Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

10.1.3. Анодли ҳимоя. 
Анодли ҳимоя
осон пассивлашадиган материаллар – углеродли, паст 
легирланган зангламайдиган пўлатлар, титан, темир асосли юқори легирлан-


250 
ган пўлатлардан тайёрланган қурилма ва жиҳозларни яхши электр ўтказувчи 
муҳитларда коррозиядан ҳимоялаш учун қўлланилади. Анодли ҳимоя турли 
хилдаги пассивлашадиган материаллардан, масалан турли хил таркибли 
зангламайдиган пўлатлардан, пайвандланган бирикмалардан тайёрланган 
қурилмаларни ҳимоялашда айниқса қўл келади.
Анодли ҳимоя – фаол эриётган металлнинг потенциалини барқарор 
пассив ҳолат юзага келгунча мусбат томонга суришга асосланган (10.4-расм). 
Натижада нафақат металл коррозияланиш тезлигининг кескин (минглаб 
мартагача) камайишига, балки эриш маҳсулотларининг ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот таркибига тушишининг олдини олишга эришилади. Потенциални 
мусбат томонга суриш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин: 

конструкцияни ташқи ток манбаига улаш; 

эритмага оксидловчиларни киритиш; 

қотишмага металл сиртида кечаётган катод жараёнининг 
эффективлигини оширувчи элементларни киритиш. 
 
 
 
10.4-расм. 
Анодли 
ҳимоялаш 
схемаси 
Пассивлаштирувчи ингибитор-оксидловчилар орқали анодли ҳимояни 
амалга ошириш шунга асосланганки, уларнинг қайтарилиши жараёнида 
металлни пассив ҳолатга ўтказиш учун етарли бўлган ток вужудга келади. 
Ингибиторлар сифатида Fe
3+ 
тузлари, нитратлар, бихроматлар ва бошқалар-
дан фойдаланиш мумкин. Ингибиторларни қўллаш конструкцияларида 
ноқулай жойлар – тирқишлар, тешиклар, тор тирқишлар (зазор) бўлган 
қурилмаларни ҳам коррозиядан ҳимоялашда қўл келади. Технологик 
муҳитнинг ифлосланиши ушбу ҳимоялаш усулининг камчилиги ҳисобланади. 
Металлга оксидловчининг таъсири анод қутбланишининг таъсирига 
ўхшайди. Буни исботлаш учун иккита бир хил намуна билан турлича 
шароитларда ўтказилган Я.М. Колотыркин ва Н.Я. Бунэларнинг тажриба 
ишлари бизга маълум. Бир намуна таркибида маълум миқдорда (Fe
2
(SO
4
)
3

Н
2
О
2
, К
2
Cr
2
О
7
ёки КMnO
4
) оксидловчиси бўлган 1 н. H
2
SO

эритмасида 
сақланди. Иккинчи намуна эса оксидловчилари бўлмаган 1 н. H
2
SO
4
эритмасида потенциостатик усул билан қутблантирилди. Ҳар иккала 
тажрибанинг натижалари бир хил бўлиб чиқди. Демак, кимёвий ёки 


251 
электрокимёвий ишлов берилишидан қатъий назар металлнинг пассив ҳолати 
потенциалнинг қийматига боғлиқ бўлиб, унга қандай эришилганига боғлиқ 
эмас.
Катодли легирлаш усули орқали анодли ҳимоялашда қотишмаларга 
деполяризаторлар қайтарилишининг катод реакцияси асосий металлга 
нисбатан кичикроқ зўриқиш билан амалга ошадиган килиб қўшимчалар ( кўп 
ҳолларда асл металлар) киритилади. Масалан, таркибида камроқ миқдорда 
палладий бўлган титан қотишмаларида титаннинг селектив эриши амалга 
ошиб, қотишманинг сирти узлуксиз равишда палладий билан бойиб боради. 
Натижада палладий протектор вазифасини бажариб, металлни пассивлаш-
тиради. Бундай эффект хромли пўлат қотишмаларига ҳам қўшимча асл 
металлар киритилган ҳолларда ҳам кузатилади.
Ташқи манба ёрдамида анодли ҳимояни
амалга ошириш ҳимояланадиган 
конструкция орқали ток ўтказиш орқали унинг коррозия потенциалини 
мусбатроқ қиймат томонга силжитишга асосланган. Бунда анодли ҳимоя 
қурилмаси – ҳимояланадиган конструкция, ўзгармас ток манбаи, катод ва 
қиёслаш электродидан иборат бўлади. 
Анодли ҳимояни қўллаш мумкинлигининг асосий шарти – эриш токи 
зичлигининг (0,15–0,60)А/м
2
дан катта бўлмаган қийматларида етарлича 
чўзилган, металл пассивлашадиган барқарор соҳанинг бўлишидир.
Металл сиртининг ҳолатини характерловчи асосий критерия – электрод 
потенциали бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун анодли ҳимояни аниқ бир 
металл учун қўллаш мумкинлиги анод қутбланиш эгриликларини чизиш усули 
орқали аниқланади. Бунинг учун эса қуйидаги маълумотларга эга бўлиш талаб 
этилади: 

ўрганилаётган эритмада металлнинг коррозияланиш потенциали; 

металл барқарор пассив соҳасининг кенглиги; 

барқарор пассив соҳага мос келадиган ток зичлиги. 
Ҳимоянинг самарадорлиги – ҳимояланмаган ҳолдаги коррозия тезлиги-
нинг (

0
) ҳимоялангандан кейинги коррозия тезлигига (

ҳим
) бўлган нисбати 
орқали аниқланади:



0

ҳим
Одатда анод ҳимояси учун лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитлари-
да олинган натижалар бир-бирига мос тушади. Конкрет эксплуатация 
шароитларида анод ҳимояси учун ҳимоя потенциалинанг соҳаси эркин 
коррозия потенциалидан 0,3–1,5 В га мусбатроқ томонга сижитилганда
металлнинг эриш тезлиги минглаб мартагача камайиши мумкин. Бироқ, 
металлнинг пассив соҳасида коррозия локал кўринишларининг вужудга келиш 
эҳтимоллиги юқори бўлади. Бу эса анод ҳимосини қўллашга жиддий 
чеклашлар қўяди. Бунинг олдини олиш учун тадқиқотлар ўтказилиб, 
коррозиянинг 
локал 
кўринишлари 
вужудга 
келмайдиган 
ҳимоя 


252 
потенциалининг қиймати аниқланиб, сўнгра у қўллаш учун тавсия этилади ёки 
эритмага ингибирловчи қўшимчалар киритилади. Масалан N
O
3

ионлари 
мавжуд бўлган хлоридлар эритмасидаги 12Х18Н10Т маркали пўлатни анодли 
ҳимоялаш натижасида питтинглар ҳосил бўлишининг олди олиниб, пўлатнинг 
эриш тезлиги 2000 марта камаяди. Баъзи ҳолларда юқори хавфлиликка эга 
бўлган локал коррозия жараёнларининг вужудга келиши туфайли анод 
ҳимоясини қўллаш самарали эмас. Агрессив муҳит температурасининг 
ортиши билан металларни пассивлаштириш критик токининг кескин ортиши 
юқори ҳароратли шароитларда анод ҳимоясини қўллашни чегаралайди.
Қурилма ишлашининг стационар режимида коррозион муҳит 
эксплуатацион параметрларининг (ҳарорат, кимёвий таркиб, аралашиш 
шароити, эритма ҳаракат тезлиги ва ҳ.к.) ўзгариши туфайли барқарор пассив 
ҳолатни сақлаб туриш учун талаб этиладиган қутбланиш токининг қиймати 
ҳам доимо ўзгариб туради. Металлоконструкция потенциалини керакли 
қийматларда сақлаб туриш учун доимий ёки даврий равишда қутблаш талаб 
этилади. Даврий равишда қутбланганда токни улаш ва ўчириш потенциалнинг 
қиймати маълум бир қийматга етганда ёки номинал қийматдан маълум бир 
миқдорда четлашганда амалга оширилади. Ҳар иккала ҳолда ҳам анод 
ҳимоясининг параметрлари лаборатория шароитида тажриба йўли билан 
аниқланади. 
Анод ҳимояси жараёнида катод сифатида қийин эрийдиган материаллар, 
масалан Pt, Та, Pb, Ni, платиналанган жез (латун), юқори легирланган 
зангламайдиган пўлатлар ва б. қўлланилади. Катодларнинг жойлашув схемаси 
ҳар бир конкрет ҳолат учун индивидуал тарзда лойиҳаланади. 
Анод ҳимоясини самарали қўллаш учун объект қуйидаги талабларга 
жавоб бериши лозим: 
• жиҳоз материали технологик муҳитда пассивланадиган бўлиши керак; 
• жиҳоз конструкцияси парчинланмаган, тирқишлар сони минимал ва 
пайванлар сифатли бўлиши лозим; 
• ҳимоялаш қурилмасининг катоди билан қиёслаш электроди доимо 
эритмада бўлиши керак; 
Кимё саноатида анод ҳимояси учун цилиндрик шаклдаги аппаратлар ва 
иссиқлик алмаштиргичлар энг қулай ҳисобланади. Ҳозирги пайтда 
зангламайдиган пўлатларни анодли ҳимолаш – ўлчов асбоблари, йиғгичлар, 
цистерналар, шунингдек сулфат кислота, минерал ўғитлар, аммиак 
эритмалари ишлаб чиқариш саноатидаги сақлагичларни ҳамда кимёвий 
никеллаш ванналарини ҳимоялашда қўлланилади.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish