Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Буйрак усти безлари хромаффин тўқимаси ички секреция



Download 13,93 Mb.
bet225/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   493
Bog'liq
fizi

Буйрак усти безлари хромаффин тўқимаси ички секреция
функциясининг нерв системаси томонидан бошқарилиши
(нерв регуляцияси)
Буйрак усти безларига иннервация берадиган қорин нерви таъсирланса— адреналин секрецияси кучайишини, бу нерв қирқиб қўйилганда эса адреналин секрецияси камайишини 1910 йилда М. Н. Чебонсаров кўрсатиб берган. Бундан англашиладики, буйрак усти безларининг хромаффин тўқимасидан гормон чиқишини нерв системаси қорин нерви таркибидаги симпатик нерв толалари орқали бошқаради.
Буйрак усти безлари хромаффин тўқимасининг ички секреция функциясини бошқарувчи марказ олий вегетатив марказлар жойлашган гипоталамусдадир. Тажрибада гипоталамусга таъсир этилганда қондаги катехоламинлар миқдори ортиб кетади.
Буйрак усти безларининг секретор нервлари таъсирланганда адреналин чиқиши ҳам, норадреналин чиқиши ҳам кучаяди. Адреналин дастлаб норадреналинга нисбатан бир мунча ортиқ чиқади, лекин таъсирот давом этаверса, бора-бора адреналин чиқиши камайиб, норадреналин кўпроқ чиқади. Буйрак усти безларининг иши узоқ вақт кучайтирилса, улар гормонни адреналинга қадар тобора кам синтез қилиб, оралиқ модда — норадреналинни тобора кўи чиқаради.
Организмда моддалар алмашинувини кучайтирадиган актив фаолият билан ўтувчи ҳамма ҳолатларда, масалан, эмоционал қўзғалиш, жисмоний иш бажариш, организмнинг совуши ва шунга ўхшаш ҳолатларда буйрак усти безлари адреналинни кўпроқ чиқаради.
Эмоционал қўзгалишда буйрак усти безларидан адреналин кўп чиқишини У. Кеннон аниқлаган. Вовиллаётган итни кўрган мушукнинг буйрак усти безлари веналаридаги қонда адреналин кўпайганини У. Кеннон кузатган.
Адреналин секрециясининг ортиши одамнинг эмоционал ҳолатларида рўй берадиган бир қанча физиологик ўзгаришлар механизмини тушунтириб беради. Масалан, студентлар имтиҳон топшираётган вақтда, спортчилар старт олдидан мусобақа бошланиш сигналини кутиб турганда қондаги глюкозанинг кўпайиши ва сийдик билан кўплаб чиқиши буйрак усти безларидан адреналиннинг кўп чиқиш натижасидир. Бу факт адреналин секрециясига бош мия марказларининг таъсир этишидан гувоҳлик беради.
Қонда глюкозанинг камайиб кетиши буйрак усти безларидан адреналин чиқишини кучайтиради. Масалан, ҳайвон организмига инсулин юбориб гипогликемия вужудга келтирилса, адреналин секрецияси кучаяди, натижада жигардаги гликоген сафарбар этилиб, қондаги глюкоза кўпаяди.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish