Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


Металларнинг коррозион ёрилиши



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
5.2.1. Металларнинг коррозион ёрилиши. 
Коррозион ёрилиш (КЁ) – чўзувчи кучланиш ва коррозион муҳитнинг 
биргаликдаги тасири оқибатида дарзларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши 
сабабли металл яхлитлигининг бузилишидир. КЁ металлда пластик 
деформациянинг умуман йўқлиги билан характерланади.
Коррозион ёрилиш – металл бузилишининг хавфли кўринишларидан 
биридир. Термик ёки механик ишлов беришдан кейин, жиҳозларни йиғиш ва 
монтаж қилишда, пайвандлашда, юқори босим ва ҳароратда ишлатиш 


118 
оқибатида юзага келадиган қолдиқ кучланиш ҳосил бўлган кимё саноатидаги 
конструкцияларда КЁ энг кўп учрайди.
Агрессив муҳитнинг табиати, унинг концентрацияси ва таркиби КЁ нинг 
вужудга келиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Кучланиш остида 
юз берадиган КЁ га деярли барча металлар ва қотишмалар дучор бўладилар. 
Кимё, нефт-газ ва иссиқлик энергетикаси соҳаларида рўй берадиган коррозион 
емирилишларнинг 20 дан 40 % гачаси коррозион ёрилиш улушига тўғри 
келади. 
Коррозион ёрилиш учун қуйидаги ўзига хосликлар характерлидир: 
• металл мўртлигини юзага келтирувчи дарзларнинг ҳосил бўлиши; 
• кристаллараро ва транскристалл дарзларнинг ҳосил бўлиши ва 
тармоқланиши; 
• қўйилган чўзувчи кучларнинг қийматига кўра дарзлар ҳосил бўлгунча 
индукцион давр давомийлиги. 
Коррозион ёрилиш таркибида H
2
S, NH
3
, CO
2
, нитратлар, хлоридлар, 
кислоталар ва ишқорлар бўлган эритмаларда юз беради (5.5-расм). Таркибида
0,2 % углерод бўлган, феррит-перлит ёки перлит структурали углеродли 
пўлатлар КЁ га камроқ мойилдирлар. 
5.5-расм. 200 мг/л Сl

 концентрацияли, 320
о
С ҳароратли сувдаги
пўлатларнинг типик коррозион ёрилиши (х∙900): 
а 
– 03Х16Н4С2 пўлат, кристаллараро бузилиш, заиф тармоқланган ёриқ, δ–
ферритнинг айланиб ўтиши; 
б 
– 03Х12К12Н2 пўлат, транскристалл бузилиш; 
 в 
– 03Х12К12Д2 пўлат, кристаллараро бузилиш, тармоқланган ёриқ; 


119 
Мартенсит структурали пўлатлар бундай коррозияга анча сезгир 
ҳисобланади. Мартенсит ҳосил бўлишига олиб келадиган термик қайта 
ишлашнинг барча режимлари пўлатни КЁ га мойил қилади. 
Яримферритли ва ферритли хромланган пўлатлар коррозион ёрилишга 
аустенит хромникелли пўлатларга нисбатан камроқ мойилдирлар. 
Аустенит хромникелли пўлатлардаги КЁ қатор кимёвий ишлаб чиқариш 
саноатларида кузатилган. Бу ҳодиса зангламайдиган пўлатлардаги аустенит-
нинг нотурғунлиги билан изоҳланади. 
Углеродли пўлатларни легирлаш, турғунлаштирувчи қўшимчаларни 
киритиш, никел миқдорини ошириш аустенитли пўлатларнинг коррозион 
ёрилишга бўлган мойиллигини сезиларли ўзгартирмайди. 
Рангли металлар ва улар асосидаги қотишмалар шунингдек, алюмин-
магний ва мис-жез қотишмалари ҳам КЁ га учрайдилар. 
Кучланиш остида бўлган магнийли қотишмалар – хлоридлар, сулфатлар, 
карбонатлар ва хроматларнинг эритмаларида коррозион ёрилишга 
учрайдилар. Миснинг рух, қалай ва алюминий билан қотишмалари аммиак 
буғлари мажуд бўлган муҳитда бу турдаги коррозияга учрайдилар. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish