Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

5.1.5. Селектив эриш 
Селектив эриш (селектив-танланиб эриш) структура компонентларининг 
электрокимёвий табиати бўйича кескин фарқ қиладиган кўп фазали 
конструкцион материалларга хосдир. Сиртларнинг эквипотенциал ҳолатида 
конструкцион материаллардаги турли фазавий ташкил этувчиларнинг эриш 
тезлиги (потенциалнинг бир хил қийматларида) бир неча мартадан (бир хил 
эриш характерида масалан, актив эриш) бир неча катталик тартибигача фарқ 
қилиши мумкин (агарда ташкил этувчилардан бири актив, иккинчиси—пассив 
ҳолатда бўлса).
Селектив эришда материал фазавий ташкил этувчиларидан бирининг 
кучли эриши оқибатида турли шаклда ва турли чуқурликда ҳосил бўладиган 
бўшлиқлар туфайли конструкция ўзининг функционал хоссаларини йўқотади. 
Селектив эриш мис асосидаги қотишмаларда учрайди, бу жараён — 
жезни “рухсизлантириш” ҳодисаси номи билан маълум. Fe
3
Al қотишмаси-
нинг селектив эришида унинг сиртида коррозион яраларга ўхшаш 
емирилишларни яққол кузатиш мумкин. Зангламайдиган пўлат учун кучли 
оксидловчи муҳитлардаги ККнинг ривожланиши структуравий-танлаб 
эришнинг хусусий ҳоли ҳисобланади. Бунда қуйидаги ҳоллар кузатилиши 
мумкин: 

доналар чегарасида ажраладиган карбид фазаларнинг устунлик билан 
эриши;

марганец сулфиди аралашмасининг устунлик билан эриши туфайли 
питтингларнинг ҳосил бўлиши; 

структурасидаги калций сулфиди ажралиши билан боғлиқ бўлган 
углеродли ва кам легирланган пўлатларнинг сиртида ярали коррозиянинг 
ривожланиши; 
5.1.6. Контакт коррозияси. 
Контакт коррозияси икки ва ундан ортиқ турли металларнинг ўзаро 
бириккан (контактда бўлган) жойларида вужудга келади. Коррозиянинг бу 
тури турли электрокимёвий табиатга эга бўлган металлар (масалан углеродли 
пўлат – зангламайдиган пўлат, углеродли пўлат – алюминий ёки унинг 
қотишмаси ва б. системалар) контактида электролит эритмалари муҳитида 
ривожланади. Контакт коррозияси бир хил металлдан тайёрланган конструк-
цияларнинг ковшарланган ёки пайвандланган жойларида ҳам пайдо бўлади. 
Бундай коррозия бир хил русумли металлдан тайёрланган, бироқ шу металл 
доирасида хоссалари кескин фарқ қиладиган деталларнинг контактида ҳам 
кузатилади. Металл электрокимёвий характеристикаларининг ўзгаришига 
олиб келадиган механик кучланишлар ҳам бир хил металлдан тайёрланиб, 
турлича механик ишлов берилган деталларнинг бирикишида контакт 


115 
коррозиясига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, мураккаб металл 
объектларга конструкцион нуқтаи назардан нотўғри жило берилганда ҳам 
контакт коррозияси туфайли улар муддатидан олдин ишдан чиқиши мумкин. 
Контакт коррозиясида системанинг иккала ташкил этувчилари сиртида 
ҳам йиғинди анод ва катод қутбланиш эгриликларининг кесишиш нуқтаси 
билан аниқланадиган муроса потенциали вужудга келади. Бу потенциалда 
системадаги иккала ташкил этувчининг эриш тезлиги, ҳар бир ташкил 
этувчининг айнан бир эритмадаги алоҳида эриш тезликларидан фарқ қилади. 
Агарда электролит эритмаси чексиз электр ўтказувчанликка эга бўлганда 
эди, сиртнинг эквипотенциаллиги исталганча узоқ масофага тарқалар эди. 
Эксплуатацион муҳит чекли электр ўтказувчанликка эга бўлган реал 
шароитларда эса эквипотенциаллик биметалл система сиртнинг бевосита 
контакт жойлари яқинидаги маълум бир қисмидагина кузатилади. Контакт 
жойидан узоқлашган сари системани ташкил этувчи ҳар бир металлнинг 
потенциали компромисс потенциалдан шунча кўпроқ фарқ қилиб, ўзининг 
хусусий қийматига яқинлаша боради. Муҳитнинг электр ўтказувчанлиги 
қанчалик юқори бўлса эквипотенциаллик зонаси шунчалик чўзилган бўлади. 
Бундай ҳолат заиф электр ўтказувчанликкаэга бўлган муҳитда омик 
қаршиликнинг йўқолиши – IR четлашишлар мавжудлиги билан изоҳланади.
Электрокимёвий табиати турлича бўлган металлар контактида 
потенциали манфийроқ бўлган металл анод ва потенциали янада мусбатроқ 
бўлгани — катод вазифасини бажаради. Система эгаллаган потенциалга 
боғлиқ ҳолда катоднинг эриш тезлиги айнан шу эритмадаги унинг хусусий 
тезлигидан катта, кичик ёки унга тенг бўлиши мумкин. 
Аноднинг эриш тезлиги биринчи навбатда анод ва катод орасидаги 
потенциаллар фарқига боғлиқ, бироқ кислороднинг ионизация жараёни, анод 
эриши маҳсулотларининг иккиламчи ўтириши ва б. ҳам унга сезиларли таъсир 
қилиши мумкин. Бир хил металлнинг электрод потенциали унинг таркиби, 
температураси, аэрация шароити ва муҳитнинг бошқа характеристикаларига 
боғлиқ бўлганлигидан компромисс потенциалининг қиймати ҳам нафақат 
ташкил этувчи металларнинг табиати, балки муҳитнинг характеристикалари 
орқали ҳам аниқланади. 
Контакт коррозиясининг амалдаги ҳодисаларидан бири
дифференциал 
аэрация жуфтлиги
нинг ҳосил бўлишидир. Бир хил металлдан тайёрланган 
металл конструкциянинг турли қисмларида катод жараёни тезлигининг 
турлича бўлиши оқибатида эркин коррозиянинг ҳар хил потенциали ҳосил 
бўлганда дифференциал аэрация жуфтлиги юзага келади. Бу турдаги коррозия 
катод реакциялари асосий деполяризатор – кислород етиб келиши диффузион 
чекланган шароитларда кечадиган, яъни ер ости иншоотларида кузатилади. 
Кислород концентрациясидаги фарқ одатда иншоотларнинг турлича 
хоссаларга эга бўлган тупроқларда ётиши билан билан боғлиқдир.


116 
Контакт коррозиясининг яна бир ҳоли бир хилдаги катод реакцияларида 
металл конструкциясининг турли қисмларида турлича эркин коррозия 
потенциалининг, анод реакцияси қонуниятларининг ўзгариши туфайли амалга 
ошганида кузатилади. Бу ўзгариш металлнинг турли таркибли муҳит билан 
контактда бўлганлиги оқибатидир. Бундай ҳолат кўпинча таркиби ва 
кислоталилиги турлича бўлган тупроқларда узоқ масофаларга чўзилиб ётувчи 
кувурларнинг ер ости коррозиясида кузатилади.
Ўхшаш ҳолат иссиқлик узатиш тизими қувурларини ишлатишда ҳам жуда 
кўп учрайди. Бунда коррозия иссиқлик узатиш ва ўтказиш шароитларида 
кечади, потенциалнинг ўзгариши ҳароратнинг таъсири туфайли бўлади. Кўп 
ҳолларда таъсир шу қадар кучли бўладики, металл конструкцияси сиртининг 
баъзи қисмларида потенциалнинг пассив, бошқа кисмларида – актив соҳаси 
тўғри келиши мумкин. Коррозиянинг кўриб чиқиган бу тури ишлаб 
чиқаришнинг жуда кўп соҳаларида фойдаланиладиган иссиқлик алмашиниш 
қурилмалари учун характерлидир.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish