Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Физиологиянинг бошқа фанларга алоқаси



Download 13,93 Mb.
bet3/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   493
Bog'liq
fizi

Физиологиянинг бошқа фанларга алоқаси. Физиология ўз текшириш-ларида бошқа факларнинг маълумотларига асослапади ва ўз навбатида бир қанча фанларнинг ривожланишига асос бўлади.
Физиология ҳамиша физика билан химия қонунларига таянади ва уларнинг текшириш методларидан кенг фойдаланади. Бунинг сабаби шуки, ҳар бир ҳаётий процессда модда ва энергия алмашинади, яъни химиявий ва физикавий процесслар рўй беради. Физиологияда физиологик тадқиқотларнинг икки йўналиши — физик ва химиявий йўналиш-лари муҳим аҳамият касб этганига сабаб шу. Бу икки йўналиш ёрда-мида жуда кўп маълумотлар тўпланди, организмда физик ва химиявии нроцесслар ўтишининг ўзи.га хос қонуниятлари аииқланди, бу процессларни ўрганиш учун махсус методлар ва техникавий усуллар ишлаб чиқилди. Ҳаётий ҳодисаларни текширишнинг физик.ва химиявий йўна-лишлари биологик физика ва биологик химия деган мустақил фанларга айланганига сабаб шу.
Физиологиядаги биофизик йўналишнинг муҳим тармоқларидан бири — электрофизиология ҳайвонлар организмида нерв, мускул, без тўқималари қўзғалганда рўй берувчи электр ҳодисаларини ўрганади.
Биофизика ва биохимия организм ёки қисмларининг ҳаёт фаолият белгилари бўлган айрим физик ва химиявий процессларни, яъни бир бутун физиологик функциянинг айрим элементларини ўрганади. Биофизи-ка ва биохимия ҳаётий ҳодисаларни анализ қилиш учун катта имкониятлар очиб беради. Бироқ уларнинг бирортаси ҳам ўз ҳолича функцияларни тўлиқ билиш имконинн бермайди, чунки улар физиологик йўл билан ўрганиш, физикавий, химиявий, биологик маълумотларни синтезлаш асосидагина тўлиқ билиб олинади.
Физиология морфологик фанлар — анатомия, гистология, цитологияга жипс боғлиқ. Бунинг сабаби шуки, морфологик ва физиологик ҳо-дисалар бир-бири билан чамбарчас боғланган. Организм ва қисмлари-нинг шакли, структураси ва уларнинг функцияси ўзаро боғлиқ, уларнинг макроскопик, микроскопик ва субмикроскопик тузилишини ва тек-ширилаётган функция юзага чиқаётганида бу тузилиш ўзгаришини билмай туриб организм функцияларини чуқур ўрганиб бўлмайди.
Физиология умумий биологияга, эволюцион таълимотга ва эмбриологияга ҳам таянади, чунки ҳар қандай организм фаолиятини ўрганиш учун унинг тараққиёт тарихи — филогенези ва онтогенезини билиш лозим. Шу билан бирга функциялар эволюциясини ўрганиш эволюцион таълимотнинг баъзи масалаларини аниқлашга ёрдам беради.
Машиналар, механизмлардаги ва тирик организмлардаги боғланиш еа бошқарилишнинг умумий нринциплари ҳақидаги фан — кибернетика сўнгги йилларда физиология учун катта аҳамият касб этмоқда.
Кибернетика математик усуллардан фойдаланади, физиологик процессларнинг оддий схсмаларини назарий жиҳатдан тузиш ва баъзи хоссалари билан организмда содир бўлувчи процессларга ўхшайдиган процессларни гавдадантирувчи сунъий механизмларни ясаш (яъни моделлаш) билан шуғулланади. Биологик ҳодисаларнинг сунъий моделлари -бу ҳодисаларни атайлаб соддалаштиради ва схемага солади. Аммо бу моделлар турли процесслар орасида мавжуд бўлган баъзи бир ички боғланишларни тушунишга, баъзи назарияларнинг тўғрилигини текширишга ёрдам беради, шундай текшириш йўлларини кўрсатади ва кўпинча зарур бўлган янги экспериментларни олдиндан айтиб беради. Физиологик проблемаларни ўрганишга кибернетик методлар билан ёндошиш тирик организмлардек мураккаб системаларда рўй берувчи ҳодисаларни синтетик усулда кенг қамраб олиш билан таърифланади ва турли функцияларнинг ўзаро таъсири ҳамда бошқарилишининг умумий принципларини очишга ёрдам беради.
Физиология барча медицина фанларига ҳам яқиндан боғлиқ. Бунинг устига И. П. Павлов айтганидек «кенг маънода тушуниладиган физиология билан медицинани бир-биридан ажратиб бўлмайди». Физиология ютуқларидан медицина доим фойдаланади, медицинада физиология кенг татбиқ этилади. Соғлом, нормал организмда рўй берувчи физиологик процесслар билиб олингандагина турли касалликларда организмдаги функцияларнинг бузилганини тушуниш, касалликларни даволашнинг тўғри йўлларини белгилаш ва бу касалликлардан сақланиш мумкин. Медицина практикасида физиология ютуқларидан фойдаланилишини кўрсатувчи мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Масалан, И. П. Павлов овқат ҳазм қилиш физиологиясини ишлаб чиққанлиги ҳазм йўллари касалликларини тушунишга имкон берди ва даволашнинг кучли воситаси бўлган овқат диететикасига асос бўлди; витаминлар ўрганилганлиги лавша (цинга) ва рахит сингари касалликларга қарши курашишга срдам берди; меъда ости безининг гормони — инсулин кашф этилганлиги ва уни олиш усуллари ишлаб чиқилганлиги диабет би-лан оғриган минглаб бсморларни ўлимдан сақлаб қолишга ёрдам бер-ди; қон группалари тадқиқ қилинганлиги қон қўйиш каби медицина практикаси учун муҳим тадбирга асос бўлади.
Медицина эса ўз навбатида физиологияга ғоят кўп қимматли ма-териал берди. Одамнинг турли касалликлариии ўрганиш кўпчилик нор-мал физиологик процссслар механизмини тушунишга ва баъзи орган-лар функциясини аниқлашга ёрдам беради. Шу муносабат билан И. П. Павлов қуйидагиларни ёзган эди: «Патологик ҳодисалар дунёси физиологик ҳодисаларнинг ҳар хил фавқулодда, яъни ҳаёт нормал ўта-ётганда рўй бермайдиган комбинацияларининг чексиз қаторидир. Булар табиатдава ҳаётда бўладиган физиологик тажрибаларнинг гўё бир қа-тори эканлиги шубҳасиз, булар кўпинча ҳодисаларнинг шундай комби-нацияларики, замонавий, физиологларнинг ҳали ҳаёлига ҳам келмайди ва баъзан уларни физиологиянинг ҳозирги техникавий воситалари бидан атайлаб гавдалантириб бўлмайди». Клиника физиологик экспе-римент олдига янги вазифалар қўяди ва шу билан бирга янги физилогик фактларнинг бой манбаи бўла олади. Шунинг учун физиология-нинг алоҳида бўлими сифатида клиник физиология шаклланмоқда, у физиологиянинг назарий ва экспериментал-методик ютуқларини клини-кага олиб ўтишга, одам организмида рўй берадиган физиологик иро-цессларни анализ қилиш ҳамда тушунтириш учун клиник кузатишлар-дан фойдаланишга интилади.
Физиологиянинг медицина учун ва медицинанинг физиология учун аҳамияти шу қадар каттаки, И. П. Павлов «одамзод фаолиятининг икки тури — медицина билан физиологиянинг қонуний ва самарали иттифоқи» зарурлигини жуда тўғри таъкидлаган эди, одамзод фаолиятининг бу турлари кўз ўнгимизда одам организми ҳақидаги фан биносини қурмоқ-да ва келажакда инсонга энг яхши бахт — саломатлик ва ҳаёт бахш этишни ваъда қилмоқда», деган эди И. П. Павлов.
Физиология психология билан педагогикага ҳам боғлиқ. Физиология, айниқса И. П. Павлов яратган олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимот замонавий психология ва иедагогиканинг табяий-илмий асосидир. Фи-зиологиянинг педагогика учун конкрет амалий аҳамияти шундан ибо-ратки, боланинг меҳнати ва турмушини тўғри ташкил этиш учун, раци-онал тарбия тадбирларини ўтказиш учун педагог бола организмида рўй берадиган физиологик процессларнинг ёшга алоқадор хусусиятларини тушуниши керак.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish