Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

10.1.2. Протекторли ҳимоя 
Протекторли ҳимоя
катодли ҳимоянинг яна бир кўринишларидан бири 
бўлиб, ҳимояланадиган конструкцияга янада электр-манфийроқ бўлган ва 
атроф муҳитда эриб, асосий конструкцияни емирилишдан сақлайдиган металл 
– протектор уланишига асосланган (10.3-расм). Протектор тўла эриб кетганда 
ёки ҳимояланадиган конструкция билан контакт йўқолганда протектор 
алмаштирилади.
10.3-расм. 
Протекторли 
ҳимоялаш 
схемаси
Протектор билан атроф муҳит орасидаги ўтиш қаршилиги унча катта 
бўлмаса у самарали ишлайди. Бироқ протекторнинг таъсир доираси маълум 
масофа орқали чеклангандир. 
Ҳимояланадиган конструкциядан мумкин бўлган 
максимал узоқлашиш масофаси протектор ҳимоя тасирининг радиуси 
дейилади. 
Катодли ҳимояни ташкил қилиш учун ташқаридан энергия олиб келиш 
қийинчилик туғдирадиган ва электр линияларини тортиб келиш иқтисодий 
зарар бўладиган ҳолларда протекторли ҳимоя қўлланилади. Бундай ҳимоя 
дарё ва денгиз сувларида, тупроқ ва бошқа нейтрал муҳитларда ишлатилади-
ган металл конструкцияларни коррозиядан ҳимоялаш учун қўлланилади.
Кислотали эритмаларда металлар ўз-ўзидан эриш тезлигининг юқорилиги 
сабабли бундай муҳитларда протекторли ҳимоя мақсадга мувофиқ эмас. 
Протекторлар сифатида Al, Fe, Mg, Zn каби металлари ишлатилади. Бироқ соф 
металларни протектор сифатида ишлатиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга 
мувофиқ эмас. Ундан ташқари, соф рух дендрит структурага эга бўлганлиги 
учун нотекис эрийди, тоза алюминий сирти зич оксид плёнкаси билан 
қопланган бўлади, магнийнинг ўзи кучли коррозияланувчи ҳисобланади. 
Протекторларга талаб этиладиган ксплуатацион хоссаларни бериш учун 
уларнинг таркибига легирловчи элементлар киритилади.


249 
Рухли протекторлар таркибига кадмий (0,025–0,15%) ва алюминий (0,1–
0,5%) элементлари киритилади. Шунингдек Fe, Cu, Pb каби элементлар ҳам 
0,001–0,005 % дан кўп бўлмаган миқдорда қўшилиши мумкин. 
Алюминийли протекторлар таркибига уларнинг сиртида оксид плёнка-
лар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида – Zn (8 % гача), Mg (5 % гача), 
шунингдек кристалл панжара параметрларини талаб этиладиган ҳолатгача 
ўзгартириш учун Cd, In, Gl, Hg, Tl, Mn, Si элементлари (0,01 – 0,1 % гача) 
қўшилади.
Магнийли протектор қотишмаларининг таркибига легирловчи қўшимча-
лар сифатида А1 (5–7 %) ва Zn (2–5 %); шунингдек, Fe, Ni, Cu, Pb, Si каби 
элементлар фоизнинг юздан бир ёки кўпи билан ўндан бир улушигача 
миқдорида қўшилади. 
Протектор материали сифатида темир соф ҳолда (Fe-армко) ёки углерод-
ли пўлатлар кўринишида фойдаланилиши мумкин. 
Рухли ва алюминийли протекторлар асосан денгиз сувида эксплуатация 
қилинадиган қурилмаларни (денгиз суднолари, сув ости қувур ўтказгичлари, 
қирғоқ иншоотлари ва б.) ҳимоялаш мақсадида ишлатилади. Рухли 
протекторларнинг сиртида ZnO рух оксиди ёки Zn(OH)
2
гидроксиди ҳосил 
бўлиши сабабли уларни кам тузли, чучук сувли ва тупроқ муҳитларида қўллаш 
чегаралангандир. 
Алюминийли протекторлар ҳаракатланадиган денгиз сувида ишлати-
ладиган иншоотларни, бурғилаш платформаларини, шунингдек қирғоққа яқин 
жойлашган порт иншоотларива конструкцияларини коррозиядан ҳимоялаш 
учун қўлланилади.
Магнийли протекторлардан кўпинча рухли ва алюминийли протектор-лар 
таъсири самарали бўлмайдиган, электр токини суст ўтказадиган – тупроқ, 
чучук ва унчалик шўр бўлмаган сувли муҳитларда ишлатиладиган, унча катта 
бўлмаган иншоотларни коррозиядан ҳимоялаш учун фойдаланилади. Бироқ, 
ўз-ўзидан эриш тезлигининг ва сиртида қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил 
бўлиш эҳтимоллигининг юқорилиги туфайли магнийли протекторлар-дан 
фойдаланиш осҳаси рН = 9,5–10,5 бўлган муҳитлар билан чекланади. 
Ёпиқ тизимларни масалан, резервуарларни магнийли протекторлар билан 
ҳимоялашда магнийли қотишма сиртида кечадиган катодли реакцияларда 
ажраладиган водород туфайли портловчи газ ҳосил бўлишини албатта 
инобатга олиш зарур. Шунингдек, улар ёрдамида ҳимояланадиган 
конструкцияларда водородли мўртлашув ва коррозион ёрилиш юзага 
келишининг эҳтимоллиги ҳам юқоридир. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish