Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet11/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   493
Bog'liq
fizi

ОРГАНИЗМ ВА ТАШҚИ МУҲИТ
Ҳар қандай организм — ҳоҳ бир ҳужайрали бўлсин, ҳоҳ кўп ҳужайрали бўлсин — яшаш учун муайян шароитга муҳтож. Муайян турдаги организм ўзининг эволюцион ривожланиш йўлида қайси ҳаёт муҳитига мослашган бўлса, ўша муҳит ҳаёт шароитини муҳайё қилиб беради. Организм моддий ва энергетик сарфларини тўлдирадиган овқат олиши учун ташқи муҳит имконият бергандагина ва организм ўзи учун зарур сувли ёки ҳаволи муҳитда яшаб, маълум температура, барометрик босим, ёруғлик интенсивлиги ва спектри ва шу кабилар мавжуд бўлгандагина унинг (организмнинг) функциялари нормал равишда рўёбга чиқиши мумкин.
Турли организмларнинг санаб ўтилган ташқи муҳит факторларига мослашиш формалари ва муҳит билан ўзаро муносабатлари ғоят турличадир. Масалан, ҳайвон организмлари органик озиқ моддаларга муҳтож бўлади ва анорганик моддалардан мураккаб органик бирикмаларни синтезлай олмайди. Яшил ўсимликлар эса, аксинча, энг муҳим биологик процесс — фотосинтез давомида анорганик моддалардан органик моддаларни синтезлай олади. Ҳайвон за ўсимлик организмларининг ташқи муҳитга муносабатидаги шу тафовут борлигидан, тирик табиатда моддалар айланиб туради.
Усимлик организмлари илдизлари орқали тупроқдан анорганик азотли бирикмалар (аммиак, селитра)ни олиб, азотли оқсил моддаларни синтезлайди. Ҳайвон организмлари эса анорганик азотли бирикмалардан оқсилларни синтезлай олмайди. Ҳайвон хужайраларида оқсиллар фақат овқат билан олинадиган амминокислоталардан яратилади. Ҳаёт фаолияти процессида, дезаминланиш ва декарбоксилланиш натижасида аминокислоталар мудом парчалапиб, оддийроқ азотли бирикмалар (аммиак, мочевина ва б.) хоеил бўлиб туради. Усимликлар ва баъзи микроорганизмлар оқсил бирикмаларни синтезлаш учун ўша оддийроқ азотли бирикмалардаи фойдаланади.
Кўпчилик ҳайвоиларпинг ҳужайралари аэроблардир, яъни улар озиқ моддаларнинг сув ва карбонат ангидридгача оксидланиши учун зарур бўлган молекуляр кислородга муҳтож бўлади, бу газ организмга ташқи муҳитдан кириб туради. Баъзи организмлар анаэроблароир; улар эркин кислородга муҳтож бўлмайди; бу газдан фойдаланмайди, эркин кислород уларга ҳатто зарар қилади. Улар ҳаёт фаолияти учун зарур энергияни озиқ моддаларни анаэроб (кислородсиз) шароитда парчалаш йўли билан олади.
Турли организмларнинг температура, барометрик босим, ҳаво намлиги ва сувли муҳитдаги электролитлар миқдорига муносабати турлича. Масалан, организмларнинг баъзи турлари фақат дарё ва кўлларнинг чучук сувида яшай олади (чучук сувдаги туз миқдори 0.1% дан ошмайди), бошқа организмлар эса фақат денгиз сувида яшайди деигиз сушпшпг таркибида 3% га яқин электролит бор).
Ташқи муҳитнинг ҳар хил ўзгаришлари: озиқ моддаларнинг миқдори ва таркиби, ҳаво таркиби — кислород ва карбонат ангидрид, сувдаги электролитлар таркиби ва копцентрацияси, температура ва барометрик босим, ёруғликнинг спектри ва интеисивлигининг ўзгариши, шунингдек муҳитда заҳарли моддалар борлиги радиоактив нурланиш ва шу кабилар физиологик функцияларга кучли таъсир кўрсатади. Бу факторларнинг баъзилари физиологик процессларга хуш келса, бошқалари бу процессларни сусайтиради ва организмни ҳалокатга олиб келади.

Ороганизмнинг ҳаёт фаолияти ташқи муҳитнинг маълум шароитидагина нормал бориши мумкин. Бу шароит ўзгаришининг йўл қўйиш мумкин бўлган чегараси унча катта эмас, яъни шароит бир қадар доимий бўлиши шарт. Шу билан бирга, юксак ҳайвонлар тоқат қила оладиган ташқи муҳит шароитининг ўзгариш чегараси ундаги аксари ҳужайраларнинг нормал ишлаши учун зарур чегарадан анча кенглигини назарда тутиш лозим. Бунга сабаб шуки, организм ҳужайралари ташқи муҳитга нисбатан озроқ ўзгариб турадиган ички муҳитда яшайди. Ички муҳит — қон, лимфа ва организм ҳужайраларини ювиб турадиган тўқима суюқлиғидир.



Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish