Буйракларни олиб ташлаш оқибатлари ва сунъий буйрак
Ҳайвонларнинг иккала буйраги олиб ташлангач ёки одамда сийдик ҳосил бўлиши ва чиқиши бузилганда уремия ҳолати авж олади: бемор тобора қувватдан кетади, нафас олиши бузилади, ҳушдан кетади ва 6—7 кундан кейин ўлиб қолади, уремиянинг асосий сабаби шуки, оқсиллар алмашинувида ҳосил бўладиган моддалар организмдан чиқиб кетмай, унда йиғилиб қолади. Жумладан, одам қонидаги мочевина миқдори нормада қарийб 30% бўлса, уремияда баъзан 900 мг% га етади.
Буйраклардан бири олиб ташланганда иккинчисига зўр келади ва сийдикнинг миқдори билан таркиби ўзгармайди.
Буйраклар функцияси кескин даражада бузилганда, организмда тўпланиб уни заҳарлайдиган азотли ташландиларии чиқариб юбо-риш учун, буйраклар ўрнига вақтинча циркуляциядаги қондан турли моддаларни диализлайдиган асбоб 1943 йилдан буён ишлатилмоқда. Сунъий буйрак деб аталадиган бу асбоб спирал шаклида ўралган ингичка целлофан найчадан иборат бўлиб, ярим ўтказувчан мембрана ҳисобланади. Бу найча 37° гача иситилган изотоник туз эритмаси ўтиб
105-расм. Колфнинг беморга уланган суний буйрак схемаси(А.Я.Пителдан)
турадиган резервуарга солиб қўйилади. Бири артерияга, иккинчиси венага киритиладиган канюля целлофан найчага уланган. Целлофан найчадан ўтувчи қонда эриган бир қанча моддалар целлофан мембранани ташқаридан ювиб турувчи туз эритмасига диффузияланиб ўтади.
Целлофан мембрана орқали қонни диализ қилиш (гемодиализ) учун сунъий буйракнинг бошқа конструкциялари ҳам бор (105-расм). Бу мембрана сатҳи катта бўлганда одам қонидан соатига 6 дан 16 г гача мочевинани шундай усул билан чиқариб юбориш мумкин. Буйраклар функцияси бузилган беморларнинг ҳаёти шундай йўл билан бир неча йил сақлаб турилади. Бунда сунъий буйрак ёрдамида ҳафтасига 2—3 марта сунъий гемодиализ ўтказилади.
СИЙДИК ЧИҚАРИШ
Сийдикнинг қовуққа (сийдик пуфагига) тушиши
Буйракларда ҳосил бўладиган сийдик каналчалардан буйрак жомига тушади ва унинг косаларини (calices renalis) тўлдиради. Косалар тўлгач қисқариб, сийдикни уретерларга (сийдик йўлларига) сиқиб чиқаради, шу туфайли сийдик йўлларининг перистальтик қисқариши бошланади. Минутига 1—5 марта содир бўлувчи қисқариш тўлқинлари: сийдик йўлида секундига 2—3 см тезлик билан тарқалади. Организмдан ажратиб олиниб илиқ Рингер эритмасига солиб қўйилган сийдик йўлларида ҳам шундай қисқаришлар кузатилади: демак, перистальтик қисқаришлар сийдик йўли деворининг автоматиясига боғлиқ.
Сийдикнинг қовуққа тушишини кузатиш учун унга цистоскоп киритилади, бу — ёритувчи лампа ва махсус линза ҳамда ойналар билан жиҳозланган асбобдир. Цистоскоп қовуқнинг ички деворини ва сийдик йўллари тешигини кўришга имкон беради; сийдик билан чиқиб кетадиган бўёқ қонга юборилгач, сийдик йўлларида перистальтик қисқаришлар бошланиб, бўёқли сийдик қовуққа оз-оздан тушиб турганиь ўринади.
Сийдик йўллари қийшиқ йўл олганидан, уларнинг қовуққа кирган жойида ўзига хос клапан вужудга келади, бу эса сийдик йўлларига сийдик қайтиб чиқишига тўсқинлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |