Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet8/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   493
Bog'liq
fizi

Эндокринология ички секреция безлари — эндокрин безларнинг физиологиясини, биохимиясипи ва патологиясини ўрганади. Эндокрин бсзлар юқори физиологик активликка эга бўлган, яъни оз миқдорда гавдадаги кўп органлар ҳолати ва фаолиятини ўзгартира оладиган химиявий бирикмалар — гормонларни ишлаб, қонга чиқаради. Ички секреция безлари функциясига биринчи марта клиницист-врачлар аҳа-мият беришган. Улар баъзи касалликларнинг келиб чиқишини шу безлар патологиясига боглашган. Анча вақтдан сўнг, XIX аср охирлари-дагина физиолог Броун-Секар, кейинчалик XX асрда бошқа олимлар ҳам ички секреция безларида, масалан, жинсий безлар, буйрак усти безлари, меъда ости бези, қалқонсимон без, қалқонсимон без олдидаги безчалар, гипофизда юксак актив моддалар ҳосил бўлишини исбот этди-лар. Эндокрин безлар функцияси эксперимеитда синчиклаб ўрганил-ганлиги асримизиинг муваффақиятидир. Фаннинг бу соҳасида катта ютуқларга эришилди: кўпчилик гормонларнинг химиявий таркиби ва таъсир этиш механизми аниқланди; бир қанча гормонлар лаборатория-ларда химиявий синтез йўли билан олинди, баъзи касалликлар ички секреция безларининг етарли ишламаслигидан, баъзилари эса, аксинча,гормоиларнинг ортиқча ишланишидан келиб чиқиши аниқланди; физио-логик маълумотларга асосланиб, кўпчилик эндокрин безларнинг касал-ликларини самарали даволаш усуллари ишлаб чиқилди.
Витаминлар ҳақидаги таълимот — витаминология — овқатдаги оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва минерал тузларга кирмайдиган, орга низм учун энергия манбаи ҳисобланмайдиган, бироқ модда алмашинуви ва ўсиш процессларини бошқариб туриш учун зарур бўлган махсус моддаларни текширади. Витаминларни 1880 йилда Н. И. Лунин кашф этган, бироқ уларни ҳар томонлама текшириш фақат 1910—1912 йил-лардан бошланди. «Витаминлар» деган терминни поляк олими К- Функ таклиф қилган. Янги соҳа физиологлар, биохимиклар, синтетик химик-лар, патологлар ва турли клиник ихтисосларнинг намояндалари диққа-тини жалб этди. Ҳозир 30 га яқин витамин маълум; улардан кўпчили-гининг химиявий тузилиши ва таъсир этиш механизми аииқланган; аксари витаминларни тозалаш ва химиявий синтезлаш усуллари ишлаб чиқилган. Улар модда алмашинуви процессиниг нормал ўтиши учун зарур эканлиги ва баъзи витаминлардан ферментларнинг актив груп палари ҳосил бўлиши аниқланган, турли ёш ва касбдаги одамларга бир суткада зарур витаминлар миқдори белгиланган. Овқатда витаминлар бўлмаганда ва кам бўлганда содир бўлувчи касалликларни аниқлаш, даволаш ва олдини олишда ғоят катта ютуқларга эришилган.
Медиаторлар ҳақидаги таълимот нерв охирларида ҳосил бўладиган баъзи химиявий бирикмаларнинг физиологик ролини ўрганади. Медиа-торлар нерв импульсини нерв охиридан периферик органларнинг ҳужай-раларига ёки нерв ҳужайраларига ўтказувчи химиявий моддалардир. Медиаторларии 1920 йилда О. Леви бақанинг ажратилган юрагидаги нервларга таъсир этиб тажрибада аниқлади. Бу кашфиёт жуда кўп олимларнинг тадқиқотларида тасдиқланди ва янада ривожланди (СССР да А. Ф. Самойлов, А. В. Кибяков ва бошқалар, АҚШда У. Кен-нон, Д. Нахмансон, Англияда Г. Дейл, В. Фельдберг, Бельгияда М. Бакк, Францияда Б. Минц). Марказий ва перифсрик иерв система-сининг ҳамма қисмлари қўзғалганида ёки тормозланганида физиологик актив моддалар ҳосил бўлиши эндиликда аниқланди. Ацетилхолин, адреналин ва унинг ҳосиласи — норадреналин, шунингдек баъзи бошқа моддалар медиаторлар эканлиги кўрсатиб берилди; уларнинг таъсир этиш механизми зўр бериб ўрганилмоқда. Медиаторлар нсрв охирлари-да нерв импульсини ўтказишдан ташқари, нерв тўқимасининг қўзға-лувчанлигини ва физиологик ҳолатини ўзгартира олиши ҳам аниқланди. Медиаторларни ўргапиш клиника учун амалий жиҳатдан муҳим нати-жалар берди. Нерв системасининг бир қанча касалликларида ва заҳар-ланишнинг баъзи турларида медиаторлар ҳосил бўлиши, таъсир этиши ва парчаланиши бузилар экан. Бундай касалликлар ва заҳарланишлар-ни даволашнинг янги методлари шу асосда тавсия этилди ва практи-када жорий қилинди.
Эндокринология, витаминология ва медиаторлар ҳақидаги таъли-мотнинг муваффақиятлари туфайли организм ҳаёт фаолиятини бошқа-ришда баъзи химиявий бирикмаларнинг ғоят муҳим аҳамияти борлиги маълум бўлди. Химиявий факторлар функцияни бирлаштириш, ўйғун-лаштириш ва бошқаришда қатнашади. Бир хил ҳужайра ва тўқима-ларда ҳосил бўлиб қон ва тўқима суюқлиғи орқали бошқа ҳужайралар-га етиб борадиган моддаларнинг организм функцияларига таъсир кўрсатиши гуморал регуляция деб аталади (латинча пштюг — суюқлиқ сўзидан). Бироқ гуморал регуляцияни нерв систсмасидаи мустақил, алоҳида бошқарувчи (регулятор) система деб тасаввур қилиш нотўғри. Организмда гуморал, химиявий факторларнинг ҳосил бўлиши ва таъсир
қилишини нерв системаси бошқариб туради. Бошқаришнинг гуморал механизми нерв механизмига бўйсунади, нерв механизми эса бир бутун организмда функцияларнинг бирлаштирилиши, ўзаро таъсири ва бош-қарилиши (регуляция) нинг юксак формасидир. Гуморал регуляция факторларининг ҳосил бўлиши ва таъсир этиши функциялар нерв-гуморал регуляциясининг бир бутун занжиридаги звенолардан бири-дир. Нерв-гуморал регуляция ҳақидаги таълимот совет тадқиқотчилари Л. А. Орбели, К. М. Биков, Л. С. Штерннинг жуда актив иштирокида ишлаб чиқилди.
Тадқиқотларнинг физик йўналиши ҳам физиологияни катта янги-ликлар билан бойитди. Аввало электрофизиология ютуқларини қайд қилиб ўтиш керак, бу ютуқлар асосан электроника ва радиотехникадан фойдаланиш натижасида қўлга киритилди. XX асрнинг бошларида торли гальванометр (В. Эйнтховен, А. Ф. Самойлов), кейинчалик электр токи ёки кучлапишини кучайтирувчи электрон асбоблар ва осцилло-графлар (Г. Гассер, Э. Эдриан) қўлланилиши туфайли марказий ва перифсрик нерв системаси, юрак ва мускулларда рўй берувчи электр ҳодисаларини синчиклаб анализ қилиш мумкин бўлди.
Бу тадқиқотларнинг аҳамияти шуки, ҳаракат токи ёки потснциал деб аталувчи электр ўзгаришлари қўзғалиш процессига муқаррар ҳам-роҳ бўлади. Электрофизиологик тадқиқотлар медицина практикасида кенг расм бўлди. Масалан, юрак фаолиятининг электр кўринишларини қайд қилиш — электрокардиография — юрак касалликларида юрак фао-лияти бузилганини билиб берадиган нозик диагностик усул бўлиб қолди. Бош мия фаолиятининг электр кўринишларини ўрганиш — электроэн-цсфалография бош миянинг баъзи касалликларини аниқлашда, жумла-дан ўсмалар локализациясини билишда муҳим аҳамиятга эга.
XIX аср охирларида ривожлана бошлагаи физик химия назарияси ва усулларидан XX асрда физиологлар фойдалана бошлашди. Физио-логик процессларни ҳал қилиш учун физик химия қонунларини татбиқ этишга В. Ю. Чаговец (1896—1903), кейинчалик эса америкалик биолог Дж. Леб, немис олимларидан физиолог Ю. Бернштейн ва физик химик В. Нернст, рус физиги ва физиологи П. П. Лазарев биринчи марта уриниб кўришди. В. Ю. Чаговец тирик тўқималардаги электр ҳодисала-ри табиатини аниқлаш учун С. Арренниуснинг электролитик диссоциа-ция назариясини татбиқ этди ва биоэлектр потеициаллари тўқималар-даги электролитлар концснтрациясининг фарқ қилиши натижасида пайдо бўлади, деган хулосага келди. Кейинчалик В. Ю. Чаговец нерв-нинг таъсир этилаётган қисмидаги ионлар концентрациясининг ўзгари-ши нервнинг таъсирланишига асос бўлади, деган тасаввурни ривожлантирди. Бу тасаввурлар кенг эътироф этилди ва нерв процесси-нинг моҳияти ва қўзғалишнинг электр белгилари табиати ҳақидаги замо-навий гипотезаларга асос бўлди (А. Ходжкин, А. Хаксли ва бошқалар).
Нерв толаларидан импульслар ўтаётганида кислород кўпроқ ўз-лаштирилиб карбонат аигидрид ҳам кўпроқ ажралиб чиқиши (бу эса қўзғалган нервда оксидланиш процесслари кучайганидан далолат бсради) асримизнипг 20—30-йилларида кўрсатиб берилди. Сўнгра, А. Хил тсрмоэлектр билан ўлчаш усулини такомиллаштиргани туфайли, нервдан қўзғалиш тўлқини ўтаётганда ва шундан кейин иссиқлик хосил бўлишини аниқлаш мумкин бўлди. Физиологлар шу тажрибаларга асосланиб, қуйидаги муҳим хулосага келишди: нерв импульсининг ўтиши мураккаб процессдир: аввал тола мембранасидан ионлар ўтиши натижасида ҳаракат токи вужудга келади; кейин энергетик модда алмашинишининг кучайиши муносабати билан мураккаб биохимиявий процесслар бошланади, шу процесслар натижасида нерв толаси мембранасининг ичи ва сиртидаги ионлар концентрацияси аввалги ҳолига келади ва энди нерв толаси навбатдаги импульсни ўтказишга яна қодир бўлиб қолади (А. А. Ухтомский).
XX асрда ички органларнинг функцияларини ва уларнинг бошқа-рилишини ўрганишда катта ютуқларга эришилди: юракнинг ишлаш қонуниятлари (Англияда Э. Старлинг, Т. Льюис, Россияда А. Ф. Са-мойлов, А. Б. Фохт, АҚШда К. Уиггерс), қон томир реакциялари (Гер-манияда Г. Геринг, Бельгияда К. Гейманс, СССРда В. В. Парин ва В. Н. Черниговский), капилляр қон айланиши (Данияда А. Крог), нафас мсханизмлари ва газларнинг қонда ташилиши (Россияда Б. Ф. Вериго, Англияда Д. Баркрофт, Ж- Холден, АҚШда Д. ван Слайк, СССРда Е. М. Крепс), овқат ҳазм қилиш процессларининг химизми, бошқарилиши ва мсханизми (И. П. Павлов, Е. С. Лондон, Б. П. Бабкин, И. П. Разенков, К. М. Биков, В. М. Бэйлисс, А. Айви ва бошқалар), буйракларнинг ишлаш қонуниятлари (А. Кешни, А. Ри-чардс, А. Г. Гинецинский ва бошқалар) синчиклаб анализ қилинди. Нерв системасининг ички органлар, томирлар/тер безларини иннерва-цияловчи ва гавданинг барча тўқималаридаги модда алмашинувида қатнашувчи қисми, яъни вегетатив нерв системаси ҳақидаги таълимот яратилди (У. Гаскелл, Ж- Ленгли, У. Кеннон, Н. А. Миславский, Л. А. Орбели ва бошқалар).
Асримизда марказий нерв системаси қуйи қисмларининг физиоло-гиясипи ўрганишга катта ҳисса қўшилди: нерв марказлари ҳақидаги таълимот ривожлаптирилди, функциялар уйғунлашуви, яъни координа-циянинг умумий қонуниятлари, орқа мия, узунчоқ мия, ўрта мия, мияча,. пўстлоқ ости ядроларида рефлектор рсакциялар ўтишининг хусусият-лари ўрганилди (Англияда Ч. Шерриштон, Голландияда Р. Магнус, СССР да Н. Е. Введенский, А. А. Ухтомский, И. С. Бериташвили, Э. А. Асратян, АҚШда Ж. Дюссер де Баренн, Ж- Фультон, Австралияда Ж. Экклс ва бошқаларнинг тадқиқотлари). Бош мия ретикуляр форма-циясининг функцияси аниқланди (Г. Мэгуи ва Г. Моруци, П. К. Анохин ва бошқалар).
Солиштирма физиология ва ўсиш физиологияси соҳасида ҳам кўп-гина яиги фактлар ва назариялар пайдо бўлди, бу эса функцияларнинг эволюция йўллари ҳақидаги масалани ўртага ташлаш ҳамда фаннинг янги соҳаси — эволюцион физиология яратиш имконини берди (Л. А. Ор-бели, X. С. Коштоянц ва б. қ.).
XX асрда илмий тадқиқотлар ва турли мамлакатларда физиология проблемаларини ишлаб чиқаётган тадқиқотчилар жуда кўпайиб кетди. Масалан, 1889 йили бутун дунёда физиология ва қўшни фанлар бўйича ҳаммаси бўлиб 700 дан сал ортиқ асар нашр қилипган бўлса, сўнгги вақтда билимнинг бу' соҳаларида йилига 30 000 дан ортиқ илмий асар эълон қилинмоқда.
Замонамизда илмий тадқиқотларнинг ташкил қилиниши ҳам ўзгар-ди. Ҳозир мураккаб аппаратлар билан жиҳозланган ва ҳар хил ихти-сосли мутахассислар ишлаётган катта илмий институт ва лаборатория-ларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: физиология проблемаларини ҳал қилиш устида физиологлар билан бир қаторда биофизиклар, биохи-миклар, морфологлар, математиклар ва инженерлар ҳамжиҳат бўлиб ишламоқдалар.
XX аср фанининг улкан ютуқлари шунга олиб келдики, кўпчилик табиатшунослар, жумладан физиологлар ҳам, материалистик позипияни маҳкам эгаллаб олишди. Лекин капиталистик мамлакатларнинг баъзи олимлари теология ва мистицизмга олиб борувчи ҳар хил идеалистик,. ғайри илмий «назариялар»ни ҳамон тан олмоқдалар. Баъзи физиологлар ва психологлар (масалан, Ч. Шерриигтон, 3. Фрейд) физиология-нинг энг мураккаб проблемаларини, жумладан олий нерв фаолияти проблемаларини шу «назариялар» асосида тушунтиришга уриниб кўришди. Ҳозирги замон табиатшунослари онгли ёки стихияли равишда уқиб олаётган материалистик дунёқараш идеалистик янглишиш ва хатоликларни муваффақиятли равишда енгиб бормоқда. Физиология соҳасидаги идеалистик оқимга қарши курашда И. П. Павловнинг олий нерв фаолияти ва организм бутунлиги ҳақидаги таълимоти катта роль ўйнамоқда.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish