Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Буйраклар функциясининг нерв системаси томонидан бошқарилиши



Download 13,93 Mb.
bet204/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   493
Bog'liq
fizi

Буйраклар функциясининг нерв системаси томонидан бошқарилиши.
Каналчалардаги реабсорбция ва секреция процессларига нерв систсмаси бевосита таъсир этишини кўрсатадиган баъзи фактлар борлигига қарамай уни тўла исботланган деб бўлмайди. Масалан, буйраклар симпатик иннервациядан маҳрум қилингач (десимпатизация) сийдик билан ош тузи кўпроқ чиқиб кетади. Л. А. Орбели лабораториясининг маълумотларига қараганда, адашган нервга таъсир этилса сийдикда ош тузи камаяди, n. vagus қирқиб қўйилганда эса сийдик билан ош тузи кўпроқ чиқиб кетади. Парасимпатик иннервация каналчалар реабсорбциясига таъсир этса эҳтимол.
Буйракларни иннервацияловчи симпатик нервларга таъсир этилганда буйрак томирлари тораяди. Буйрак томирларининг қайси жойи торайганига қараб, уларнинг торайиши диурезга турлича таъсир этади. Коптокчаларга қон келтираётган артериолалар торайса, улар (коптокчалар) даги фильтрацион босим пасаяди ва бирламчи сийдик фильтрацияси шунга яраша камаяди. Коптокчалардан чиқаётган артериолалар торайса, улардаги босим кўтарилади ва фильтрация камаймайди, балки аксинча ошади.
Буйрак томирларининг торайиши ёки кенгайиши натижасида, шунингдек гипофиз ва буйрак усти безлари ички секрециясининг ўзгариши туфайли буйраклар фаолияти рефлекс йўли билан ўзгаради. Жумладан, оғриқдаги анурия, яъни оғритувчи таъсиротда сийдик ҳосил бўлмай қолиши механизми шундай. Оғритувчи таъсиротларда гипоталамус марказлари гипофиздан антидиуретик гормон чиқишини кучайтиради, натижада диурез камаяди. Айни вақтда буйрак томирлари ҳам торайиб, диурезни камайтиради.
Юқорида кўрсатилганидек, оғритувчи таъсиротларда диурезнинг рефлекс йўли билан камайишини бўйинга ўтқазилган ва организмга ҳеч бир нерв билан боғланмаган буйракда ҳам кузатиш мумкин. Гипофиз олиб ташланса, оғритувчи таъсиротлар денервланган буйракдан сийдик чиқишини ўзгартмайди. Шу билан бирга, оғритувчи таъсиротлар нормал иннервацияланган буйракдан сийдик чиқишини гипофиз олиб ташланган тақдирда ҳам тўхтатаверади. Буйрак томирларига симпатик нервлар орқали импульслар келиши туфайли сийдик чиқиши тўхтаб қолади. Баъзи ички органлар таъсирланганда ҳам сийдик чиқиши рефлекс йўли билан ўзгаради. Масалан, сийдик йўли (уретер) сийдик тоши билан беркилиб қолганда шу буйракнинг ўзидангина эмас, балки қарама-қарши томондаги буйракдан ҳам сийдик чиқиши тўхтаб қолади.
Организмнинг бошқа функциялари сингари, диурез ҳам фақат шартсиз рефлекс йўли билан, пўстлоқ ости механизми орқали бошқарилиш билангина чекланиб қолмайди. Бу механизм олий марказга, яъни бош мия пўстлогига бўйсунади. Сийдик чиқишини бош мия пўстлоғи шартли рефлекс йўли билан бошқаради. Одамни гипноз қилиб ўтказилган тажрибаларда уни кўп сув ичдинг деб ишонтирилса, диурез кучайган. К. М. Биков тажрибаларида сийдик йўллари (уретерлар)га фистула қўйилган итлар меъдасига сув қуйилаётган вақтда най чалиб турилса, бу иш кўп марта такрорлангач най товушининг ўзи (меъдага сув киритилмасдан) диурезни кучайтирган. Гипофиз олиб ташлангач бу шартли рефлекс йўқолиб кетаверди.
Анурияни ҳам шартли рефлекс йўли билан юзага чиқариш мумкин. Итнинг орқа оёғига электр токи билан таъсир этиб оғритилса (бунда диурез рефлекс йўли билан камаяди), бу иш қўп марта такрорлангандан кейин, итни станокка боғлалшнинг ўзи ҳам (оғритувчи таъсирот бермасдан) диурезни камайтирган.
Бош мия ярим шарлари пўстлоғидан гипоталамус ва гипофизга келадитан импульслар буйракка шартли рефлекс йўли билан таъсир этиб, антидиуретик гормон чиқишини ўзгартиради.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish