113
3Cr + 2C = Cr
3
C
2
Диффузия тезлигининг кичиклиги сабабли хром фақат чегаравий
соҳалардангина етказилади ва унинг миқдори металл ҳажмидан диффузия
туфайли келадиган хром ҳисобига тўлдирила олмайди. Термик ишлов бериш
хавфи – ҳарорат билан металлни бу ҳароратда ушлаб туриш вақтининг
нисбати орқали аниқланади. Шундай қилиб, карбид фазаси ажраладиган соҳа
атрофида хром танқислиги зонаси пайдо бўлади. Хром карбидлари доналар
чегараси бўйлаб узлуксиз занжир ҳосил қилиши боис, чегаравий соҳалардаги
яхлит металл зонасида хром танқислиги кузатилади.
Хром етишмайдиган
соҳаларнинг агрессив муҳит билан контактида устунлик билан эриш амалга
ошади. Доналардаги ва унинг чегаравий соҳаларидаги хром концентрацияси-
нинг фарқи қача катта бўлса, кристаллараро коррозия тезлиги шунча катта
бўлади.
Карбид ҳосил бўлиш мойиллигига пўлатларни легирловчи элементлар
ҳам таъсир қилади. Ni, Si, Co углерод активлигининг ортиши оқибатида
карбидлар ҳосил бўлишини осонлаштиради. Аксинча, Mo, W, V, Nb, Mn
углероднинг активлигини пасайтиради. Юқори оксидловчи муҳитларда КК
нинг ривожланиши (потенциалларнинг иккинчи соҳаси) кўп ҳолларда бир
неча омилларнинг биргаликдаги таъсири натижасида
амалга ошади, уларнинг
асосийлари сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин:
•
юқори оксидловчи муҳитларда беқарор бўлган ортиқча фазаларнинг
селектив эриши;
•
хром танқислигидаги чегаравий соҳаларнинг танланиб эриши;
•
пўлатнинг эришидан ҳосил бўлган хромат-ионларнинг ўзига хос таъсири;
•
аралашмаларнинг сегрегация жойлари бўлган чегаравий соҳаларнинг
танланиб эриши;
Бир қатор ҳолатларда КК нинг ривожланиши
доналар чегарасида
питтиглар ҳосил бўлишидан бошланади. КК нинг ривожланишига чегаравий
соҳаларнинг дастлабки эришида ҳосил бўлган ариқчаларни тўлдирувчи
электролит хоссаларининг ўзгариши ҳам таъсир қилади. Питтинг коррозия
ҳолида бўлгани каби вақт ўтиши билан электролитнинг қислоталилиги ортиб
боради ва ҳажмийга нисбатан янада концентрланган бўлади.
Кристаллараро коррозиянинг яна бир кўринишларидан бири «пичоқли»
коррозия бўлиб, унда коррозия жараёни металлнинг чегаравий соҳаларидаги
жуда тор қисмида пичоқ шаклида амалга ошади. Пичоқли коррозия
пайвандланган кўп қаватли чокларда кузатилади. Коррозиянинг бу кўриниши
азот кислотаси муҳитидаги титан билан барқарорлаштирилган пўлатларда,
таркибида молибден миқдори юқори бўлган пўлатларда учрайди. Кам
углеродли ва ниобий билан барқарорлаштирилган пўлатлар бундай коррозияга
чидамлидир.