Физикавий терморегуляция Ташқи муҳит температураси кўтарилганда гавда температурасининг доим бир даражада сақланишида физикавий терморегуляция муҳим роль ўйнайди. Ташқи муҳит температураси гавда температурасига яқин ёки тенг бўлса, моддалар алмашинуви сусаядию, организмни қизиб кетишдан сақлай олмайди, чунки организмда анчагина иссиқлиқ барибир ҳосил бўлаверади. Бундай ҳолларда иссиқлиқни кўпроқ чиқариб юбориш йўли билан рўёбга чиқадиган физикавий терморегуляция изотермияни сақлашда асосий аҳамиятга эга бўлади. Организмда ҳосил бўладиган иссиқлиқ асосан иссиқлиқни нурлантириш (радиацион иссиқлиқ йўқотиш) ва иссиқ ўтказиш (конвекцион иссиқлиқ йўқотиш) йўли билан, яъни иссиқлиқни теридан бевосита ҳавога ёки терига тегиб турган буюмларга ўтказиш йўли билан чиқиб кетади. Катта ёшли одам тинч ётганда ташқарига бериладиган жами иссиқлиқнинг қарийб 70 процентини иссиқ ўтказиш (қарийб 15%) ва иссиқлиқнинг нурлантириш (55%) йўли билаи чиқариб юборади.
Одатдаги шароитда актив иш бажарилмаганда қарийб 27% иссиқлиқ тери ва ўпка юзасидан сув буғланиши йўли билан чиқиб кетади. Тер безлари орқали бир суткада қарийб 500 мл, ўпкадан эса қарийб 350 мл сув буғланишини ва 1 мл сувнинг буғланишига 0,58 ккал зарурлигини ҳисобга олсак, гавдадан сув буғланиб кетишига 500 ккал сарфланади. Гавдадан йўқоладиган иссиқлиқнинг 3 проценти нафасдан чиқадиган ҳавонинг исишига сарф бўлади, шунингдек ахлат ва сийдик билан чиқиб кетади.
Одамнинг кийими иссиқлиқ чиқиб кетишини камайтиришга хизмат қилади. Айни вақтда гавда билан кийим орасидаги ҳаракатсиз ҳаво қатлами иссиқлиқнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилади, чунки ҳаво иссиқлиқни яхши ўтказмайди. Кийим остидаги ҳаво температураси 30°га етади. Гавданинг очиқ жойлари иссиқлиқни йўқотади, чунки гавда юзасидаги ҳаво доим алмашиниб туради. Шу сабабли гавданинг очиқ жойларидаги тери температураси кийим билан беркилган жойлардаги тери температурасига нисбатан пастроқ бўлади.
Тери остидаги ёғ клетчаткаси ҳам иссиқлиқ йўқолишини анча камайтиради, чунки ёғнинг иссиқ ўтказувчанлиги кам.
Иссиқлиқ нурланишини ва иссиқлиқ ўтказилишини биргаликда кўздан кечириш мумкин, чунки улар ҳамиша параллел равишда ўзгаради ва бир факторга, яъни тери температураси билан ташқи муҳит температурасининг фарқига боглиқ бўлади. Тери температураси, демак, иссиқлиқ нурланишининг ҳам, иссиқлиқ ўтказилишининг ҳам интенсивлиги биринчидан, томирлардаги қон қайта тақсимланганда, иккинчидан циркуляциядаги қон миқдори ўзгарганда ўзгариши мумкин.
Ҳар хил томирлардаги қон қуйидагича қайта тақсимланади: совуқда терининг қон томирлари, асосан артериолалари тораяди ва корин бўшлиғидаги органларнинг томирларига кўпроқ қон ўтади. Терининг юза қаватлари озгина иссиқ қон олгани туфайли иссиқлиқни камроқ нурлантиради ва атрофидаги муҳитни кам иситади, натижада иссиқлиқ чиқиб кетиши камаяди. Оёқ-қўл териси қаттиқ совуганда артерия-вена анастомозлари очилиб, тери капиллярларига қон келишини камайтиради ва шу билан иссиқлиқ чиқиб кетишига тўсқинлик қилади.
Теварак-атрофдаги муҳит температураси юқори бўлса, тери томирлари кенгаяди, терига иссиқ қон кўпроқ келиб, унинг температурасини оширади, натижада иссиқлиқ нурланиши ҳам, иссиқлиқ ўтказилиши ҳам ортади.
