Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

10.1.1. Катодли ҳимоя. 
Катодли ҳимоя 
металл пассивланишга мойил бўлмаган, яъни кенг актив 
эриш соҳасига, тор пассив соҳага, юқори критик токининг (
i
кр
) ва 
потенциалининг қийматига (
Е
кр
) эга бўлган ҳолларда қўлланилади. Катодли 
ҳимояни турли усуллар орқали амалга ошириш мумкин:

катод реакцияси тезлигини камайтириш (масалан, коррозия жараёнлари 
кечадиган эритмаларни деаэрациялаш); 

ташқи ток манбаи ёрдамида қутблаш; 

қаралаётган шароитда янада манфийроқ эркин коррозия потенциалига эга 
бўлган бошқа материал билан контактлаш (протекторли ҳимоя); 
Ташқи ток манбаи ёрдамида қутблаш орқали амалга ошириладиган 
катодли ҳимоя углеродли, паст ва юқори легирланган ҳамда юқори хромлан-
ган пўлатлардан, қалайдан, рухдан, мис ва мис-никел қотишмаларидан, 
алюминий ва унинг қотишмаларидан, қўрғошиндан, титан ва унинг қотишма-
ларидан тайёрланган жиҳоз ва қурилмаларни коррозиядан ҳимоялаш учун 
қўлланилади.
Катод ҳимоясининг қурилмасининг асосий қисмлари доимий ток манбаи 
асосидаги катод ҳимояси станцияси, анодли ерга ўтказгич (заземление) ва 
уловчи ўтказгичлардан иборат (10.2-расм). Бунда ҳимояланадиган объектга 
(магистрал қувур ўтказгичлар) ток манбаининг манфий қутиби, анодли ерга 
ўтказгичга эса унинг мусбат қутиби уланади. Анодли ерга ўтказгичлар 
сифатида қора металлардан тайёрланган стерженлар ёки зангламайдиган 
пўлат, графит, кремнийли темир қотишмаларидан тайёрланган махсус анодлар 
қўлланилади.


246 
 
 
10.2-расм. 
Катод ҳимояси 
қурилмасининг схемаси. 
1-ўзгармас ток манбаи; 2-
анод; 3-қалин кокс (ёки 
кўмир кукуни) қатлами; 4-
ҳимоя қилинадиган қувур 
ўтказгич. 
Бундай қурилмаларга ер ости иншоотлари (турли мақсадлар учун 
ишлатиладиган қувур ўтказгичлар ва кабеллар, фундаментлар, бурғилаш 
ускуналари), денгиз сувида ишлатиладиган иншоотлар (судноларнинг 
корпуслари, қирғоқ иншоотларининг металл қисмлари, денгиздаги 
бурғиловчи платформалар), кимё саноати жиҳозлари ва резервуарларининг 
ички сиртлари киради. Кўп ҳолларда катодли ҳимоя қопламали ҳимоя билан 
биргаликда қўлланилади. 
Ташқи қутбланиш туфайли ўз-ўзидан металл эриш 
тезлигининг камайиши ҳимоя эффекти дейилади. 
Катодли ҳимоянинг асосий омили – ҳимоя потенциали ҳисобланади. 
Ҳимоя потенциали деб, қаралаётган эксплуатация шароитида металлнинг 
эриш тезлиги рухсат этиладиган энг паст қийматга эришадиган потенциалга 
айтилади. 
Ҳимоя эффекти катталиги
Z (%) – катодли ҳимоянинг асосий характе-
ристикаси бўлиб ҳисобланади: 
Z = (
K
о

К
1
)/
К
о
∙100 %, 
(17.1) 
бунда K
о
[г/(м
2
∙соат)] – ҳимоясиз ҳолдаги металл коррозиясининг тезлиги, К
1
[г/(м
2
∙соат)] – электрокимёвий ҳимояланган металл коррозиясининг тезлиги. 
Ҳимоянинг таъсир коэффициенти 
К

[г/А] қуйидаги ифода билан аниқланади: 
К
3
= (∆
m
o
–∆
m
1
)/
i
k
, (17.2) 
бу ерда ∆
m
o
ва ∆
m

– ҳимоясиз ва катодли ҳимоя қўлланилгандан кейинги 
ҳолатларда металл массасининг йўқотилиши (г/м
2
), 
i
k
[А/м
2
] – катод токининг 
зичлиги.
Катодли ҳимояни амалга ошириш учун ташқи ток манбаининг манфий 
қутиби ҳимояланадиган металл конструкциясига, мусбат қутиби эса – анод 
сифатида фойдаланиладиган ёрдамчи электродга уланади. Ҳимоя жараёнида 
анод емирилиши сабабли уни даврий равишда алмаштириб турилади. 
Катодли ҳимоя учун ташқи ток манбаи сифатида катодли ҳимоя 
станциялари хизмат қилади. Уларнинг асосий таркибий қисмларига ток 
манбаи, ўзгартир-гич (тўғрилагич), ҳимояланадиган конструкцияга ток 


247 
етказувчи ўтказгичлар, таққослаш электроди, ерга ўтказувчи анодлар, анод 
кабеллари киради.
Катод ҳимояси станциялари ростланадиган ва ростланмайдиган 
кўринишларда бўлади. Ток занжирининг қаршилиги ўзгармайдиган ҳолларда 
ростланмайдиган катод ҳимояси станциялари қўлланилади. Бундай 
станциялар потенциални ёки токни доимий сақлаш режимида ишлайди ва улар 
резервуарлар, сақлагичлар, пўлат лентали юқори кучланиш кабеллари, қувур 
ўтказгичлар ва ш. к. ҳимоялашда қўлланилади. 
Ростланадиган катод ҳимояси станциялари системада дайди токлар 
мавжуд (темир йўл яқин) бўлганда, ток оқишидаги қаршилик даврий 
ўзгарадиган ҳолда (тупроқ ҳароратининг ва намлигининг мавсумий 
ўзгариши), технологик ўзгаришларда (эритма сатҳи ва суюқлик оқимининг 
тезлиги) қўлланилади. Ҳимояланадиган объект узунлиги бўйлаб жойлашади-
ган катод ҳимояси станцияларининг сони эксплуатацион муҳитнинг электр 
ўтказувчанлиги билан аниқланади. Электр ўтказувчанлик қанча юқори бўлса, 
улар орасидаги масофа шунча катта бўлади.
Ер билан катод станциясининг мусбат қутбини туташтирувчи – ерга 
ўтказувчи анодлар пўлат, графит, ферросилицид, титан, платиналанган 
титандан ва б. материаллардан тайёрланади. 
Анод-ер ўтказувчиларини жойлаштириш схемаси ҳимояланадиган
конструкциянинг конфигурациясидан келиб чиққан ҳолда тузилади. Катодли 
ҳимоя станциясининг қуввати анод ер-ўтказувчилари сифатида ток оқаётган 
ўтказгичлар умумий қаршилигининг максимал қиймати орқали аниқланади. 
Кўрсатилган қаршиликни камайтириш мақсадида анод ер-ўтказувчилари 
қаршилиги энг кичик бўлган тупроқ участкаларида, ёки махсус кокс 
кўмилмаларида жойлаштирилади. 
Кўмилма – гипс ва ош тузини 4:1 нисбатда қўшиб тайёрланган қалин кокс 
қатламидан иборат. Бундай кўмилма юқори электр ўтказувчанликка эга. Сув 
иншоотларини ҳимоялашда анод ер-ўтказувчилари дарё ёки денгиз тубига 
ўрнатилса, завод ускуналарини ҳимоялашда эса технологик муҳитларда 
чўктирилади. Ҳимоя токи асосан ҳимояланадиган металлнинг яланғоч сирти 
бўйлаб оқади. 
Ташқи ток орқали катод ҳимояси сезиларли жароҳатланган конструк-
цияларни ҳимоялашда ҳам қўлланилади, бунда коррозиянинг қолган 
қисмларга тарқалишининг олди олинади.
Катодли ҳимоянинг камчилиги – ҳимояланадиган конструкция потен-
циалини манфий томонга анча кучли суриш оқибатида водород ажралиш 
тезлигининг кескин ортиб кетишидир. Бунинг натижасида конструкция 
материалининг водородли мўртлашуви юзага келиб, материалнинг коррозион 
ёрилишига ёки ундаги ҳимоя қопламаларининг бузилишига олиб келиши 
мумкин.


248 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish