Ранг кўриш Турли нарсалардан сочиладиган ёки қайтадиган, тўлқин узунлиги 400 дан 800 ммк гача борадиган ёруғлик нурларини одам кўради. Тўлқин узунлиги ҳар хил бўлган нурлар ҳар хил рангли нурлар деб идрок қилинади. Тўлқин узунлиги 800 ммк дан ортиқ (инфрақизил) ва 400 ммк дан кам (ультрабинафша) нурлар кўзга кўринмайди. Оқ ранг бир талай рангларнинг аралашиш натижасидир; уларнинг йиғиндисида айрим компонентлар фарқ қилинмайди. Бу рангларни аралаштириш тажрибасида яққол кўринади.
Рангларни турли усуллар билан, масалан айланувчи доира (Максвелл диски) ёрдамида аралаштириш мумкин. Доирага ранг-баранг қоғозчалар шундай ёпиштириладики, ҳар бир ранг истаган миқдордаги секторни эгаллайди. Доира етарли тезлик билан айлантирилганда қандайдир бир рангга текис бўялгандай туюлади. Шундай доирага спектрнинг барча ранглари сурилса, доира айлантирилганда кул ранг бўлиб кўринади (бўёқлар одатда бир қадар ифлос бўлгани учун оқ кўринмай, кул ранг бўлиб туюлади). Спектрдаги барча рангларнинг йиғиндиси бўёқсиз сезгисини беради.
Бўёқсиз сезгисини ҳосил қилмоқ учун спектрнинг барча ранглариии қўшишнинг ҳожати йўқ; кўрсатилган ранглардан истаган бир жуфтини олиш кифоя: 1) қизил, яшил ва ҳаво ранг; 2) зарғалдоқ ва ҳаво ранг; 3) сариқ ва кўк; 4) сариқ, яшил ва бинафша; 5) яшил ва қизил.
Шу ранглардан ҳар бир жуфти аралаштирилганда оқ ёки кул ранг бўлиб кўринади. Шу сабабли улар бир-бирини тўлдирувчи ранглар деб-айтилади. Юқорида кўрсатилган ранглардан истаган бир жуфтини аралаштириб, ҳосил қилинган кул ранг юзага келтирадиган сезгиси жиҳатидан бошқа икки рангни аралаштириб олинган рангдан ҳеч фарқ қил-майди. Турли жуфтлардан олинган рангларни аралаштириб, оралиқ ранглардан ҳар қандайини олиш мумкин. Асосий рангларнинг нисбатига қараб, йиғинди ранг гоҳ бир асосий рангга, гоҳ иккинчи асосий рангга ўхшаб кетади.
Ранг сезиш назариялари. Ранг сезиш ҳақида турли-туман назариялар бор. Уч компонентли назария пича тан олинади. Бу назария кўз тўр пардасида ранг сезадиган ҳар хил фоторецепторлар — колбачаларнинг уч типи бор, деб фараз қилади.
Ранг сезишнинг уч компонентли механизми борлигини М. В. Ломоносов ҳам айтиб ўтган эди. Бу назарияни кейинчалик Т. Юнг ва Г. Гельмгольц таърифлаб берган эди. Бу назарияга кўра, колбачаларда ёруғликни сезадиган ҳар хил моддалар бор. Баъзи колбачаларда қизил рангни сезадиган модда, иккинчи хил колбачаларда яшил рангни сезадиган модда, учинчи хил колбачаларда бинафша рангни сезадиган модда бор. Ҳар бир ранг колбачалардаги ранг сезувчи элементларнинг учала турига турлича таъсир кўрсатади. Ранг сезувчи моддаларнинг парчаланиши натижасида нерв охирлари таъсирланади. Мия пўстлоғига етиб борган қўзғалишлар бир-бирига қўшилиб, сидирға бир ранг сезгисини беради.
Уч компонентли назария сўнгги вақтда электрофизиологик тадқиқотларда тасдиқланди. Р. Гранит ҳайвонлар устидаги тажрибаларда тўр-пардани спектрнинг турли ранглари билан ёритиб, тўр парданинг якка ганглиоз ҳужайраларидан импульсларни микроэлектродлар ёрдамида ажратиб олди. Кўринадиган ёруғлик спектрининг нурлари тўлқин узун-лигидан қатъий назар таъсир этган нейронларнинг кўпчилигида электр активлиги вужудга келар экан. Тўр парданинг реакция кўрсатувчи бун-дай элементлари доминаторлар деб аталади. Тўр парданинг бошқа ганглиоз ҳужайраларида эса тўлқин узунлиги фақат муайян миқдорда бўлган нурлар туширилгандагина импульслар келиб чиқади. Тўр пар-данинг модуляторлар деган элементлари шундай реакция кўрсатди. Р. Гранитнинг фикрича, тўлқин узунлиги ҳар хил (400 дан 600 ммк гача) бўлган нурларга реакция кўрсатувчи 7 модулятор бор. Р. Гранитнинг фикрича, ранг сезишнинг Т. Юнг ва Г. Гельмгольц фараз қилган 3 компоненти модуляторлар спектрал сезувчанлигининг эгри чизиқларидан ўртачасини чиқариш натижасида олинади. Улар спектрнинг учта асосий қисмига яраша кўкбинафша, яшил ва зарғалдоқ группаларга бўлиниши мумкин.
Э. Геринг таклиф этган иккинчи назарияга мувофиқ, тўр пардада ёруғликни сезадиган учта гипотетик модда бор: 1) оқ-қора, 2) қизил-яшил, 3) сариқ-кўк. Ёруғлик нурлари таъсирида шу моддалар парчаланиб (диссимиляция), нерв охирларига таъсир этади ва оқ, қизил ёки сариқ ранг сезгиси вужудга келади. Бошқа ёруғлик нурлари ўша гипотетик моддалар синтезига (ассимиляциясига) сабаб бўлади. шу туфайли қора, яшил ва кўк ранг сезгиси келиб чиқади.
Э. Геринг назариясига мувофиқ, спектршшг муайян қисмига мос келувчи нурлар қизиляшил ёки сариқ-кўк модданинг ассимиляциясига ёки диссимиляциясига ва айни вақтда оқ-қора модда диссимиляциясига сабаб бўлади. Юқорида кўрсатилган 4 ранг комбинациясидан бошқа ҳамма рангларни ҳосил қилиш мумкин. Қандай бўлмасин 2 ранг бир вақтнинг ўзида бир модданинг ассимиляциясига ҳам, диссимиляциясига ҳам бир даражада сабаб бўлса, иккала процесс бир-бирини мувозанатлаб, фақат оқ-қора модда диссимиляцияси қолса керак. Шунинг натижасида оқ ранг сезгиси келиб чиқади.
Г. Хартриж яқинда полихроматик назарияни илгари сурди. Бу назарияга кўра тўр пардада турли рангларга реакция кўрсатадиган рецепторларнинг 7 типи бор. Хартриж фараз қилаётган рецепторлар сони Гранит тасвир этган модуляторлар сонига мос келади, лекин бу рецепторларнинг спектр нурларига муносабати Гранит модуляторларининг ёруғлик нурларини ютиш эгри чизиқларига аниқ мос келмайди.
Уч компонентли назария кўпроқ эътироф қилинади. Номи айтилган бошқа назариялар каби, бу назария ҳам, ранг кўриш физиологияси ва патологиясига тааллуқли кўп фактларни изоҳлаб беради. Лекин баъзи фактларни бу назарияларнинг ҳаммаси қаноатланарли изоҳлаб беролмайди. Аввало, рангларнинг бинокуляр аралашиб кетишини олайлик. Масалан, бир кўзга ёруғликни тўсадиган қизил фильтр тутиб, иккинчи кўз билан яшил фильтр орқали қаралса, монокуляр аралашишдаги каби оқ ранг сезгиси эмас, сариқ ранг сезгиси келиб чиқади. Сариқ ва кўк ранглар монокуляр аралашишдаги каби, бинокуляр аралашишда ҳам, рангсизлик сезгисини беради. Ранг сезгисини белгилаб берадиган процесслар кўз тўр пардасидагина эмас, марказий нерв системасида ҳам рўй берса керак. Шу муносабат билан баъзи тадқиқотчилар тўр пардада рўй берувчи процесслардан ташқари нерв марказларида рўй берувчи процессларни ҳам эътиборга олиб, ранг сезишшгнг мураккаброқ назарияларини яратишди.