216-расм. Электроретинограмма (Р. Гранитдан). килган Р.Гранит электроретинограмманинг характерли тўлқинлари уч турли компонентнинг қўшилишидан вужудга келади, деб хулоса чиқарди. Р. Гранитнинг фикрича, с тўлқин шаклида қайд қилинадиган компонент таёқчалар билан кўришга боғлиқ. Шу сабабли кўзининг тўр пардасида таёқчалар бўлмайдиган ҳайвонлар (масалан,тошбақа) электроретинограммасида с тўлқин йўқ. с тўлқин таёқчалар билан кўришга боғлиқ эканлиги шу билан ҳам исбот этиладики, фақат колбачаларга таъсир этадиган қизил ёруғлик кўзга туширилганда электроретинограммада с тўлқин бўлмайди.
Электроретинограмма шаклида қайд қилинадиган электр тебранишлари тўр парданинг қайси структураларида рўй беради, деган масала ҳали ҳал қилингани йўқ. Бу масалани ойдинлаштирмоқ учун тўр парданинг турли қаватларидан электр потенциалларини микроэлектродлар ёрдамида ажратиб олиш методикаси қўлланилди. Шунда пойма-пой маълумотлар олинди. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, биполяр ҳужайраларда электроретинограмманинг характерли тўлқинлари келиб чиқади. Бошқа тадқиқотчиларнинг фикрича, электроретинограммадаги а тўлқин фоторецепторларнинг ташқи бўғимларида рўй берувчи процессга боғлиқ, в тўлқин ташқи ядро қаватида, с тўлқин эса пегментли эпителийда келиб чиқади. Электроретинограммадаги в тўлқин амплитудаси ёруғлик кучининг логарифмига пропорционал равишда ошиб боради; кўзга ёруғлик таъсир этишидан олдин узоқ вақт қоронғида турилганда ҳам, в тўлқин амплитудаси ошади. d тўлқин чироқ ўчирилганда тўр пардада рўй берувчи реакцияларни акс эттиради; кўзга ёруғлик қанча узоқ таъсир этган бўлса, чироқ ўчириш пайтида d тўлқин амплитудаси ўшанча катта бўлади.
Кўрув нервидаги ҳаракат потенциаллари. Кўзга ёруғлик таъсир этганда электроретинограмма шаклида қайд қилинадиган электр потенциалларининг суст тебранишлари тўр парданинг ганглиоз ҳужайраларида ҳаракат потенциалларининг вужудга келиши билан давом этади (кўрув нервининг толалари ўша ганглиоз ҳужайралардан бошланади). Кўрув нервидаги ҳаракат потенциалларини 1927 йилда Э. Эдриан ва Б. Метьюс денгиз илон балиғи устидаги тажрибаларда биринчи марта қайд этишган. Тажриба учун денгиз илон балиғи танлаб олинганлигига сабаб шуки, унинг кўрув нерви озроқ бирмунча узун толалардан иборат. Еруғлик таъсир этмаганда — қоронғида ҳаракат потенциаллари келиб чиқмаслиги ёки камдан-кам рўй бериши тажрибада аниқланди. Кўзга ёруғлик туширилгач 0,1—0,5 секунддан кейин тез-тез импульс активлиги келиб чиқди, шу билан бирга дастлабки пайтда потенциаллар частотаси жуда юқори бўлди, кейин эса ёруғлик таъсири давом эттирилишигақарамай, потенциаллар частотаси камайди
(217-расм). Еруғлик таъсири тўхтагач, кўрув нервида яна қисқа муддатли импульслар частотаси вужудга келди.