Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Нафас марказига карбонат кислотанинг бевосита (тўғридан-тўгри) таъсири



Download 13,93 Mb.
bet111/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   493
Bog'liq
fizi

Нафас марказига карбонат кислотанинг бевосита (тўғридан-тўгри) таъсири. Карбонат кислота нафас марказига бевосита қўзғатувчи таъсир кўрсатиши турли экспериментларда исбот этилган. Таркибида карбонат кислота ёки унинг тузи бўлган 0,01 мл эритма узунчоқ миянинг маълум қисмига юборилса, нафас ҳаракатлари кучаяди. Эйлер мушукнинг ажратилган узунчоқ миясига карбонат ангидридни таъсир эттириб, электр разрядлари (ҳаракат потенциаллари) частотасининг кучайганини кузатган, бу эса нафас марказининг қўзғалганлигидан гувоҳлик беради.
Марказда тез импульс разрядлари пайдо бўлишидан олдин мембрана потенциали аста-секин ўзаради, бу ўзгариш рецепторларда кузатиладиган генератор потенциалини эслатади. Бунга нафас марказининг генератор нейронлари карбонат кислота таъсирига сезгир эканлигидан ва периферик хеморецепторлар баъзи химиявий моддалар таъсирига қандай реакция кўрсатса, бу нейронлар карбонат кислота таъсирига ўшандай реакция кўрсатишидан дарак беради деб қараш мумкин.
Нафас марказига водород ионлари юқори концентрациясининг таъсири. Винтерштейн фикрича, карбонат кислотанинг ўзи эмас, балки марказ ҳужайраларида карбонат кислота кўпайиши сабабли водород ионлари концентрациясининг ортиши нафас марказини қўзғатади. Мияни кон билан таъминловчи артерияларга карбонат кислотадан бошқа кислоталар, масалан, сут кислотаси юборилганда ҳам нафас ҳаракатларининг кучайиши бу фикрга асос бўлади. Қон ва тўқималардаги водород ионлари концентрацияси ортганда рўй берувчи гипервентиляция қондаги карбонат кислотадан бир қисмининг организмдан чиқиб кетишига ёрдам беради ва шу билан водород ионларининг концентрациясини камайтиради. Бу экспериментларга қараганда, нафас маркази қондаги карбонат кислотанинг парциал таранглигини доим бир даражада тутувчи регулятор бўлиш билангина қолмай, водород ионлари концентрациясини ҳам доим бир даражада сақловчи регулятордир.
Винтерштсйн аниқлаган фактлар бир қанча экспериментал текширишларда тасдиқланди. Бироқ нафас марказининг қўзғалишида карбонат кислотанинг специфик ролини инкор қилиш нотўғри бўлиб чиқди. Экспериментларда кўрсатилишича, водород ионларининг концентрацияси бир хил бўлганда карбонат кислота нафас марказини бошқа кислоталарга қараганда кучлироқ қўзгатади. Аксари тадқиқотчилар шунга асосланиб, нафас марказига Н2СО3 нинг специфик таъсир кўрсатишини эътироф этишади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish