Жинсий безлар гормонларининг ҳосил бўладиган жойи
Эркак ҳайвонларнинг уруғ тизимчалари боғлаб қўйилса, уруғдонларнинг уруғ ҳосил қилувчи найчалари дегенерацияланиб, қўшувчи тўқима билаи алмашинади, улар орасидаги интерстициал тўқима ҳужайраларининг тўпламлари дегенерацияланмай, ўсиб ҳам кетади. Айни вақтда эркак ҳайвонлар иккиламчи жинсий белгиларини сақлаб қолади. Шу тажрибаларга асосан, эркак жинсий гормони тестостерон, сўнги текширишларга биноан эстроген ҳам интерстицинал тўқимада ҳосил — бўлади, деб ҳисоблашади. Уруғдоннинг интерстициал тўқимасини шу сабабдан пубертат без (грекча puberto — эркаклик, етилиш) деб аташади. Баъзи маълумотларга қараганда уруғ ҳосил қилувчи найчаларнинг энителийлари ҳам андрогенлар ҳосил бўлишида қатнашади, улар ичида активроғи юқорида айтиб ўтилган тестостерондир.
Тухумдонларда жинсий гормонлар — эстрогенлар (эстрон, эстриол, эстрадиол) фолликуллар билан грааф пуфакчаларининг донадор қавати (stratum granulosum ) да, шунингдек уларнинг ички қавати ( theca interna) да ҳосил бўлади. Тухумдон структураларида андрогенлар ҳам ҳосил бўлади.
Нишонли атомлар билан қилинган тажрибалариинг кўрсатишича, уруғдонларда ва тухумдонларда жинсий гормонлар холестериндан ва буйрак усти безлари пўстлогида ҳосил бўлувчи дезоксикортикостерондан вужудга келади.
Грааф пуфакчаси ёрилиб, ичидаги тухум ҳужайра чиққач ўрнида тухумдон сариқ таналари ривожланади, шу сариқ таналарда ҳомиладорликнинг нормал боришини таъминловчи гормон ҳосил бўлади, бу гормон прогестерон деб аталган.
Жинсий безлар фаолиятининг бошқарилиши
Жинсий безлар фаолиятини нерв системаси, гипофиз, шунингдек эпифиз гормонлари бошқаради.
Бошқа ички секреция безлари каби, тухумдонлар ҳам эфферент ва афферент нервларга бой. Аммо тухумдонлар функциясининг рефлекс йўли билан бошқарилиши кам ўрганилган.
Маълумки жинсий циклнинг нормал боришида марказий нерв системаси катта роль ўйнайди. Қаттиқ хаяжонланиш — қўрқув, оғир мусибат жинсий циклнинг нормал боришини буза олади, уни ҳатто бир қадар узоқ тўхтатиб қўя олади (эмоционал аменорея).
Нерв системаси гипофиз ички секрециясини рефлекс йўли билан ўзгартиш орқали жинсий безлар функциясини бошқариши аниқланган. Қуйидаги фактлар шуни кўрсатади. Қуёнда жинсий акт гипофиз гормонлари секрециясини рефлекс йўли билан кучайтириш орқали овуляция процессига (тухум ҳужайранинг Грааф пуфакчасидан чиқишига) туртки (стимул) беради. Баъзи қушларда овуляция ёругликдан стимул олади, бу ҳам гипофиз функциясининг кучайишига боғлиқ.
Жинсий безлар фаолиятининг бошқарилишида гипофизнинг олдинги бўлагидан чиқадиган гонадотроп гормонлариинг аҳамияти катта .
Усаётган организмга гонадотроп гормонлар юбориш жинсий без-ларнинг эндокрин функциясига стимул беради, шу туфайли жинсий аппарат ва иккиламчи жинсий белгиларнинг ривожланиши тезлашади ва кучаяди.
Гипофиз олдинги бўлагидан учта гонадотроп гормон: фолликулни стимулловчи, лютеинлаштирувчи ва пролактин чиқади. Фолликулни стимулловчи гормон урғочи ҳайвон тухумдонида фолликулнинг ривожланишини ва Грааф пуфакчасига айланишини, эркак ҳайвонда эса уруғдондаги сперматоген найчалар (tubelae seminiferae) ривожланишини, спер-матогенез (сперматозоидлар ҳосил бўлиши)ни, шунингдек простата безининг ривожланишини тезлаштиради. Лютеинлаштирувчи гормон уруғдонлар билан тухумдонлардаги ички секреция элементларининг ривожланишига туртки беради ва шу билан жинсий гормонлар (андрогенлар)нинг ҳосил бўлишини тезлаштиради. Тухумдонда овуляциянинг рўй бериши ва ёрилган грааф пуфакчаси ўрнида сариқ тана ҳосил бўлиши лютеинлаштирувчи гормонга боғлиқ. Сариқ тана прогестерон гормонини ишлаб чиқаради. Гипофизнинг лютеотроп гормони, ёки пролактин сариқ танада прогестерон ҳосил бўлишига ва лактацияга туртки беради.
Гонадотроп гормонлар вояга (балоғатга) етишда катта аҳамиятга эга. Вояга етмаган ҳайвонларнинг гипофизи олиб ташлангач жинсий безларнинг ривожланиши секинлашади ва тугалланмай қолади. Шунингдек жинсий аппарат, жинсий олат, простата бези, қин, бачадон, тухум йўлларининг ривожланиши ҳам тугалланмай қолади. Уруғдонлар (мояклар) да сперматозоидлар ҳосил бўлмайди, тухумдонларда эса фолликуллар етилмайди ва грааф пуфакчаларига айланмайди.
Вояга етган ҳайвонларнинг гипофизи олиб ташланса, уруғдонларидаги уруғ ҳосил қилувчи найчалар билан интерстициал (пубертат) тўқима атрофияси рўй беради, грааф пуфакчалари ва сариқ таналар йўқолади, тухумдонлардаги фолликуллар атрофияси кузатилади. Шундай ҳайвонларга гипофиз кўчириб ўтқазилса, жинсий бсзларнинг нормал ҳолати тикланади.
Эпифиз гормони — мелатонин жинсий безларнинг ривожланишини ва активлигини сусайтириб, гипофизга нисбатан қарама-қарши таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |