Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

Спиртлар

айниқса кўп асослилари
– коррозиянинг эффектив 
ингибиторлари ҳисобланади. Сувли совитиш тизимлари учун – этиленгликол 
НОСН
2
СН
2
ОН, дарё ва денгиз сувларида – натрий глюконати NaOOC(CHO- 
Н)
4
СН
2
ОН самарали ингибиторлардан ҳисобланади. Саноатда ингибиторлар-
нинг қўлланилиши беқиёсдир. 
Ишқорли муҳитларда ингибиторлар амфотер металларга ишлов бериш-
да, буғлантирадиган қурилмаларни ҳимоялашда, ювувчилар таркибида, ўз-
ўзидан разрядланишнинг олдини олиш учун ишқорли ток манбаларида 
фойдаланилади. 
Охирги йилларда темирбетон материалларида қўлланиладиган пўлат 
арматураларни коррозиядан ҳимоялаш учун янги аралаш ингибиторлар 
яратилди. Бу бирикмалар – лигносульфонатлар, таннинлар ва аминоспиртлар 
темир катионлари билан қийин эрийдиган комплекслар ҳосил қилади. Булар 
орасида айниқса таннинлар – бетонга ижобий таъсир қилиши ва коррозия-
ланувчи пўлатни юқори даражада ҳимоялай олиши билан муҳим аҳамият касб 
этади. 
Миграцияланувчи ингибиторлар
– янги синфдаги бирикмалар ҳисоблана-
ди. Улар бетон қатлами орқали диффузияланиш қобилятига эга бўлиб, пўлат 
арматура сиртида адсорбцияланиши туфайли удаги коррозия жараёнини 
секинлаштиради. Биринчи марта MCI 2000 ва MCI 2200 маркали 
миграцияланувчи ингибиторлар Американинг Cortec Corporation фирмаси 
томонидан амалда қўлланилган. Ҳозирги вақтда ИФХАН-16 маркали бундай 
ингибиторлар Россия Федерациясида ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Нейтрал муҳитлар учун ингибиторлар
– асосан совутиш ва сув 
таъминоти тизимларида қўлланилади. Бу гуруҳдаги ингибиторлар орасида 
полифосфатлар, поликарбоксилли аминокислоталар, 
комплексонлар
деб 
аталувчи ЭДТА, НТА ва б. маркали ингибиторлар, шунингдек уларнинг 
фосфорли аналоглари – ОЭДФ, НТФ, ФБТК каби ингибиторлар алоҳида ўрин 
эгаллайди. Комплексонлар – металларни фақат қаттиқ сувларда Са
2+
ва Mg
2+ 
катионлари билан бирикмалар ҳосил қилган ҳолда ҳимоялайди. 
Юмшоқ сувларда юқори карбоксилатларнинг тузлари асосида яратилган
ИФХАН-31 ва ИФХАН-34 ингибиторлари юқори самарали ҳисобланади. 
Бундай ингибиторлар турли конструкцион материаллардан (Fe, Си, Al, Zn ва 
уларнинг қотишмалари) яратилган совутиш тизимларининг қурилмаларини 
коррозиядан ишончли ҳимоя қиладилар. 
Учувчан ингибиторлар 
– металл полуфабрикатлар ва тайёр 
қурилмаларни сақлаш ҳамда уларни манзилигача етказиш даврида атмосфера 
коррозияси-дан ҳиоялашда замонавий воситалар ҳисобланади. Учувчан 
ингибиторлар-нинг таъсир этиш принципи – ҳаво қатлами орқали металл 
сиртига диффузияланувчи буғларни ҳосил қилиш ва шу йўл билан уларни 
ҳимоялашга асосланган.


262 
Учувчан ингибиторлар кўпинча ҳарбий техника ва энергетик 
қурилмаларни ҳимоялашда ишлатилиб келинган. Турли соҳаларда кенг 
қўлланилиб келинган НДА, КЦА, Г-2, ИФХАН-1, ВНХ-Л-20, ИФХАН-100, 
ВНХЛ-49 ингибиторлар сафига охирги йилларда бир қатор ИФХАН-8А, -112, 
-118 ва ВНХ-ЛФ-408 каби янги ингибиторлар қўшилди. Учувчан 
ингибиторлар қадоқлаш воситалари олиб ташлангандан кейин ҳам металл 
буюмларни узоқ (уч ойдан кўпроқ) вақт давомида ҳам ҳимоялай олиш 
қобилятига, яъни кейинчалик таъсир қилиш эффектига эга. 
Пассивлаштирувчи эритмалар
– оксидланган ва фосфатланган 
пўлатларни ҳимоялаш учун ҳозирги пайтда амалда кенг қўлланилмоқда. ИФ-
ХАН-39А ва ИФХАН-33-ЛГ каби бундай эритмалар металл сиртининг 
ғовакликларига сингдирилиб, қуритилгач унга антикоррозион хусусият ҳосил 
қилади. 
Охирги йилларда ингибирланган мум таркиблари ҳимоялашда салмоқли 
ўрин эгаллайди. Юпқа плёнкалар ва мойларнинг фойдали сифатларини ўзида 
мужассамлаштирган ҳолда улар металл сиртида юпқа пластик қатлам ҳосил 
қиладилар. Уларда ингибиторларнинг мавжудлиги гидрофоблик билан 
биргаликда кучли коррозион бардошлилик ҳосил қилади. Ингибирланган 
плёнка ҳосил қилувчи нефтли таркиблар ҳозирги вақтда коррозияга қарши 
ҳмоялаш амалиётида етакчи рол ўйнайди. Мовиль, Мовитин, ИФХАН-29А, 
НГ-216, Оремин, ИФХАН-30А и -30Т каби бундай таркиблар айниқса кенг 
ном қозонгандир.
Нефтнинг коррозион активлиги жуда кенг интервалда намоён бўлади. Бу 
– унинг таркибида турлича коррозион фаол аралашмаларнинг ва водород 
олтингугуртининг мавжудлиги билан изоҳланади. Шунингдек, нефт 
таркибида барқарор эмулсия кўринишидаги ва эмулсияланмаган сув ҳам 
мавжуд. Сувдаги тузларнинг концентрацияси 10% гача етиши мумкин. 
Нефтни қазиб олиш, узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш каби босқичларнинг 
барчасида қурилма ва жиҳозларнинг коррозион хавфлилиги асқланиб қолади. 
Шунинг учун бир турдаги ингибиторлар нефтни қазиб олиш босқичидан уни 
қайта ишлаш босқичигача қўлланилиши мумкин. 
Нефт таркибига қўшиладиган ингибиторлар металл сиртига қутбли 
гуруҳлар билан шундай адсорбцияланадики, бунда углеводород занжири 
сиртни гидрофобланишга чақирган ҳолда ҳосил бўладиган плёнканинг ташқи 
томонида қолади. Унга мойлар ва бошқа углеводородларнинг боғланиши 
натижасида металл сиртида қўш қаватли плёнка ҳосил бўлиб, коррозиянинг 
кечишига тўсқинлик қилади. Молекуласида кислород ва ўндан ортиқ углерод 
атоми бўлган углеводород занжиридан иборат бирикмалар ҳам яхши 
ҳимоявий хоссаларга эга. Нефт қазиб олишда тарқоқ ингибирлаш 
технологияси кенг қўлланилади. Айнан коррозион хавфли участкаларга 
ингибиторни узатиш (етказиш) нуқталарини яқинлаштириш ушбу 
технологиянинг моҳиятини ташкил қилади. Бундай ингибиторларга Олазол-
Т2П (Россия), Корексит-6350 (Налко-Эксен), ИСА-148 (Серво) кабиларни 
мисол қилиб кўрсатиш мумкин.


263 
Газ қувурларининг ички коррозияси газ саноати олдида турган энг 
долзарб муаммолардан биридир. Деярли барча конлар газларининг таркибида 
катта миқдорда (20 % ҳажмгача) СО
2
, баъзи ҳолларда эса водород сулфиди (25 
% ҳажмгача) бўлади. Қувр ўтказгичлар ички сиртини ингибиторли ҳимоялаш 
коррозиядан ҳимоя қилишнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб 
ҳисобланади. 
ИФХАНГАЗ-1 кўпиришга қарши коррозия ингибитори газ саноатида 
кенг қўлланилади. Ингибиторнинг водород сулфиди билан таъсирлашиши 
оқибатида металл сиртида электрокимёвий реакцияларнинг боришини 
қийинлаштирадиган мустаҳкам бирикма ҳосил бўлади. 
СЕКАНГАЗ (Секангаз 9, 9Б ва 10) серияли коррозия ингибиторлари 
ВНИИГАЗ, ИФХАН ва СЕКА француз фирмаси билан ҳамкорликда ишлаб 
чиқилган бўлиб, уларнинг асосини ёғли аминларнинг ҳосилалари ташкил 
қилади. Бу моддалар металл сиртида адсорбцияланган қутбли молекулалар-
дан ташкил топган. Мойли қатламни сақлаб турувчи ёғли липофил занжири 
сув билан металлнинг контактлашувига тўсқинлик қилади. 
Россия федерациясида Германиянинг БАСФ ва ХЕХСТ фирмалари билан 
ҳамкорликда Сепакор 5478 ва Додиген 4482-1 ингибиторлари яратилган. 
Сепакор 5478 ингибитори қатламга узлуксиз ҳайдаш учун тавсия этилган. 
Унинг сарфи 1 млн м

газга 14 литрни ташкил қилади. Қудуққа бу 
ингибиторнинг метанолдаги 16% ли эритмаси ҳайдалганда жуда яхши самара 
беради. Синов натижалари шуни кўрсатадики, коррозиянинг умумий тезлиги 
0,005 мм/йил, мўртликдан ҳимоя қилиш даражаси 98% ни ташкил қилади. 
Шунга ўхшаш натижалар Додиген 4482-1 ингибитори учун ҳам олинган. 
Унинг термик барқарорлиги 200° С бўлиб, у қудуққа ва ер усти қувур 
ўтказгичларига ҳам узлуксиз, ҳам даврий равишда ҳайдаладиган 
технологиялар учун тавсия этилган.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish