Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Физиологик текшириш методлари



Download 13,93 Mb.
bet4/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   493
Bog'liq
fizi

Физиологик текшириш методлари. Физиология — экспериментал фан. Физиолог ҳаёт ҳодисаларини кузатиб ва ўрганиб, биринчидан, уларга сифатий ва миқдорий характеристика беришга, яъни уларни аниқ тас-вир қилиш ва ўлчашга, бошқача айтганда, сон ва ўлчов билан ифода-лашга, иккинчидан, кузатиш натижаларини ҳужжатлашга интилади. Ҳужжатлаш одатда шундан иборатки, кузатувчи олган натижаларини кузатиш протоколлари ёки кинофильм ва фотографияда қайд қилади; ё бўлмаса ўрганилаётган процессни фотопленкага, қоғозга, магнит лен-тасига маълум вақт ичида автоматик равишда ёзиб олади.
Улчаш учун ҳам, ҳужжатлаш учун ҳам тскшириш вазифасига мос, кўиинча анча мураккаб махсус асбоб ва аппаратлар керак. Нега десан-гиз, кўпчилик процесслар шу қадар оз бўлиб, шунчалик тез ўтиб кета-дики, уларни кузатиш ва текшириш, айниқса ўлчаш учун махсус мос-ламалар зарур- Шунинг учун ўтган асрдаёқ физиология лабораторияла-рида ёзиб оладиган ва ўлчайдиган бир талай асбоблар расм бўлди. Физика, химия, электроника, автоматика ва кибернетика ютуқларига асосланган асбоблардан кенг фойдаланилаётган ҳозирги вақтда физи-ологик тадқиқотларда инструментал техника айниқса катта муваф-фақият билан қўлланилмоқда.
Физиологлар физикавий, химиявий ва техникавий методлар ва асбоб-лардан фойдаланаётганлиги туфайли физиология лабораториялари организмда, унинг орган, тўқима ва ҳужайраларида содир бўлувчи функция ва процесслар ҳақида ҳар томонлама информация олиш им-кониятини берувчи методикалар билан қуролланди. Замонавий физи-ологнинг аниқ ва юксак даражада сезгир аппаратурадан фойдаланаёт-ганлиги одамнинг билиш имкониятларини ғоят кенгайтиради, сезги органларининг ҳал қилувчи қобилиятини оширади ва сон-саноқсиз турли физиологик процессларни кузатиш имконини беради. Бироқ ҳаётий ҳодисалар табиатини билиш учун энг нозик ва аниқ кузатиш усуллари ҳам, камлик қилади.
Физиолог кузатиш билангина қаноатланиб қола олмайди, чунки кузатиш организмда нима рўй бераяпти деган саволга жавоб бсради, холос. Физиолог эса физиологик процессларнинг цандай қилиб ва ни-ма учун содир бўлаётганлигини билишга ҳам интилади. Бунинг учук зкспериментатор яратадиган ва ўзгартиб турадиган шароитда тажриба, эксперимент ўтказилиши лозим.
Физиологлар организмдаги ҳар қандай ироцессни эксиериментда текшираётган вақтда мазкур процессни қандай шароитда вужудга кел-тириш, кучайтириш ёки сусайтириш мумкин эканлигини аниқлашга интиладилар. Физиологлар бирор процесснинг сабабини, табиатини ва бошқариш усулларини билишга шундай йўл билан эришадилар.
Физиологик эксперимент шакллари турлича бўлиб, текшириш вази-фасига боғлиқ. Масалан, ташқи муҳит таъсири аниқланаётганда ор-ганизм ҳавонинг газ таркиби ёки темпсратураси, намлиги, ёруғлиги ўзгартирилган хонага жойланади; организм овқати ўзгартирилади, ун-га ионловчй радиация билан таъсир этилади; ультрабинафша нурлар туширилади, ультратовуш ёки бошқа факторлар билан таъсир кўрса-тилади. Бунда анализ аниқ бўлиши учун текширилаётган фақат бир факторни ўзгартиришга ҳаракат қилинади, фақат бир таъсир кўрсати-лади ва эксперимеитнинг текширилаётган бир шартидан бошқа ҳамма шартлари бирдай турган шароитда тадқиқот тказилади.
Организмдаги бирор органнинг функцияси ски аҳамиятини билиш учун физиологлар шу органни ёки унинг бирор қисмини олиб ташлаша-ди (олиб ташлаш, ёки экстирпация методикаси) ёки организмнинг янги жойита кўчириб ўтқазишади (кўчириб ўтқазиш, ёки трансплантация методикаси) ва бу оиерациядан кейин қандай оқибатлар қолишини ку-затишади. Бундай методикалар айниқса ички секреция бсзларини ўрга-нишда жуда қўл келди. Орган фаолияти нерв системасининг таъсирига боғлиқ эканини билиш учун шу органга борадиган нерв толалари қир-қилади (денервация методикаси). Органларнинг қои томирлар система-си билан алоқасини узиш учун турли қон томирлари боғлаб ташлана-ди (лигатура солиш методикаси) ёки бир томирнинг марказий қисми иккинчи томирнинг нериферик қисмига тикиб уланади (томирлар ана-стомози методикаси). Гавданинг ичкарисида жойлашган ва шунинг учун бевосита кузатиб бўлмайдиган баъзи органлар фаолиятини ўрга-ниш учун фистула методикаси қўлланилади. Бу методиканинг бир ва-риантида орган, масалан, меъда, ичак, қовуқ бўшлиғига пластмасса ёки металл най киритилиб, бунинг иккинчи учи терига маҳкамлаб қўйи-лади; бошқа вариантида эса безлар йўли тери юзасига чиқариб қўйи-лади. Юрак, қон томирлари, без йўлларида ўтказиладиган кўп текши-ришларда уларга ингичка найлар — катетерлар суқилади, органлар функциясини ёзиб олиш учун бу катетерлар турли асбобларга улаиади ёки муайян моддалар шу катстерлар орқали юборилади (катетеризация методикаси). Органлар фаолиятини сунъий қўзғатиш учун физиолог-лар электр, механик, химиявий ёки бошқа бирор йўл билан таъсир кўр-сатишади.
Органларнинг функцияларини текшириш учун қўллаииладиган бояги методикаларнинг кўпчилиги тирик организмни ёриш ёки хирургик опе-рация қилишни талаб этади. Бу мстодикалар ўткир ва хроник тажриба-ларда татбиқ этилади. Одатда узоқ давом этмайдиган уткир тажриба-ларда (ёки вивисекцияларда) ҳайвонга наркоз бериб ёки уни бошқа усулда ҳаракатсиз қилиб қўйиб. органларининг функцияси ўрганилади. нервларга таъсир этиш, дори моддалар юбориш ва шунга ўхшашлар-нинг таъсири текширилади. Хроник тажрибаларда физиологлар ҳай-вонни ҳар хил хирургик операция қилиб, у тузалгапдан кейин тек-шира бошлашади. Операция қилинган ҳайвонни кўпинча бир неча ҳаф-та, ой ва йиллаб кузатса бўлади.
Органлар функцияси бутун оргапизмдагина эмас, организмдан ажратилган шароитда ҳам ўрганилади. Қирқиб олинган (бошқача айтганда, организмдан ажратиб олинган) орган томирларидан шу мақсад-да муайян зритмалар ўтказилади, бу эритмалар таркибипи эксперимен-татор тартибга солиб туради (перфузия методикаси) ва тирик тўқи-малар учун зарур ташқи муҳит — муайян температура, намлик ва шу кабилар муҳайё қилинади.
Юқорида санаб ўтилган методикаларнинг ҳаммаси организмда содир бўладиган процесслар табиатини чуқур билиб олишга хизмат қилади. Улар ҳужайра даражасигача, ҳатто унинг бўлакларигача анализ қили-нади; микрофизиологик экспериментларда, масалан, якка мускул, нерв ҳужайраси ва бошқа ҳужайралар текширилади.
Бирор орган, тўқима ёки ҳужайрада рўй берадиган ҳар бир физиологик процсссни организмда содир бўладиган бошқа ҳамма процесслардан алоҳида ўрганиш физиологиядаги аналитик тадқиқот вазифасидир. Бу ҳолда ёлғиз орган, тўқима, ҳужайранинг функцияси (ишлаши),
фақат шу процесс ҳақида ҳар томонлама тасаввур олиш мумкин. Аммо организмнинг ҳаёт фаолиятини тўғри ва тўлиқ билиб олиш учун буниш •ўаи камлик қилади. И. П. Павлов «синтетик физиология» деб атаган тадқиқотлар йўналиши зарур. Бу физиологияни И. П. Павлов айрим
срган, тўқима ва ҳужайраларни ўрганадиган «аналитик физиология» га Қарши қўйган эди. И. П. Павлов сўзлари билан айтганда организмнинг ташқи муҳит билан ҳамма алоқаларини ва ўзаро муносабатларини ўрганиш синтетик физиологиянинг вазифасидир. Бундай текширишда физиолог организм ўрганилаётган шароитни табиий шароитга максимал даражада яқинлаштиришга интилади.
Ҳайвонлар билан одамнинг ҳамма функцияларини нерв системасига бўйсунганлигини эътироф қилиш нуқтаи назаридан ўрганиш синтетик тадқиқотнинг муҳим хусусиятидир. Бундай тадқиқот йўналиши нервизм принципи деб аталган. Бу принцип организмни синтетик тадқиқ қилишнинг ажралмас қисмидир, чунки нерв системаси ва унинг олий бўлими — бош мия катта яримшарлари пўстлоғи организмнинг барча қисм-ларини бирлаштирадиган ва унинг теварак-атрофдаги муҳит билан му-посабатини белгилаб берадиган системадир. Модомики шундай экан, нерв системасига эга бўлган организмни синтетик физиология ёрдамида билиб олиш учун нерв регуляциясининг ролини ҳисобга олиш шарт.
Физиологик зкспериментларда турли ҳайвонлар кўпроқ текширилади. Одам оргакизмида эксперимент ўтказиш имкониятлари жуда чекланган, чунки унга зарарли таъсир эта оладиган омиллар билан таъсир этиш ярамайди. Бундан ташқари. яқин вақтларгача одам организмидаги бир талай процессларни кузатиш имкониятлари ҳам, ёзиб олиш имко-ниятлари ҳам камроқ эди. Утмишда физиологик ҳайвонлар устидаги тажрибада татбиқ этган текшириш усулларидан одам организмини ўр-гаиишда фойдаланиб бўлмасди. Модомики шундай экан, кўп органларнинг функциялари ҳақидаги маълумотлар ҳайвонларни тажриба қилиб олинган маълумотлардангина иборат эди. Эндиликда зса аҳвол ўзгарди.
Сўнгги ўн йилларда физиологлар ва медиклар физика, радиотехни-ка, электроника ва кибернетиканинг замонавий муваффақиятларидан фоидаланмоқдалар, бу эса соғлом ва касал организм функцияларини ўрганишда катта ёрдам берди. Функцияларни тскширишнинг янги методлари ишлаб чиқилди, эски методлари такомиллаштирилди ва одам организмига қандай бўлмасин шикаст етказмасдан унинг кўп функцияларини ўрганиш мумкин бўлиб қолди. Масалан, баданга электродлар қўйиб ва электр ўлчаш аппаратларини татбиқ этиб, оргаиларда содир бўладиган элсктр ҳодисалари ўрганилмоқда ва шу маълумотларга асос-ланиб, нерв системаси, скелет мускуллари, юрак ва бошқа органларнинг ҳолати ҳамда фаолияти ҳақида тасаввур олинмоқда. Электр методлари организмда воқе бўладиган механик, товуш, температура ва бошқа процессларни ўрганишга ҳам имкон беради.
Текширилаётган объект билан радпо алоқа ёрдамида боғланиб, физиологик ахборотни нарига узатиш, яъни радиотелеметриянинг физиологик тадқиқотларда қўлла-нилиши методикадаги энг катта муваффақиятдир. Шу мақсадда одам ёки ҳайвонга датчик деган асбоб тақаб қўйилади. Датчик— текшириладиган ҳодисани сезувчи курилмадир. Текшириладиган киши ёки ҳайвонга ёки унинг яқинига жойлападиган сус радиопередатчик боя айтилган қурилмага уланади. Муайян физиологик процесс таъ-сирида датчикнинг электр параметрлари ўзгарадн, натижада радионсредатчикдан сочиладиган юксак частотали электромагиит тебранишларинииг частотаси ёки амплитудаси ўзгаради. Радиопередатчик сигналлари радио қабул қилувчи қурилмада қабул қилина-ди на текширилаётган киши ёки ҳайвондан нарида қайд қилииади. Масалан, меҳнат ҳаракатлари ёки спорт машқлари вақтидаги физиологик процесслар шу усулда ўрганилади. Радиотелеметрия космосда парвоз қилаётгап киши ҳолатини ўрганиш учун ҳам қўлланилади.
Одам ва ҳайвонлар бутун организмининг функциялариии текшириш учун турли ҳужайра, орган, системаларда рўй берувчи кўп ва турли-туман физиологик, физикавий ва химиявий проц-еселарни бир йўла ёзиб олиш ғоятда муҳимдир. Замонавий техника бундай имкониятни муҳайё қилиб берди. Айни вақтда кўп турли процессларни кузатиш натижаларини тез анализ қилиш ва бу процеесларнинг қонунии нисбатларини аниқлашдек мураккаб вазифа келиб чиқди. Сўнгги йилларда физиолог-лар физиологик ахборотни анализ қилиш ва қайта ишлаш учун электрон ҳисоблаш машиналариии татбиқ эта бошлашди, бу эса ҳозирдаёқ янги муҳим натижалар берди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish