XX асрда физиологиянинг ривожланиши
XX асрда физиологиянинг ривожланишида янги давр бошланди, бу даврнинг характерли белгиси шуки, ҳаёт процессларини тор аналитик тушунишдан кенг синтетик тушунишга ўтилди. Олий нерв фаолияти ҳақида И. П. Павлов яратган таълимот физиологиянинг муҳим муваф-фақияти бўлди. И. П. Павлов рефлектор назарияни жуда кенгайтирди ва ривожлантирди, одам ва юксак ҳайвонларнинг ташқи муҳит таъси-рига мукаммал ва мураккаб жавоб беришини таъминловчи нерв меха-низмини ўша назария асосида очиб берди. Шартли рефлекс шундай механизм бўлиб, олий нерв фаолиятининг органи эса бош мия ярим шарлари пўстлогидир.
И. П. Павлов, унинг кўпдан-кўп шогирдлари ва ҳамкорлари бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида содир бўладиган асосий процесс-ларни ўрганишди, мия пўстлоғи организм билан муҳит ўртасидаги муносабатнинг энг мураккаб шаклларини ҳамда организмнипг олий интеграциясини таъминлашиии (яъни унинг барча орган, тўқима, ҳу-жайралари функциясини бирлаштириб туришини) эксперимснтда исбот этишди.
Ҳайвоилардаги олий нерв фаолияти қонуниятларининг апиқланиши туфайли одам бош мияси фаолияти қонунларини очишга яқиндан ёнда-шиш мумкин бўлиб қолди. Шунинг натижасида икки сигнал системаси
ҳақидаги таълимот яратилди, ик-кинчи сигнал системаси фақат одамга хос бўлиб, нутқ ва абстракт тафаккур билан боғланган.
ИВАП ПЕТРОВИЧ ПАВЛОВ (1849—1936).
Жаҳон физиологиясида янги йўналишни яратган И. П. Павлов эътиқодли ва» изчил материалист бўлиб, материянинг бирламчи ва онгнинг иккиламчи эканлигини эътироф этар эди. У «психик фао-лият бош мия маълум массасининг физиологик фаолият натижасидир» деб уқтирарди. Павловиинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимоти философик жиҳатдан катта аҳамиятга эга, чунки у В. И. Ленин яратган инъикос назариясига табиий ил-мий асос беради. Бу таълимотнинг ривожланиши идеализмга қақшат-ғич зарба берди. И. Павлов ўз таъ-лимотига идсалист олимлар салбий қарашларини олдиндан билиб, 1906 йилдаёқ қуйидагиларни кўрсатган эди: «Чинакам, изчил таби-атшунос ҳаётнинг сўнгги чсгарасига тегар экан, катта тушунмовчилик-лар бўлиши мумкин, табииёт ҳоди-саларининг шу соҳасини қадимдан ва одатга кўра бошқа нуқтаи назар-дан муҳокама қилиб келган ва фақат шу нуқтаи назарни бу ҳолда бир-дан-бир қонуний деб эътироф этиб келган кишилар қаршилик кўрса-тиши мумкин».«Ҳаёт ҳодисаларини синтетик метод билан ўрганиш йўлида эри-шилган муваффақиятлар билан бир қаторда, ҳозир физиологик про-цессларни аналитик метод билан текшириш ҳам янада катта муваффа-қиятларга эришди. Органлар билан тўқималаргина эмас, балки айрим ҳужайралар ва ҳатто ҳужайранинг структура элементлари (ядро, мито-хондриялар, айрим нерв толалари) ҳам физиологик ва биохимиявий тадқиқотлар объекти бўлиб қолди. Фаининг микрофизиология деб аталган алоҳида соҳаси ривож топди, у бир томондан, микрообъект-ларни, иккинчи томондан, вақтнинг микроинтервалларида (секунднинг мингдан бирига тснг ёки ундан кам вақт оралиғида) ўтадигап ва миқ-дор жиҳатидан жуда оз ўлчовлар билан ифодаланадиган процессларни ўрганади. Физиологияда ва биологик химияда физика билан электро-ника, физик, аноргаиик ва органик химия муваффақиятларидан фой-далянилиши туфайли организмда ва унинг структура элементларида
ғоят қисқа вақт ичида ўтадиган ва ғоят кичик миқдорлар билан ифода ланадиган процессларни ўлчаш мумкин бўлиб қолди.
XX асрда оралиқ модда алмашинув процесслари, яъни ҳужайра, тўқима ва органларда турли химиявий бирикмаларнинг ўзгариш про-цесслари синчиклаб текширилди. Тадқиқотчилар химиявий статикани ўрганишдан химиявий динамикани аниқлашга ўтдилар. Радиоактив ёки оғир изотоплари бўлган моддаларни организмга киритиш, яъни нишон-ли атомлар методикаси сўнгги йилларда физиология билан биохимияга шу жиҳатдан катта ёрдам берди. Бирор бирикмада изотоп борлиги шу бирикманинг организмдаги тақдирини, яъни химиявий ўзгаришларини кузатишга ёрдам берадиган «нишон» ҳисобланади. Тўқималарда ва уларнинг экстрактларида баъзи моддаларнинг изларини топишда мик-рохимиявий анализ методикаси кенг расм бўлди. Шу муносабат билан электрофорез ва хроматография методикаларини эслатиб ўтса арзийди.
Организмдаги химиявий динамикани ўрганиш асосида турли хи-миявий процессларнинг функционал ўзгаришларга, физиологик фаоли-ятга боғлиқ эканлиги аниқланди, химиявий физиолоеия (ёки функцио-нал биохимия) деган янги соҳа вужудга келди. Мускул қисқаришининг химиявий дииамикаси аниқланганлиги ва мускуллар ишлаётганда фой-даланиладиган энергия манбаи топилганлиги бу соҳанинг катта муваффақиятидир (О. Мейергоф, Я. О. Парнас, Э. Лундсгаард). Фос-фат кислота қолдиғига эга бўлган баъзи органик бирикмалар (адено-зинтрифосфат, крсатинфосфат)дап фосфат кислота молекуласи ажралиб кетганда бир талай энергия бўшаб чиқар экан, мускуллар қисқарганда шу энергиядан фойдаланади. Физиологлар ва биохимиклар мускул қисқаришинипг табиатини аниқлашга жуда яқинлаб қолишди: мускул оқсиллари — миозин ва актомиозиннинг коллоид-химиявий ҳолати ва физик-химиявий хоссалари ўзгарганда механик энергия бўшаб чиқиши, яъни ташқи иш бажарилиши, мускулнинг қисқарувчи оқсили — миозин ферментатив хоссаларга эга бўлиб, аденозинтрифос-фат кислотадан бир молекула фосфат кислота ажралиб чиқишини тезлатиши кўрсатиб берилди (В. А. Энгельгарт билан М. Н. Любимова, А. Сцент-Дьордьи ва бошқалар).
Химиявий физиология соҳасидаги тадқиқотларнинг ривожланиши ҳозири асрда эндокрипология, витаминлар ҳақидаги таълимот, медиа-торлар ҳақидаги таълимот каби янги соҳаларнинг яратилиши билан нишонланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |