Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


Терморегуляциянинг нерв механизми



Download 13,93 Mb.
bet188/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   493
Bog'liq
fizi

Терморегуляциянинг нерв механизми

Терморсгуляцияда марказий нерв системасининг аҳамияти иссиқлик уколи деган тажрибада аллақачон аниқланган эди. Қуён оралиқ миясниниг муайян қисмлари узун ингичка нина билан шикастлантирилса, гавда температураси анчагина (2,5°— 3°) кўтарилади. Терморегуляцияда марказий нерв системасининг ҳар хил қисмлари қандай роль ўйнаши мия сопи (мия стволи) ни ҳар хил босқичдан қирқиб қўйиб ўрганилган (99-расм). Гавда температурасининг доим бир даражада сақланишини таъминлайдиган кўп ва мураккаб вегетатив процессларни бошқарувчи нерв ҳужайралари, яъни терморегуляция марказларининг қаерда эканлиги шунга ўхшаш тажрибаларда аниқланган. Бош мия ярим шарлар пўстлоғи, тарғил тана ва кўрув дўмбоқларини олиб ташлаш иссиқлиқ чиқариш ва иссиқлиқ ҳосил қилишга таъсир этмаслиги тажрибаларда кўрсатиб берилгаи. Гипоталамус олиб ташланганда эса ҳайвон гавда тсмпературасини бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлиб, пойкилотерм бўлиб қолади.


Гипоталамусдаги терморегуляция 99-расм. Терморегуляциянингмарказларининг ўринини С. В. Ренсон нерв механизмини тушунтириб ва ҳамкорлари ўрганишган. Ренсон гипоталамуснинг турли қисмларини шикастлаб, иссиқлиқ ҳосил килиш ва иссиклик чикаришни бошкарувини ядросини топди. Иссиклик хосил килиш маркази гипоталамус ён ядроларининг каудал кисмида жойлашган.Хайвонларни миясининг шукисмини шикасласа улар совукка чидолмайдиган булибколади, уларни химявий термарегуляциялари ишламай қўяди, жумладан совуқда титрамайди. Физикавий терморегуляция (терлаш, нафаснинг кучайиши) ни гипоталамуснинг commissura anterior билан chiasma opticum орасидаги қисми, яъни иссиқлиқ чиқариш. маркази бошқаради. Бу марказ зарарланса, ҳайвон совуққа чидаш қобилиятидан маҳрум бўлмайди, лекин операциядан сўнг юқори температурада ҳайвон тез қизиб кетади, чунки физикавий терморегуляцияни ишга солувчи механизм зарарланган.
Бош мия ярим шарларини олиб ташлаш иссиқлиқ ҳосил қилиш ва чиқаришга гарчи айтарлик таъсир этмаса ҳам, иссиқлиқ алмашинувига бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлоғи таъсир этмайди, деб хулоса чиқариш нотўғри.
Ҳайвонлар устидаги тажрибалар ва одамларни кузатишлар иссиқлиқ ҳосил қилиш ва чиқаришнинг шартли рефлекс йўли билан ўзгара олишини кўрсатди. Ҳамма шартли рефлекслар каби, бу ўзгаришларни ҳам бош мия пўстлоғи амалга оширади.
Тери билан шиллиқ пардалардаги иссиқ ва совуқ рецепторларидан марказий нерв системасига келувчи нерв импульслари терморегуляция марказларининг ассоий таъсирловчиларидир. Гавда совуганда ёки исиганда унинг температураси шу импульслар туфайли рефлекс йўли билан бошқарилади.
Совуган ёки исиган қоннинг терморегуляция марказига бевосита таъсир этиши ҳам бир қадар роль ўйнайди. Орқа миянинг кўкрак сегментлари қирқилган, кейинги оёқлари шу сабабли сезмайдиган бўлиб қолган ҳайвоннинг бу оёқлари совуқ сувга солинганда бош мускуллари ва тананинг юқори қисмидаги мускуллар титратанлиги юқорида айтилган фактни исбот этади. Бу тажрибада ҳайвоннинг орқа оёқларини совутиш қон температурасини пасайтиради, шунинг натижасида иссиқлиқ ҳосил қилиш марказлари таъсирланади. Терморегуляция марказларига иссиқ ёки совуқнинг бевосита таъсир этишини кўрсатувчи далиллар итлар устидаги тажрибаларда олинган. Бу итларнинг миясига махсус найча шундай тиқиб қўйилганки, бу найча пўстлоқ остидаги ядроларга тегиб турган. Найчадан совуқ сув ўтказилса гавдада иссиқлиқ кўпроқ ҳосил бўлган, иссиқ сув ўтказилганда ҳайвоннинг температураси пасайган. Мияни қон билан таъминловчи а. carotis иситилганда ва совутилганда ҳам шундай натижа олиш мумкин.
Мия терморегуляция марказининг пастроғидан кесилса, организм совуганда оксидланиш процессларини кучайтириш қобилиятидан маҳрум бўлади. Химиявий терморегуляция марказидан периферияга борувчи йўллар зарарланганда ҳам бу қобилият йўқолади. Шу сабабли орқа мия бўйии қисмидан қирқиб қўйилгач организм ташқи муҳит температураси пасаяётганда гавда температурасини доим бир даражада сақлаш қобилиятидан деярли бутунлай маҳрум бўлади. Айни вақтда терлаш ва терининг қон томирлар диаметрини ўзгартиш йўли билан амалга ошириладиган физикавий терморегуляция ҳам барҳам топади. Бунинг сабаби шуки, томир ҳаракатлантирувчи ва тер ажратувчи нерв толалари орқа миянинг кўкрак ва бел сегментларидан бошланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish