Ҳазм йўлининг гормонлари. Юқорида қайд қилиб ўтилганидек, ҳазм органларининг фаолиятини нерв системасигина эмас, балки ҳазм йўлининг ҳархил қисмларидан чиқадиган ва локал аҳамиятга эга бўлган бир талай «маҳаллий» гормонлар ҳам бошқаради. Бу гормонларга: гастрит, энтерогастрин, энтврогастрон, секретин, панкреозимин, холецистокинин, энтерокринин, вилликинин киради.
Томирлар системасига таъсир этувчи гормонлар. Юқорида тасвир этилган адреналин, норадреналии, гипофиз антидиуретик гормони (вазопрессин) дан ташқари, бошқа бир қанча биологик актив моддалар ҳам артериал босимни ўзгарта олади. Уларга бўйракнинг юкстагломеруляр аппаратидан ишланиб чиқадиган ренин киради; бу гормон плазма гипертензииогенини гипертензинга айлантиради, гипертензин эса артериолаларнинг силлиқ мускулларини қисқартиради.
Бир қанча ҳайвонларнииг жағ ости бези, ўпкаси ва меъда ости безидаи калликреин деган актив модда ажратиб олинган эди, бу модда қон плазмасидаги глобулин фракцияларидан бирини парчалайди, натижада каллидин гормони ҳосил бўлади, каллидин эса силлиқ мускулларни бўшаштириб, артериал босимни камайтиради ва бу жиҳатдан норадреналин антагонисти ҳисобланади.
Кўп ҳужайраларда ҳосил бўладиган брадикинин полипептиди ҳам томирларни кенгайтиради. Брадикинин терида иссиқлик таъсирида ҳосил бўлиб, бадан исиганда томирларни кенгайтирувчи факторлардан бири ҳисобланади. Брадикинин қон томирларни кенгайтириш билангиқа қолмай, оғриқ рецепторларининг таъсирловчиси бўлиб, оғриқ сезгисини вужудга келтиради деб фараз қилишади. Гистамин ҳам шунга ўхшаш таъсир этади. Терида ҳархил таъсиротлардан кейин, жумладаи огриқ таъсирида, меъдада овқат ҳазм қилиш вақтида ва мускулларда улар ишлаганда гистамин хосил булади . Карбонат кислота , сут кислота фосфат кислота ва метаболизмнинг бошқа маҳсулотлари билан бир қаторда гистамин ҳосил бўлиши ишлаётган мускуллардаги артериола ва капиллярларнинг кенгайиш сабабларидан бири бўлиб, уларнннг зўр бсриб қон билан таъминланишини таъминлайди.
Гистамин оғриқ рецепторларига таъсир этганда, брадикинин каби, оғриқ ва қичиниш сезгисининг пайдо бўлишида иштирок этади. Гистамин капиллярлар деворининг ўтказувчаилигини ошириб, плазмадаги сув ва оқсилларнинг тўқимага чиқишига (транссудацияга) ёрдам беради.
Артериолаларни торайтирувчи ва яртериал босимни оширувчи моддаларга серотонин (5-гидроокситриптамин) киради. У нерв тўқимасида, ичакда, эпифизда, ретикуло-эндотелий ҳужайраларида, қон пластинкаларида ҳосил бўлади.
Серотонин адреналин каби тенг миқёсда таъсир кўрсатади. Марказий нерв системасида нерв импульсларининг ўтишида серотонин иштирок этади, деган фикр билдирилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |