Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров


МЕЪДАДА ОВҚАТ ҲАЗМ БУЛИШИ



Download 13,93 Mb.
bet126/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   493
Bog'liq
fizi

МЕЪДАДА ОВҚАТ ҲАЗМ БУЛИШИ
Овқат меъдага тушгач унда бир неча соат туриб, аста-секин ичакка ўтабошлайди. Меъда «овқат депоси» функциясини ўтайди, у ейилган таомнинг катта ҳажмини сақлаб туради. Баъзи озиқ моддалар меъдада унинг безларидан чиқадиган шира таъсирида химиявий ўзгаришга ҳам учрайди.
Меъда безлари унинг туби (фундус), танаси (сорпис) ва пилорик қисми (рилорик)даги шиллиқ пардада жойлашган. Безларнинг йўллари шйллиқ парда бурмаларига майда тешикчалар шаклида очилади. Меъданинг фундал қисмидаги безлар асосий, қўшимча ва қопловчи ҳужайралардан ташкил топган. Қўшимча ҳужайралар мукоид секрет чиқаради; асосий ҳужайраларда меъда ширасининг ферментлари ҳосил бўлади (ҳайвон ўлгандан сўнг асосий ҳужайраларнинг тез ҳазм бўлиши шундан далолат беради); қопловчи ҳужайралар меъда ширасидаги хлорид кислотани чиқаради. Пилорик қисмидаги безлар фақат асосий ва қўшимча ҳужайралардан иборат бўлиб, қопловчи ҳужайралари йўқ (шунинг учун пилорик қисмдаги безлардан чиқадиган ширада хлорид кислота бўлмайди).
Меъда секрециясини текшириш методикаси
Меъда безларининг секретор фаолияти ҳақидаги кўпчилик маълумотлар итлар устида эксперимент ўтказиш йўли билан олинган. Одам ва итиинг меъда секрецияси механизми ўртасида унча катта фарқ йўқлиги кейинчалик одамларда ўтказилган кузатишларда маълум бўлди. Шу муносабат билан итларда ўтказилган экспериментлар одамдаги ҳазм процессини тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳайвонлар устидаги тажрибаларда меъдада овқат ҳазм бўлишини текшириш учун турли хирургик операциялар қилинади. Фистула ўрнатиш бу операцияларнинг энг оддийсидир. Бу операцияда қорин бўшлиги очилгач меъда деворини кесиб, ичига металл фистула найи (ғалтаксимон найча) киритилади ва чоклар билан маҳкамлаб қўйилади. Фистула найининг иккинчи учи қорин юзасига чиқарилади, най атрофидаги жароҳат эса тикилади. Жароҳат битиб кетгач фистула найи тешиги орқали меъда ширасини истаган пайтда олиш мумкин (тажрибадан бошқа вақтда пробка билан беркитиб қўйилади). Фистула найининг бўлиши овқатнинг нормал ҳазм бўлишини бузмайди, бундай ҳайвон йиллаб яшай олади.
Меъдага киритилган фистула найи орқали тоза меъда ширасини йиғиш секреция қандай бораётганини ўрганиш мумкин эмас, чунки меъдага тушувчи овқат ва сўлак халақит беради.
Б у методиканинг камчиликларини 1889 йили И. П. Павлов ва Е. О. Шумова-Симановская шу мақсадда қўшимча операция қилиб тугатишган: улар меъдага фистула ўрнатиш операциясига қизилўнгачни бўйиндан қирқиш операциясини қўшишган (75-расм). Эзофаготомия деб аталадиган бу операцияда қизилўнгач қирқиб қўйилгач, четлари теридаги жароҳатга тикиб қўйилади.
Эзофаготомиядан сўнг ҳайвон соатлаб овқат еса ҳам тўймайди, чунки ютилган овқат меъдага тушмай, қизилўнгачдаги тешик орқали ташқарига оқиб чиқади. Бундай ҳайвошга оғиздан овкат бериш шунинг учун ёлғондан овқатлантириш деб аталади. Эзофаготомия қилинган итга овқат ё фистула найи орқали меъдага киритиш ёки бўлмаса суюқ овқатни қизилўнгачнинг периферик қисмига юбориш йўли билан берилади.
Меъда фистуласи операциясига қизилўнгачни қирқиш операцияси қўшилганлиги оғиз бўшлиғи ва ҳалқумдан меъда безларига бўладиган рефлексларни ўрганиш имконини беради. Шу билан бирга бу операция методикаси нормал овқатланишда меъдага тушган овқат меъда безларига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишга имкон бермайди. Клеменсиевич—Гайденгайн усулида меъдача ажратилган ҳайвонлар устида тажриба қилиб, бу саволга бир қадар жавоб олиш мумкин. Бу авторлар таклиф қилган операцияда ит меъдасининг катта эгрилигидан бир парча ажратиб олиниб, ундан кичкина қопча ҳосил қилинади; унинг тешиги теридаги жароҳатга тикиб қўйилади. Меъда бутунлиги чоклар ёрдамида тикланади. Демак, операция натижасида иккита меъда ҳосил бўлади: бири — катта райган меъдада овқат одатдагидек ҳазм бўлади, иккинчиси — кичик, ёки ажратилган меъдачага овқат тушмайди.
Клеменсиевич—Гайденгайн усулида ажратилган меъдача катта меъдага овқат тушганидан бир неча вақт кейин меъда ширасини ажрата бошлайди. Бироқ, бу меъдачадан шира ажралиши меъда безларининг секрецияси нормал бораётганини акс этдирмайди. Бунинг сабаби шуки, меъдача ажратиш операциясида унга келадиган кўпчилик нерв толалари қирқилиб кетади, шунинг учун шира ажралишининг нерв тасирлари билан боғлиқ бўлган биринчи этапи тушиб қолади.
Клеменсиевич—Гайдснгайн усулида ажратилган мсъдачадан шира ажралиши овқат ейишдан 30—50 минут кейин бошланади, ҳолбуки фистула қўйиб эзофаготомия қилинган итда меъда марказий нерв системасига нервлар орқали боғланиб тургани учун ёлғондан овқатлантиришдан 5—10 минут кейин шира чиқара бошлайди.
И. П. Павлов меъдача ажратиш учун ўз усулини таклиф қилди. Бу усул меъдача иннервациясини сақлаб қолишга имкон беради, шунинг учун меъдачанинг секретор функциясини физиологик шароитга яқин шароитда кузатиш мумкин. Бу операцияда фундал қисмнинг бир бўлаги 76-расмда кўрсатилганидек қирқилади. Бунда меъда деворининг бир қисми, яъни сероз ва мускул пардаларининг бир қисми қирқилмайди, шиллиқ пардаси эса бутунлай кесилади. Қирқилган жоининг икки томонидаги мсъда шиллиқ пардасига чок солиб, катта меъданинг бутунлиги тикланади ва айрим кичик меъдача ҳосил қилинади; кичик меъдача тешиги теридаги жароҳатга тикилади. Меъда шиллиқ пардаси кесилган жойдаги ссроз ва мускул пардалар катта ва кичик мсъдада алоҳида тикилади. Меъда деворининг сероз ва мускул пардалари қирқилмай қолган жойида бу пардалар катта меъдани ажратилган меъдачага туташтирувчи кўприк ҳосил қилади. Ажратилган кичик меъдачани иннервацияловчи нерв толалари ўша кўприкдан ўтади (77-расм).
И . П. Павлов усулида ажратилган кичик меъдачадан шира худди катта меъдадаги каби ажралади. Ажратилган меъдачага овқат тушмаганлиги учун, унинг безларидан ажраладиган ширага ёт нарсалар аралашмайди, унинг таркибини сифат ва миқдор жиҳатдан текшириш мумкин.

Баъзан одам жароҳатланган ёки «қилтомоқ» бўлганда операция қилингач меъда фистуласи пайдо бўлади (68-расм). Тасодифан ўқ еб меъдаси тешилиб қолган (фистула ҳосил бўлган) овчидаги меъда секрециясини кузатиш натижаларини Бомон 1834 йилдаёқ тасвир этган эди. Чурранинг қисилиб қолиши сабабли кичкина меъдача ажралган кишилардаги меъда безлари секрецияси кейинчалик алоҳида кузатилган.


Одам меъдасидан шира чиқишини текшириш учун меъдага резина най — зонд киритилади. Текшириладиган кишига одатда синов ёки текширув нонуштаси берилади. Кўпинча Боас—Эвальд ноиуштаси (50 г оқ нон ва бир стакан илиқ сув) берилади. Меъда секрециясини текшириш мақсадида, одамга гўшт шўрваси ёки карам суви, алкоголь ёки кофеин эритмалари ҳам ичирилади. Овқатланишдан бироз вақт кейин меъда суюқлиғи зонд ёрдамида олинади ва химиявий йўл билан текширилади. Водород ионларининг актив реакциясини сезувчи датчикли зондни татбиқ этиш янги усул ҳисобланади.

Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish