Ҳимоявийнафас рефлекслари Нафас йўллари шиллиқ пардаларииинг қитиқланиши ҳам нафасга рефлекс йўли билан таъсир этади. Улар қитиқланганида вужудга келувчи рефлекслар ҳимоявий рефлекслардир, чунки улар қитиқловчи ҳар хил агентларнинг ўпкадан чиқариб юборилишини таъминлайди ёки уларнинг ўпкага киришига тўсқинлик қилади. Қитиқловчи моддалар масалан, аммиак буғлари учлик нервнинг сезувчи охирларини қўзғатиб, нафасни экспирация фазасида тўхтатади. Айни вақтда адашган нервлардан иннервацияланган бронхлар тораяди. Бундан англашиладики, учлик нерв ядроларининг қўзғалиши нафас марказигагина эмас, адашган нерв ядросига ҳамтаъсир этади.
Нафас йўлларида тўпланадиган чанг ва шилимшиқ, шунингдек уларга кирган ёт жисмлар ҳиқилдоқ нервининг охирларини қитиқлаб, талвасага ўхшайдиган нафас чиқариш ҳаракатларининг пайдо бўлишига олиб келади. Ҳар бир нафас чиқаришнинг бошларида овоз ёриғи берк бўлади, нафас чиқариш процессида ўпка ва нафас йўлларида муайян босим вужудга келгач, овоз ёриғи дарҳол очилади ва ҳаво нафас йўлларидан зарб билан катта тезликда ташқарига отилиб чиқади. Йўтал шундай пайдо бўлади. Киши йўталганда ҳаво зарб билан чиқиб, нафас йўлларининг тозаланишига имкон беради. Бурун шиллиқ пардасининг рецепторлари қитиқланса рефлекс йўли билан акса тутади, бунда ҳаво куч билан бурун орқали чиқиб, бурун йўлларини тозалаб кетади.
Ҳимоявий нафас рефлекслари — йўтал ва акса уриш—муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нафас йўлларидан ва бурун бўшлигидан ёт жисмларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради.
Нафасни бошқаришда бош мия яримшарлари пўстлоғининг роли Нафасни бошқаришда узунчоқ мия марказларидан ташқари марказий нерв системасининг бошқа кўп қисмлари, жумладан, бош мия яримшарларининг пўстлоғи ҳам қатнашади. Бироқ, нафасни бошқаришда турли нерв марказларининг ролида муҳим тафовутлар бор. Узунчоқ мияда нафас маркази борлиги нафас ҳаракатлариии юзага чиқариш учун мутлақо зарур шартдир. Бу марказлар емирилганда нафас тўхтайди. Марказий нерв системасининг юқорироқдаги бўлимлари қирқилганда эса нафас функцияси сақланиб қолади.
Нафасни бошқаришда бош мия катта яримшарлари пўстлоғи алоҳида роль ўйнайди. Улар ташқи муҳит шароитининг тўхтовсиз ўзгаришига ва организмнинг ҳаёт фаолиятига қараб, нафасни организм эҳтиёжларига мослаб туради.
М. В. Сергиевскийнинг фикрича бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг нейронлари карбонат кислота миқдорининг ортишига узунчоқ мия нейронларидан кўра сезгирроқ, шунинг учун яримшарлар пўстлоғи нафас марказига импульслар юбориб, нормал нафасни бошқаришда қатнаша олади.
Ташқи нафас процессларига катта яримшарлар пўстлоғининг таъсир қила олиши ҳаммага маълум фактдир: нафас ҳаракатларининг ритми ва чуқурлигини ихтиёрий равишда ўзгартириш, шунингдек нафасни 30—60 секунд ва ундан узоқроқ тўхтатиб туриш мумкин.
Бош мия яримшарлари пўстлогининг нафасга таъсири шартли нафас рефлексларини вужудга келтириб ўтказилган тажрибаларда экспериментал йўл билан исбот этилган. Ташқи нафас ва газ алмашинув функцияларини ўзгартирувчи бундай рефлексларвдшг вужудга келишини биринчи марта В. М. Бехтеров ва В. П. Протопопов кузатган. Г. П. Конради одам ёки ҳайвонни анчагина карбонат ангидрид бўлган ҳаводан нафас олишга қайта-қайта мажбур қилиб, нафас шартли рсфлексини вужудга келтирган. Бу таъсирдан аввал индифферент сигнал — метроном товуши эшиттирилган. Сигнал ва таъсирот биргаликда бир неча марта берилгандан сўнг шу сигналга шартли рефлекс ҳосил бўлган ва карбонат ангидрид кўп бўлган ҳаводан нафас олдиришда ўпка вентиляцияси кўпайгани каби сигналнинг ёлғиз ўзи берилганда ҳам ўпка вентиляцияси кўпаяверган.
Бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг нафасга таъсири яна шу билан исбот этиладики, гипнотик уйқуда ётган кишиии гўё оғир жисмоний иш қилаётирсан деб ишонтирилса, одам жисмонан батамом тинч ҳолатда эканлигига қарамай, нафаси кучаяди ва газ алмашинуви ошади.
Нафаснинг шартли рефлекс йўли билан ўзгариши мумкинлиги спортчиларда стартдан олдин нафаснинг ўзгариш фактларини, яъни мусобақа бошланишдан аввал нафаснинг чуқурланишини ва тезлашишини тушунтириб беради. Нафаснинг старт олдидаги бу ўзгаришлари мосланиш учун аҳамиятли бўлиб, спортчи организмини кўп энергия сарфланишини ҳамда оксидланиш процессларининг кучайишини талаб қиладиган машғулотларга тайёрлаш имконини беради. Упка вентиляциясипинг ҳажмини оширадиган нафас ҳаракатларииииг шартли рефлекс йўли билан чуқурлашиши ва тезлашиши, шунингдек юрак қисқаришларииинг тезлашиши ва кучайиши, натижада қоннинг минутлик ҳажмининг ортиши туфайли, ишлаётган мускулларга зарур кислород-нинг қўшимча миқдори етказиб берилади, ҳосил бўлган карбонат ангидрид эса, жадал жисмоний иш вақтида қонда карбонат кислота ва алмашинувнинг бошқа маҳсулотлари (сут кислотаси ва б. қ.) тўплана бошлашдан анча илгариёқ чиқариб ташланади. Нафасни бошқарувчи шартли рефлекслар муайян жисмоний ишни машқ қилиш процессида вужудга кслади. Машқ қилган одамларда нафас бошқарилишининг шартли рефлектор механизми анча такомиллашган.
Одам гапиргацда ва ашула айтганда нафас ҳаракатларига бош мия катта яримшарлари пўстлоғининг бошқарувчи таъсири айниқса муҳим роль ўйнайди.