Ташқи муҳит температураси кўтарилганда тўқималардаги сувнинг қонга ўтиши, шунингдек талоқ ва бошқа қон деполаридан қон айланиш системасига қўшимча миқдорда қон чиқиши туфайли циркуляциядаги қон миқдори кўпаяди. Совуқда қарама-қарши процесслар рўй бериши сабабли циркуляциядаги қон миқдори камаяди. Циркуляциядаги қон миқдори ортганда теридан ўтадиган қон миқдори ҳам кўпаяди, бу эса ташқи муҳитга теридан иссиқлиқ ўтишини кучайтиради.
Теварак-атрофдаги муҳит температураси кўтарилганда бадандан тер буғланиши гавда температурасини доим бир даражада сақлаш учун катта аҳамиятга эга. Юқори температурада организм шу йўл билан кўп иссиқлиқ чиқаради.
Гавда температурасини доим бир даражада сақлаш учун терлашнинг аҳамияти қуйидагича ҳисобдан яққол кўринади: тропикларда ташкимуҳит температураси 37° гача етади, яъни одамнинг гавда температурасига тенг бўлади. Бунинг маъноси шуки, тропикларда яшовчи одам организмда ҳосил бўлувчи иссиқлиқни нурлантириш ва ўтказиш йўли билан чиқара олмайди. Бу ҳолда сувни буглантириш иссиқлиқ чиқаришнинг бирдан-бир йўли бўлиб қолади. Бир суткада ўрта ҳисоб билан 2400—2800 ккал иссиқлиқ ҳосил бўлишини ва гавда юзасидан 1 г сув буғланганда 0,58 ккал иссиқлиқ сарфланишини билиб, шу шароитда одамнинг гавда температурасини доим бир даражада сақлаш учун 4,5 л сув буғланиши зарурлигини аниқлаймиз. Теварак-атрофдаги муҳит температураси юқори бўлганда мускуллари билан зўр бериб иш-лаётган одам айниқса кўп терлайди, чунки бунда организмда иссиқлиқ кўп ҳосил бўлади. Иссиқ цех ишчилари жуда оғир иш бажарганда бир кунда 12 литргача тер чиқиши мумкин.
Сувнинг буғланиши ҳавонинг нисбий намлигига боғлиқ; сув буғлари билан тўйинган ҳавода сув буғлана олмайди. Шу сабабли атмосфера намлиги кўп бўлган шароитда юқори температура организмга атмосфера намлиги кам бўлган шароитдагига нисбатан оғирроқ таъсир этади. Сув буғлари билан тўйинган ҳавода, масалан, ҳаммомда тер кўп чиқади-ю, буғланмайди ва теридан оқиб тушади. Бундай терлаш иссиқликни чиқаришга ёрдам бермайди, тернинг бадандан буғ-ланувчи қисми иссиқлиқ чиқариш учун аҳамиятли (тернинг шу қисми «эффектив терлашни» ташкил этади).
Ҳавони ўтказмайдиган, тернинг буғланишига тўсқинлик қиладиган (чармдан, резинадан тикилган) кийим ҳам ноқулай: кийим билан гавда орасидаги ҳаво сув буглари билан тез тўйиниб, тернинг яна буғланиши тўхтаб қолади.
Гавда температурасини доим бир даражада сақлашда бадандан сув буғланишининг аҳамиятини шундан ҳам кўриш мумкин; ҳаво нам бўлса, одам унча юқори бўлмаган (32°)температурада ҳам ўзини ёмон ҳис қилади. Бутунлай қуруқ ҳавода одам 50—55° температурада 2—3 соатгача айтарли қизиб кетмай тура олади.
Сувнинг маълум қисми нафасдан чиқадиган ҳавони тўйинтирувчи буғ шаклида ўпкадан буғланиб кетади. Модомики шундай экан, нафас олиш ҳам гавда температурасини доим бир даражада сақлашда иштирок этади. Совуқда нафас маркази рефлекс йўли билан тормозланади, одам сийрак нафас олади, ташқи муҳит температураси юқори бўлганда эса, аксинча, нафас маркази қўзғалади.
Ю қорида баён қилинганлардан англашиладики, бир томондан, модда алмашинув интенсивлигини бошқарувчи механизмлар ва модда алмашинувига қараб иссиқлиқ ҳосил бўлиши (химиявий терморегуля-ция), иккинчи томондан, терининг қон билан таъминланишини, терлаш-ни ва нафас олишни бошқарувчи механизмлар (физикавий терморе-гуляция) биргалашиб таъсир этиб, гавда тсмпературасини
бошқаради.