ТЕРМОРЕГУЛЯЦИЯ
Гавда температураси ва изотермия
Одам ва олий ҳайвонларнинг гавда температураси ташқи муҳит температурасининг ўзгаришига қарамай доим деярли бир даражада туради. Гавда температурасининг бундай доимийлиги изотермия деб юритилади.
Изотермия фақат гомойотерм, ёки иссиқ қонли деб аталувчи ҳайвонларга хос. Гавда температураси ўзгарувчан бўлиб, ташқи муҳит тсмпсратурасидан оз фарқ қилувчи, яъни пойкилотерм, ёки совуқ қонли ҳайвонларда изотсрмия йўқ.
Изотермия онтогенез процессида аста-секин ривожланади. Янги туғилган болаларда гавда температурасини доим бир даражада сақлаб туриш қобилияти унча мукаммал ривожланмаган. Шунга кўра ташқи муҳит температураси катта ёшдаги одамларга таъсир этмайдиган даражада ўзгарганда бола организми совиб (гипотермия) ёки қизиб (гипертермия) кетиши мумкин. Худди шунингдек, мускуллар билан қилинадиган озгина иш, масалан, боланинг узоқ чинқириши билан боғлиқ бўлган мускуллар иши гавда температурасини ошириши мумкин. Чала туғилган болалар организми гавда температурасини доим бир даражада сақлаб туришга янада камроқ қодир: уларнинг гавда температураси ташқи муҳит температурасига кўпроқ боғлиқ.
Орган ва тўқималар температураси, шунингдек бутун организм температураси иссиқлиқ ҳосил бўлиш интенсивлигига ва иссиқлиқ йўқотиш миқдорига боғлиқ.
Бетўхтов рўй берувчи ва иссиқлиқ чиқиши билан давом этувчи экзотермик реакциялар оқибатида иссиқлиқ ҳосил бўлади. Бу реакциялар барча органлар ва тўқималарда рўй беради лекин интенсивлиги бир хил бўлмайди. Мускул тўқимаси, жигар, буйраклар каби актив иш бажарувчи тўқима ва органлар активлиги камроқ тўқима ва органлар (қўшувчи тўқима, суяк, тоғайлар) га қараганда кўпроқ иссиқлиқ чиқаради.
Орган ва тўқималарнинг иссиқлиқ йўқотиши уларнинг олган ўрнига кўпроқ боғлиқ: тери, скелет мускуллари сингари юзароқда ётган органлар совуқдан муҳофаза қилинган ички органларга қараганда кўпроқ иссиқлиқ чиқаради ва тезроқ совийди.
Турли органлар температурасининг турлича бўлиши юқорида айтилгандан аниқ кўриниб турибди. Гавданинг ичкарисида ётган ва кўп иссиқлиқ чиқарадиган жигар температураси одамда энг юқори (37,8—38°) тери температураси эса анча пастдир (баданнинг кийим билан беркилган жойларида 29,5—33,9°).
Бундан англашиладики, «гавда температураси» деган тушунча шартли тушунчадир, чунки гавданинг турли қисмларидаги температура бир-биридаи катта фарқ қилади. Энг йирик томирлардаги қон температураси бутун организмнинг ўртача температурасини ҳаммадан ях-широқ таърифлаб беради, чунки томирларда юрадиган қон актив тўқималарда исийди, уларни шу тариқа совутади ва терида совиб, уни айни вақтда иситади.
Одамнинг гавда температураси одатда қўлтиқдан ўлчаниб, шу асосда фикр юритилади. Соглом одамнинг қўлтиқдан ўлчанган температураси 36,5—36,9°. Клиникада кўпинча (асосан эмадиган болаларда) гавда температураси rectum-да аниқланади, бу ердаги температура қўлтиқдагидан анча юқори бўлиб, соглом одамда ўрта ҳисоб билан 37,2— 37,5° га тенг.
Гавда температураси доимий бўлмай, балки сутка давомида 0,5—0,7° га ўзгариб туради. Гавда температураси кечқурун соат 4-6 да энг юқори (максимал), эрталаб соат 3—4 да эса энг паст (минимал) бўлади. Гавда температурасининг бу ўзгариши яшаш шароитига боғлиқ: тинчлик ва уйқу гавда температурасини пасайтиради, мускуллар билан қилинадиган иш эса уни орттиради. Шу сабабли тунги сменаларда узоқ ишлайдиган ишчиларда температура юқорида айтилганнинг тескарисича ўзгариши мумкин.
Бутун организмда иссиқлик ҳосил бўлиши ва иссиқлиқ йўқотиш бир-бирига тенг бўлгандагина одамнинг гавда температураси доим бир даражада туриши мумкин. Бунга терморегуляциянинг физиологик механизмлари ёрдам беради. Умуман терморегуляцияни физикавий ва химиявий терморегуляцияга ажратиш расм бўлиб кетган.
Химиявий терморегуляция организмда иссиқлиқ ҳосил бўлишинн кучайтириш ёки сусайтириш, яъни организмда моддалар алмашинув интенсивлигини кучайтириш ва камайтириш йўли билан юзага чиқади. Физикавий терморегуляция гавдадан иссиқлиқ чиқиш интенсивлигини ўзгартириш йўли билан амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |