Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Нафас марказининг инспиратор ва экспиратор нейронлари ораси



Download 13,93 Mb.
bet114/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   493
Bog'liq
fizi

Нафас марказининг инспиратор ва экспиратор нейронлари орасидаги муносабатлар. Инспиратор ва экспиратор нейронлар орасида мураккаб реципрок (муштарак) муносабатлар мавжуд. Бунинг маъноси шуки, инспиратор нсйронларнинг қўзғалиши экспиратор нейронлариинг тормозлапишига, экспиратор нейронларнинг қўзғалиши эса инспиратор нейронларнинг тормозланишига сабаб бўлади. Бундай ҳодисалар нафас марказининг нейронлари орасида бевосита алоқа борлигига қисман боғлиқ, асосан эса рефлектор таъсирларга ва пневмотаксис марказининг ишлаб туришига боғлиқ.
Нафас маркази нейронларининг ўзаро таъсир этиши ҳозир қуйидагича тасаввур қилинади.
Нафас марказига карбонат кислота бевосита ва рефлекс йўли билан (хеморецепторлар орқали) таъсир этиши туфайли инспиратор нейронлар қўзғалади ва бу қўзғалиш нафас мускулларининг мотонейронларига ўтиб, нафас олиш (инспирация) актини вужудга келтиради.
Айни вақтда инспиратор нейронларнинг қўзғалиши Варолий кўпригидаги пневмотаксис марказига ўтади, бу ердан эса нейронларининг ўсиқлари орқали узунчоқ миядаги нафас марказининг экспиратор нейронларига етиб бориб, бу нейронларни кўзғатади, натижада нафас олиш тўхтаб, нафас чиқариш кучаяди. Бундан ташқари, нафас олиш (инспирация) пайтида экспиратор нейронлар Геринг-Брейер рефлекси ёрдамида рефлекс йўли билан ҳам қўзғалади. Адашган нервлар қирқиб қўйилгач ўпканинг механорецепторларидан импульслар келиши тўхтаб, эксииратор нейронлар фақат пневмотаксис марказидан келадиган импульслар билан қўзғалиши мумкин. Нафас чиқариш марказини қўзғатувчи импульслар анча камаяди ва бу марказнинг қўзғалиши пича кечикади. Шунинг учун адашган нервлар қирқиб қўйилгач нафас олиш (инспирация) фазаси нервлар қирқилгунча кузатилган шу фазага нисбатан узоқроқ давом этади ва нафас чиқариш (экспирация) фазаси билан кечроқ алмашинади. Нафас сийрак ва чуқур бўлиб қолади.
Адашган нервларни бутун қолдириб, мия стволи Варолий кўпригидан қирқиб қўйилгач — узунчоқ мия пневмотаксис марказидан ажралиб қолганда нафас шунга ўхшаш ўзгаради (61 ва 65-расмлар). Мия шундай қирқилгандан сўнг нафас чиқариш марказини қўзғатувчи импульслар ҳам кам келади; нафас сийрак ва чуқур бўлиб қолади. Бу ҳолда нафас чиқариш маркази фақат адашган нервлар орқали келувчи импульслар таъсирида қўзғалади. Шундай ҳайвоннинг адашган нервлари ҳам қирқилса ёки уларни совитиб, импульс ўтказмайдиган қилиб қўйилса (66-расм) нафас чиқариш маркази қўзғалмайди ва нафас (респирация) максимал нафас олиш (инспирация) фазасида тўхтайди. Шундан сўнг адашган нервларни иситиб, яна импульс ўтказадиган қилинса, нафас чиқариш маркази яна вақт-бавақт қўзғалиб туради ва ритмик нафас тикланади(66-расм). Шундай қилиб, нафас олиш ва чиқариш ритмик равишда навбатланиб тургандагина ҳаёт учун муҳим функция — нафас функцияси рўёбга чиқиши мумкин, бу функцияни мураккаб нерв механизми бошқариб туради. Бу механизм ишини ўрганишда унинг кўп жиҳатдан таъминланганлиги эътиборни жалб этади. Масалан, нафас олиш (инспирация) маркази карбонат кислотанинг бевосита таъсирида ҳам, рефлектор таъсирида ҳам, шунингдек кислород етишмаслигинииг хеморецеиторларга таъсир қилиши натижасида ҳам қўзғалади. Нафас чиқариш (экспирация) маркази унга адашган нервларнинг афферент толалари орқали рефлектор импульслар келиши ва нафас олиш (инспирация) марказининг пневмотаксис маркази орқали таъсир этиши туфайли қўзғалади.
Нафас марказининг қўзғалувчанлиги томирлардаги рефлексоген зоналарнинг прессорецепторларида пайдо бўлувчи импульслар таъсирида ҳам ўзгаради. Ор-

I I ганизмдан ажратиб олинган ва унга фақат нерв толалари орқали боғланган каротид синусдаги босим кўтарилганда нафас ҳаракатлари сусаяди. Организмда артериал босим ортганда шундай бўлади. Артериал босим пасайганда эса, аксинча, нафас тезлашади ва чуқурлашади.
Нафас марказининг қўзғалувчанлиги бўйин симпатик нервлари орқали келувчи нерв импульслари таъсирида ҳам ўзгаради. Бу нерв таъсирланганда нафас марказининг қўзгалувчанлиги ошади, шу туфайли нафас кучаяди ва тезлашади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish