фазасидаги иссиқлик ҳосил бўлиши деб аталади.
Бошланғич иссиқлик ҳосил бўлишини ўз навбатида қуйидаги бир неча қисмга ажратиш мумкин: а) активация иссиқлиги, б) калталаниш иссиқлиги; в) бўшашиш иссиқлиги.
Активация иссиклиги таъсирот берилгандан бевосита кейин, лекин мускул толалари айтарли қисқаргунча ажралиб чиқади. Шу сабабли иссиқликнинг бу порциясига мускулни қўзғолмаган ҳолатдан актив ҳолатга ўтказувчи химиявий процессларнинг иссиқлик зффекти деб қаралади. Тетаник қисқаришда активация иссиқлиги мускулдаги бутун таъсирот давомида ҳар бир ҳаракат потенциалида ажралиб чиқади.
Калталаниш иссиклиги қисқариш процессининг ўзидан келиб чиқади. Мускулни қаттиқ чўзиб, қисқаришига тўсқинлик қилинса, иссиқликнинг бу порцияси ажралиб чиқмайди.
Бўшашиш иссиклиги мускул бўшашганда энергиянинг ажралиб чиқишига боғлиқ. Иссиқликнинг бу порцияси шу пайтда рўй берувчи химиявий процессларга бевосита боғлиқ эмас, балки мускул толаларининг қисқариш процессига кетган энергияни мускул бўшашган вақтда иссиқлик шаклида қайтаради, деб фараз қилишади. Мускул қисқарган вақтда юк кўтарган бўлса, қисқариб бўлгач иссиқлик кўпроқ ажралиб чиқади.
Иккинчи фаза — тикланувчи иссиқлик ҳосил бўлиши АТФ ресинтезини таъминловчи химиявий процессларга боғлиқ. А. Хилл мускулларни кислородсиз шароитда қисқартиш устидаги тажрибаларида кўрсатиб берганидек, кислород керак бўлмайдиган бошланғич иссиқлик ҳосил бўлишига қарама-қарши ўлароқ, тикланувчи иссиқликнинг 90 проценти оксидланиш процессида ҳосил бўлади ва бу иссиқликнинг атиги 10 проценти моддалар алмашинувияинг анаэроб процессларида келиб чиқади. Тикланиш иссиқлиги миқдор жиҳатдан мускулнинг қисқариш вақтида чиқарадиган иссиқлигига тахминан баравар келади. Тиклаяувчи иссиқлик ҳосил бўлишини юзага чиқарувчи химиявий процесслар мускул қисқаришига бевосита энергия етказиб берадигая асосий манба—АТФ ресинтезига қаратилганлигини ҳисобга олсак, ҳозиргина айтилган бараварлик тушунарли бўлиб қолади. АТФ ресинтезида ва тикланувчи иссиқлик ҳосил бўлишида сут кислота билан пироузум кислотанинг оксидланиш процесслари катта роль ўйнайди. Мускул монойодацетат кислотадан заҳарланиб, сут кислота билан пироузум кислотанинг гликолиз йўли билан ҳосил бўлиши тўхтаганда кечикувчи иссиқлик ҳосил бўлиши ва АТФ ресинтези ҳатто кислород йўқлигида ҳам деярли батамом барҳам ейди.