Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Термомеханикавий плакирлаш методи



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

9.3.4. Термомеханикавий плакирлаш методи. 
Плакирлаш – кам бардошли металларни юқори коррозиябардош 
қотишмалар ёки металлар билан ҳимоялашнинг янада такомиллашган 
усулларидан ҳисобланади. Бунда асосий металлнинг икки томонига бошқа 
чидамли металл листлари қопланган ҳолда, бутун ҳосил бўлган пакет юқори 
ҳароратда прокатланади. Металларнинг бўлиниш чегарасидаги термодиффу-
зия ҳодисаси туфайли мустаҳкам кўпқаватли яхлит буюм ҳосил бўлади. 
Плакирлаш учун яхши пайвандланадиган металлар ёки қотишмалар: 
углеродли ва кислотабардош пўлатлар, дюралюминлар, мис қотишмалари 
қўлланилади. Бу жараён учун ҳимоя қопламаси сифатида алюминий, тантал, 
молибден, титан, никел, зангламайдиган пўлатлар ишлатилади.
Плакирловчи 
қатламнинг 
қалинлиги 
ҳимояланувчи 
металл 
қалинлигининг 3% дан 40% гача бўлиши мумкин. Плакирланган пўлатга барча 
турдаги механик ишловларни бериш мумкин, жумладан штамповкалаш ва 
пайвандлашни ҳам.
Металлсозлик саноати томонидан хромли, хром-никелли ва бошқа юқори 
легирланган (08Х17Т, 08X13, 10Х17Н13М2Т, 15Х25Т, 12Х18Н10Т ва б.) 
углеродланган Ст.3 10, 15К, 20К ва бошқа маркали турли қалинликдаги пўлат 
листлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек мис, кумуш, алюминий билан 
плакирланган қотишмалар ҳам мавжуд. Электрокимёвий саноатда асоси титан 
ёки тантал, ҳимоя қопламаси эса платина, родий, иридийдан иборат бианодлар 
кенг қўлланилади. 
Плакирлаш методи қимматбаҳо ва ноёб металларни, юқори легирланган 
қотишмаларни тежаш имконини бериши сабабли саноатда кенг қўлланилади. 
9.4. Лок-бўёқ ҳимоя қопламалари 
Лок-бўёқ қопламалари – коррозиядан ҳимоялашнинг энг кўп тарқалган ва 
ишончли усулларидан ҳисобланади. Улар арзон ва қулай, сиртга суришнинг 
оддий технологиясига эга, шикастланганда осон тиклаш мумкин, жуда кўп 
турлари мавжуд. Ҳар йили халқ хўжалигида фойдаланиладиган металл 
буюмларнинг 80% лок-бўёқ қопламалари билан бўялади. Йилига тахминан 27 
млн тонна лок-бўёқ материалларининг ишлаб чиқарилиши коррозиядан 
ҳимоялашнинг бу турини ишлаб чиқаришга нақадар улкан масштабда 
маблағлар ажратилаётганлигини кўрсатади.
Лок-бўёқ қопламаларини қўллашнинг самарадорлиги хизмат муддати 10 
йилдан ошмаган ва металл коррозиясининг тезлиги 0,005 мм/йил гача бўлган 
шарт билан белгиланади. Хизмат муддатини ошириш талаб этилганда ёки 


239 
металлнинг коррозия тезлиги 0,5 – 1,0 мм/йил бўлганда комбинацияланган 
қопламаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Масалан, рухли плюс лок-бўёқ 
қопламаларининг комбинацияси ишлаш муддатини 30 йилгача узайтиради. 
Лок-бўёқ қопламалари эксплуатация шароитлари ва ташқи кўриниши 
бўйича ГОСТ 9894-61 га асосан синфланади. Уларнинг ҳимоя таъсири металл 
буюм сиртида яхлит плёнка ҳосил қилиб, ташқи муҳитнинг агрессив 
таъсиридан ҳимоялаш ва металлни емирилишдан сақлашга асосланган. 
Лок-бўёқ қопламаларининг асосий компонентлари – 
плёнка ҳосил қилувчи 
моддалар, эритувчилар, пластификаторлар, пигментлар, тўлдирув-чилар, 
катализаторлар (сиккативлар – бўёқларни тез қуритадиган моддалар).
Локлар
– буғланадиган мойларнинг коллоид эритмалари ёки органик 
эритувчилардаги смолалардир. Ҳимояловчи қаттиқ қоплама эритувчиларнинг 
буғланиб кетишидан, шунингдек мой ёки смолаларнинг қиздирилиши 
туфайли ёки катализатор таъсирида полимерланиши натижасида ҳосил 
бўлади.
Бўёқлар
– плёнка ҳосил қилувчидаги минерал пигментларнинг 
суспензиясидир.
Эмаллар
– майдаланган пигментлар киритилган лок эритмаларидир. 
Плёнка ҳосил қилувчилар
– табиий ёғлар, табиий ёки сунъий смолалардир. 
Ёғлар таркибига кўра мураккаб эфирлардир, яъни кислота ва спиртлар 
ўзари таъсирлашувининг маҳсулидир. Ёғлар синфланишининг асосида 
уларнинг қуришга бўлган қобиляти ётади. 
Энг кўп тарқалган мойли плёнка ҳосил қилувчи модда
– алифдир

Натурал алиф
– қисман полимерлаш мақсадида 300°С ҳароратда ишлов 
берилган қурувчан ўсимлик мойидан олинади. Алиф ҳавода оксидланади ва 
қаттиқ ҳолатгача полимерланади. 
Плёнка ҳосил қилувчи моддаларнинг эритувчилари
лок-бўёқ қопламаси 
материалига осонгина суркаладиган ҳолатгача қовушқоқлик ҳосил қилади. 
Сиртга суркалгач, эритувчилар буғланиб кетади. Эритувчилар жуда хилма-
хилдир: спиртлар, ацетон, бензин, скипидар, толуол, ксилол, этил ацетат ва б. 
Пластификаторлар ёки юмшаткичлар
– плёнка қуригандан сўнг унинг 
эластиклигини оширувчи моддалардир. Уларга кастор мойи, каучуклар, 
дибутилфталат, трикрезилфосфат, адипин кислотаси эфирлари ва б. киради. 
Аралашмага киритиладиган пластификаторларнинг миқдори плёнка ҳосил 
қилувчи модда массасининг 20–75% ни ташкил қилади. Лок-бўёқ қоплама-
ларига ранг бериш мақсадида уларга 
пигментлар
– охра, қўрғошин суриги, 
хром-қўрғошин кукуни, рух белиласи ва бошқа металларнинг кукунлари 
қўшилади. Заррачаларнинг ўлчамлари 0,5 дан 5 мкм гача бўлади. Бу 
пигментлар ранг бериши билан бир қаторда қаттиқликни, атмосфера ва 
кимёвий чидамлиликни, ейилишга бардошлиликни ҳам оширади. 


240 
Тўлдирувчилар
– лок-бўёқлар таркибига пигментлар сарфини камайти-
риш ва плёнканинг антикоррозион хусусиятларини яхшилаш учун қўшилади-
ган моддалардир. Уларга бўр, тальк, каолин, асбест кукуни ва б. киради. 
Тўлдирувчилар бутун плёнканинг мустаҳкам асосини ташкил қилади. 
Тўлдирувчининг заррачалари плёнкадаги пигмент заррачалари орасида 
тақсимланиб тарқалган ҳолда, улар орасидаги бўшлиқларни тўлдиради. 
Натижада плёнка юқори намга чидамлилик ва антикоррозион хусусиятларга 
эга бўлади. Лок-бўёқ плёнкаси тузилишининг схемаси 9.7-расмда 
келтирилган.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish