Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Скелет мускулларининг тонуси



Download 13,93 Mb.
bet273/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   493
Bog'liq
fizi

Скелет мускулларининг тонуси
Тинчлик ҳолатида (ишдан ташқари) мускуллар батамом бўшашмай, бир қадар таранглигини сақлаб туради, тонус деб шуни айтилади. Тонуснинг ташқи ифодаси шуки, мускуллар маълум даражада эластик бўлади. Электрофизиологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, скелет мускулларининг тонуси мускулга катта интервал билан кетма-кет келувчи айрим нерв импульсларига боғлиқ, бу импульслар турли мускул толаларини навбат билан қўзғотади. Ана шу импульслар орқа миянинг мотонейронларида вужудга келади, бу мотонейронлар активлигини эса юқорироқдаги марказлардан, шунингдек перифериядаги, мускулларнинг толаларидаги чўзилиш рецепторларидан («мускул дугларидан») келувчи импульслар ушлаб туради .
Мускул дугларидан сезувчи импульслар орқа илдизлар орқали орқа мияга киради, шу илдизлари қирқиб қўйиш натижасида мускулнинг батамом бўшашиб қолиши скелет мускулларининг тонуси рефлекс йўл билан келиб чиқишини кўрсатади.
Одамда мускуллар тонуси маълум доирада ихтиёрий бошқарилиши мумкин—одам мускулларни ўз ихтиёри билан деярли батамом бўшаштириши ёки бирмунча таранглаши, лекин айни вақтда ҳаракат қилмаслиги мумкин.
Тоник толалар деган суст толалар скелет мускуллари тонусининг келиб чиқишида алоҳида роль ўйнашини кўрсатувчи талайгина маълумотлар бор. Тоник толалар қисқариш ва бўшашиш процессларнинг тезлиги кам эканлиги ва жавоблар суперпозициясига жуда қодир эканлиги билан тетаник толалардан фарқ қилади. Шунга кўра, таъсиротлар ҳатто сийрак ритмли бўлганда ҳам, мускул толасини калталанган ҳолатда узоқ ушлаб туришга кифоя қилади.
Мускул толаларининг тоник ва тетаник толаларга бўлиниши абсолют бир нарса эмас. Ҳатто совуққонли ҳайвонларда бу толалар катта тафовут қилади, лекин уларда ҳам толаларнинг оралиқ типларини кузатса бўлади. Бундан ташқари, баъзи тетаник толалар чарчаш ва бошқа баъзи (шу жумладан гормонал) омиллар таъсирида тоник хоссаларга эга бўла олишини назарда тутиш керак.
Сутэмизувчиларда ихтисослашган рефлектор ёйлар борлигини кўрсатувчи маълумотлар сўнгги йилларда олинди, бу ёйлардан баъзилари мускулларнинг тез қисқаришини таъминлайди, бошқалари эса мускул тонусини сақлайди (Е. К. Жуков). Организм фаолиятининг табиий шароитида илдам тоник толаларнинг ҳам, суст тоник толаларнинг ҳам биргалашиб ишлаши скелет мускулининг тонусини таъминлайди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish