УЗУНЧОҚ МИЯ ВА ВАРОЛИИ КЎПРИГИ (КЕЙИНГИ МИЯ) Узунчоқ мия билан Варолий кўприги кейинги мия деган умумий ном билан бирлаштирилади. Улар ўрта мия билан бирга мия стволини ҳосил қилади. Мия стволининг таркибига бир талай ядролар ҳамда кўтарилувчи ва тушувчи йўллар киради. Мия стволидаги тўрсимон тузилма — ретикуляр формация нинг муҳим функционал аҳамияти бор.
Мия стволи анатомик ва функционал жиҳатдан орқа мия, мияча ва катта яримшарлар билан боғланган. Мураккаб координацияли кўпгина ҳаракат рефлексларининг дугалари (ёйлари) мия стволида туташади. Нафас олиш, юрак фаолияти, томирлар тонусини бошқарадиган ҳаёт учун муҳим марказлар мия стволидадир. Ҳазм органлари ва бошқа бир қаича органларнинг функцияларини идора этувчи марказлар ҳам мия стволида.
Мия стволининг физиологиясини экспериментал йўл билан ўрганишда учрайдиган катта қийинчилик шундан иборатки, ҳайвонларнинг мия стволи қирқиб қўйилганда турли функциялар бузилади, чунки ҳайвонларнинг ҳар хил турларида миянинг шунга мос келувчи бўлимлари турлича роль ўйнайди. Модомики шундай экан, одам мия стволининг физиологиясини тушунмоқ учун турли касалликларда функциялар бузилишини клиникада кузатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Турли касал-ликларда мия стволидаги ядролар ёки ўтказувчи йўллар зарарланади.
Кейинги миянинг ўтказувчи йўллари Орқа миядан бош мияга ва бош миядан орқа мияга борадиган барча нерв импульслари Варолий кўприги билан узунчоқ миядан ўтади. Бу импульслардан баъзилари кейинги мияда янги нейронга киради, бу нейрон эса импульсларни марказий нерв системасининг юқорироқдаги бўлимларига ўтказади. Голль ва Бурдах тутамларидан ўтадиган импульслар шундай бўлади. Бир қанча ўтказувчи йўллар, масалан, латерал кортикоспинал тракт, Голль ва Бурдах ядроларидан бошланувчи афферент йўллар кейинги мияда кесишади (узунчоқ миянинг кўтарилувчи йўллари медиал қовузлоқ соҳасида кесишади). Утказувчи йўллардан баъзиларининг толалари киритма ва мотор нейронларда синапс ҳосил қилиб, кейинги мияда тугайди. Масалан, импульсларни катта ярим шарлар пўстлоғидан бош мия нервларининг ҳаракатлантирувчи ядроларига ўтказувчи кортико-бульбар тракт кейинги мияда тугайди (229-расм). Орқа мия нейронларининг ҳолатини ва фаолиятини ўзгар-тирувчи импульсларни орқа мияга ўтказадиган баъзи тушувчи йўллар кейинги миядан бошланади. Масалан кортико-спинал йўллар ва вести-було-спинал тутам шундай.
Утказувчи йўлларнинг кейинги миядаги йўлини билиш кейинги миянинг турли қисмлари шикастланганда функцияларнинг бузилиш механизми ҳақида тасаввур олишга имкон беради. Қейинги миянинг бир томонлама зарарланганини кўрсатувчи характерли белги альтерна-цияловчи фалажлардир. Бу фалажлар шундан иборатки, кейинги миянинг зарарланган томонидаги бир ёки бйр неча церебрал нерв (бош мия нерви) нинг ҳаракат фалажи билан бир қаторда гавданинг қарама-қарши томонидаги мотор функциялар ва сезувчанлик ҳам бузилади. Бунинг сабаби шуки, спинал йўллар ё орқа миянинг ўзида, ёки кейинги мияда кесишади, бош мия нервлари эса бу ерда кесишмайди.
V—XII церебрал нервларнинг ядролари билан боғланган рефлектор дугалар кейинги мияда туташади. Шу бош мия нервлари орқали келувчи афферент импульслар кейинги мияда киритма ва мотор нейрон-ларга ўтади.