Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Қон актив реакциясининг бошқарилишида буйракларнинг роли



Download 13,93 Mb.
bet202/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   493
Bog'liq
fizi

Қон актив реакциясининг бошқарилишида буйракларнинг роли. Водород ионлари концентрациясини доим бир даражада сақлаш ва организмда оксидланиш процесслари оқибатида ҳосил бўлувчи кислотали моддалар (модда алмашинувининг нордон маҳсулотлари) дан организмнинг халос бўлишида буйраклар фаолиятининг аҳамияти бор. Сийдик реакцияси қон реакциясига нисбатан унча тургун эмас: қондаги рН 7,36 га тенг бўлгани ҳолда, сийдикдаги рН 4,7 даи 6,5 гача.. Сийдик буйрак каналчаларидан ўтаётган вақтда реакцияси кислотали (нордон) бўлиб қолади. Сабаби шуки, натрий бикарбонатнинг рсабеорбция поғонаси фосфатникига қараганда анча юқори. Шунинг учун бирламчи сийдик каналчалардан ўтаётганда ўзидаги натрий бикарбонатнинг кўп қисмидан халос бўлади ва ундаги гидрофосфатлар кўпайиб, сийдик реакцияси кислотали (нордон) бўлиб қолади.
Гўштли таомлар ейилганда организмда турли кислоталар ҳосил бўлади, сийдик кўпроқ кислотали (нордон) бўлади, ишқорий ўсимлик таомлар ейилгаида эса, сийдик реакцияси ишқорий бўлиб қолади. Жисмоний иш вақтида ҳам сийдик кислотали бўлади. Бунда мускулларда кўп миқдорда сут кислота билан фосфат кислота ҳосил бўлиб, қонга ўтади, бу эса анча кислотали сийдикнинг чиқишига сабаб бўлади.
рН доимийлигининг буйраклар томонидан бошқарилиши қоннинг резерв ишқори камайганда (ацидоз) буйракларнинг NaH2PO4 ли, яъни нордон сийдик чиқаришига, алкалозда эса, аксинча, На2НР04 ли, яъни ишқорий сийдик чиқаришига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Қонда водород ионлари концентрациясини доим бир даражада сақлаш ва модда алмашинувинипг нордон маҳсулотларини нейтраллаш учун, буйракларда аммиак синтезланишининг катта аҳамияти бор. Аммиак сийдик билан ажралувчи кислота радикалларини боғлаб оладида, натрий ва калийнинг ўрнини олиб, учмайдиган кислоталарнинг аммоний тузларини ҳосил қилади. Бу эса, организмда натрий ва калий ионларининг тежалиб қолишига ёрдам беради.
Қоннинг ион таркибини бошқаришда буйракларнинг роли. Қондаги ва тўқима суюқлиғидаги натрий, калий, кальций, фосфор ва бошқа ионлар нисбатини доим бир хил сақлаб туришда ҳам буйракларниш катта аҳамияти бор. Бунда иккинчи тартибдаги бурама каналчалар муҳим роль ўйнайди. Қонда натрий ионлари даражаси ўзгарганда нефроннинг проксимал қисмлари — биринчи тартибдаги бурама каналчалар ва Генле қовузлоғида натрий реабсорбцияси кам ўзгаради. Нефроннинг дистал қисмлари — иккинчи тартибдаги бурама каналчаларда қон плазмасидаги ионлар таркибининг ўзгаришига қараб натрий реабсорбцияси анча ўзгаради. Қон плазмасида натрий етишмаганда нефроннинг дистал қисмларида натрийнинг факультатив деб аталувчи реабсорбцияси жуда ортиб кетади, калий реабсорбцияси эса шунга яраша камаяди. Натижада қондаги натрийнинг миқдори ошади, калий эса камаяди, шу туфайли натрий ва калий иоиларининг бузилган ўзаро нисбати нормаллашади. Қонда натрий ортиқча бўлганда бунинг акси рўй беради: иккинчи тартибдаги бурама каналчаларда натрий реабсорбцияси камаяди, калий реабсорбцияси эса ортади, шу туфайли натрий ва калий ионлари ўртасидаги нисбат нормаллашади.
Шундай қилиб, буйрак қондаги натрий ионлари миқдоринигина эмас, балки натрий ва калий ионлари орасидаги нисбатнинг доимийлигини ҳам бошқариб туради.
Натрий факультатив реабсорбциясининг интенсивлигини буйрак усти безлари пўстлоқ қисмининг гормонлари, жумладан, альдостерон бошқариб туради .
Буйракнинг чиқарув функцияси қондаги бошқа ионлар (калий, фосфор, хлор) миқдорини бошқариб туришда ҳам аҳамиятли.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish