Одамнинг балоғатга етиши
Одамиинг балоғатга етиш процессини беш стадия (босҳич) га бўлиш мумкин: болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, балоғатга етганлик ва жинсий функцияларнинг сўниши.
Болалик стадияси ўгил болаларда ўрта ҳисоб билан 10 ёшгача, қиз болаларда эса 8 ёшгача давом этади. Бу босҳичда болаларнинг мояк (уруғдон) ларидаги уруғ хосил қилувчи найчалар кам буралган, фақат бир қават кам дифференциялашган герминатив эпителийга эга; интерстициал тўқима кам ривожланган бўлади. Қиз болаларнинг тухумдонларида эмбрионал ҳаёт, даврида ҳосил бўлган примордиал (яъни бирламчи) фолликуллар жуда секин ўсади. Қобиқли фоллйкуллар кам; грааф пуфакчалари йўқ. Уғил ва қиз болалар сийдигида андрогенлар билан эстроген гормонлар жуда оз ва бир хил миқдорда бўлади, бу гормонлар буйрак усти безларининг асосан пўстлоғида ҳосил бўлади.
Ўсмирлик стадияси ўғил болаларнинг 10—14 ёшига ва қиз болаларнинг 9—19 ёшига тўғри келади. Бу даврда ўгил болаларнинг уруғ ҳосил қилувчи найчалари тез ривожланади, кўп буралган ва икки ҳисса кенгроқ бўлади. Улардаги эпителий қаватлари кўпаяди сперматозоидлар билан бирга сперматоцитлар (яъни сперматозоидларни бевосита ҳосил қилувчи ҳўжайралар) пайдо бўлади. Моякларнинг интерстициал тўқимаси ўсиб кетади. Қиз болаларнинг тухумдонларида фолликуллар тез ўсади ва қобиқли фолликуллар кўпайиб қолади: кўпроқ грааф пуфакчалари пайдо бўлади. Грааф пуфакчаларифолликулларда ёпишқоқ фолликуляр суюқлиқ йиғилиши натижасида ҳосил, бўлади, бу суюқлиқ фолликулларнинг донадор қавати (stria granulosum ) ни ҳосил килувчи эпителий билан ўралиб туради. Тухум ҳужайра ва уни ўраб турувчи. эпителий ҳужайраларидан пуфакча марказига қараган конуссимон бўртиқ ҳосил бўлади. Бу стадияда сийдикдаги андрогенлар билан эстрогенлар миқдори ортади; ўғил болалар сийдигида андрогенлар, қиз болалар сийдигида эса эстрогенлар кўпроқ бўлади.
Успиринлик стадияси (ўғил болаларнинг 14—18 ёши, қиз болаларнинг 13—16 ёши)-ташқи кўринишда иккиламчи жинсий белгиларнинг тез ривожланиши билан таърифланади. Бу босқичда йигитларда жинсий алоқа қилиш, сўнгра эякуляция қилиш (уруғ отиш) ва, ниҳоят, уруглантира олиш қобилиятлари кетма-кет пайдо бўлади. Қизлар қони ва сийдигидаги эстрогенлар миқдори аввалига ноаниқ вақтда, кейинроқ эса етук аёлларнинг жинсий цикл муддатларига тахминан мос келадиган муддатларда вақт-ваки билан ўзгариб туради. Сийдик ва қондаги эстрогенлар миқдорининг бундай ўзгариб туриши ички секрсция безларининг аёл организмига хос бўлган ва аёл жинсий циклини таъминлайдиган даврий фаолияти бошланганидан гувоҳлик бсради. Эндокрин безларнинг даврий фаолияти бошлангандан тахминан 1/2 йил кейин сийдикдаги эстро-генлар миқдорининг навбатдаги кўтарилишларидан бирида биринчи овуляция рўй беради, яъни кўпроқ етилган Грааф пуфакчаси ёрилиб, ичидан тухум ҳужайра чиқади, шундан бир нсча кун кейин эса қиз биринчи марта ҳайз кўради. Қейинги бир неча ой мобайнида жинсий цикллар ҳали мунтазам бўлмайди, баъзан овуляциясиз ўтади, яъни ҳайз кўришдан олдин Грааф пуфакчаси ёрилмайди. Жинсий циклар етарлича мунтазам қайтарилиб кўпинча овуляция билан ўтгандагина қиз балоғатга етган, бўлади.
Қариликда — аёллар одатда 45—50 ёшга тўлгандан кейин, эркаклар 60 ёшдан ошгач (баъзап янада кечроқ) секин-аста климактерий бошланади, яъни жинсий функциялар секин-аста йўқолади. Аёлларда жинсий цикллар тобора номунтазам бўлиб, кўпинча овуляциясиз ўта бошлайди, сўнгра эса тўхтаб қолади; шу билан бирга ҳайз кўриш ҳам тўхтайди (қарилик аменореяси). Тухумдонлардаги фолликуллар бутунлай йўқолади. Эркакларда аввал сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги ва шу билан бирга уруғлантириш қобилияти йўқолади, сўнгра эякуляция қилиш қобилияти ва, ниҳоят, жинсий алоқа қилиш қобилияти йўқолади. Моякларнинг уруғ ҳосил қилувчи найчалари билан интерстициал тўқимаси ва простата бези атрофияланади. Юқорида келтирилган муддатлар иқлим, турмуш кечириш йўсини, бошдан кечирилган касалликлар ва бошқаларга қараб, ҳар кимда ҳар хил ўзгариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |