|
Тўқималарда газ алмашинуви
|
bet | 107/493 | Sana | 09.07.2022 | Hajmi | 13,93 Mb. | | #760607 |
| Bog'liq fizi
Тўқималарда газ алмашинуви
Тўқималарда қон кислород беради ва карбонат ангидрид ютади. Катта доирадаги тўқималарнинг капиллярларида газ алмашинувига, ўпка капиллярларидагидек, қон ва тўқималардаги газларнинг парциал тарангликларида фарқ борлигидан рўй берувчи диффузия сабабдир.
Ҳужайралардаги карбонат ангидрид таранглиги 60 мм гача етиши мумкин, тўқима суюқлиғида С02 таранглиги ўзгарувчан бўлиб, ўрта ҳисобда 46 мм ни ташкил қилади, тўқималарга келувчи артериал қонда эса 40 мм симоб уст. га тенг. Карбонат ангидрид таранглик кам бўлган томонга диффузланиб, ҳужайралардан тўқима суюқлиғига ва сўнгра қонга ўтадида, уни веноз қонга айлантиради. Қон капиллярлардан ўтаётганда ундаги карбонат ангидрид таранглиги тўқима суюқлиғидаги С02 таранглигага тенглашади.
Ҳужайралар кислородни жуда тез истеъмол қилади, шунинг учун ҳужайра протоплазмасидаги С02 таранглиги жуда кам, ҳужайралар активлиги ортганда карбонат ангидрид таранглиги хатто нулга тенг бўлиб қолиши мумкин. Тўқима суюқлиғидаги кислород таранглиги 20 ва 40 мм орасида ўзтариб туради. Шунга кўра қон айланиш катта доирасининг капиллярларига келаётган артеиал қондан (ундаги кислород таранглиги 100 мм симоб уст. га тенг) тўқима суюқлиғига кислород бетўхтов ўтиб туради. Натижада тўқималардан кетаётган веноз қонда-ги кислород таранглиги артериал қондагидан анча кам бўлиб, 40 мм ни ташкил этади.
Қон айланиш катта доирасининг капиллярларидан ўтаётган қон ўзидаги кислороднинг ҳаммасини бермайди. Артериал қонда қарийб 20 ҳажм% кислород бор, веноз қонда эса тахминан 12 ҳажм% 02 бўлади. Шундай қилиб, 20 ҳажм% кислороддан тўқималар 8 ҳажм% ни, яъни қондаги жами кислороднинг 40 процентини олади.
Артериал қондаги кислороднинг тўқималар оладиган ва процентлар билан ифодаланадиган миқдори кислороднинг утилизация коэффициенти деб аталади. Бу коэффициент артериал ва веноз қондаги кислород миқдорининг фарқини аниқлаш йўли билан ҳисоблаб чиқилади. Бу фарқ артериал қондаги кислород миқдорига бўлинади ва 100 га кўпайтирилади.
Кислороднинг утилизация коэффициенти бир қанча физиологик шароитларга қараб ўзгаради. Организм тинч турганда бу коэффициент 30—40% га тенг. Оғир жисмоний иш бажарилганда мускуллардан кетаётган веноз қондаги кислород миқдори камайиб, 8—10 ҳажм% гача тушади ва, демак, кислороднинг утилизация коэффициенти ошиб, 50—60% гача етади.
Ишламай турган капиллярлар тўқиманинг ишлаши туфайли очилиб, тўқималарга қоннинг тез ўтишини таъминлайди. Сут кислотаси билан карбонат кислотанинг кўп ҳосил бўлиши (бунинг натижасида гемоглобиннинг кислород бириктириш хоссаси сусаяди ва тўқималарга кислород тезроқ диффузияланиб ўтади) ҳам утилизация коэффициентини оширади, ниҳоят ишлаётган мускулларда температуранинг кўтарилиши ва ҳужайрада содир бўладиган ферментатив ҳамда энергетик процессларнинг кучайиши кислород утилизациясини оширади. Шундай қилиб, тўқималарга кислород етказиб берилиши оксидланиш процесс-ларининг жадаллигига қараб бошқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|